Ўзбекистонда 4 ойда 44,6 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

12:57 | 06.06.2026
542
Ўзбекистонда 4 ойда 44,6 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
Катталаштириш

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида мамлакатимизда йирик корхоналар томонидан 44,6 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга юқоридир.

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 7,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Кейинги ўринларни Самарқанд вилояти (6 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (5,9 трлн сўм) эгаллаган.

Шунингдек, Андижон вилоятида 3,6 триллион сўм, Фарғона вилоятида 3,5 триллион сўм, Бухоро вилоятида 3 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2,7 триллион сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 2 триллион сўмни ташкил этган. Навоий вилоятида 1,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, Хоразм вилояти ҳиссасига 1,4 триллион сўм тўғри келган.

Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида эса ҳар бири 1,3 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади