Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дахшатли статистика: Сенат Ўзбекистонда 5 ойда 65 та ўқувчи вафот этганини очиқлади

Куни кеча Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ вазият юзасидан ҳисобот берилди. Қайд этилишича, 5 ой давомида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 65 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган, 294 нафари жароҳатланган. 2023-йилда эса йўлларда 263 нафар бола ҳалок бўлган, 1568 нафари жароҳатланган.
Ҳодиса
473 12:38 | 26.06.2024 12:38

Қўмита автомобил йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш масалаларига эътибор қаратдиМазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамда Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси масъул раҳбар ходимларининг ахборотлари эшитилди.Шунингдек, Қўмита томонидан мазкур соҳада қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати, аҳоли билан мулоқотлар, уларнинг мурожаатлари, тегишли қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили асосида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.


Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда автомобил йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилиб, йўлларда ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилмоқда.


Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш, йўллар носозлиги оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида 2023 йилда республика бўйича қарийб 8 мингта обектда умумий қиймати 13,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари олиб борилган.


Бу каби кенг кўламдаги чоралар натижасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлиги ортмоқда. Жорий йилнинг 5 ойи давомида мамлакатимиздаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари сонини 7,2 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатларни 8,7 фоизга камайтиришга эришилган.


Шу билан бирга, қайд этилган йўналишда муайян камчиликлар, ўз ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжудлиги таъкидланди.


Ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда маълум бўлдики, уларнинг 57 фоизи йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳамда 43 фоизи ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир этилган.


Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг 53,7 фоизи пиёда ва велосипедчилар билан боғлиқ ҳолатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.


Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактабларининг 9 548 таси транспорт қатнови кўп ҳудудларда жойлашган ва аксарият мактаблар олдида пиёдалар учун йўлаклар мавжуд эмас, тегишли светофорлар ўрнатилмаган.


Оқибатда жорий йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган.


2024-йил 1-январ ҳолатига республикадаги жами 209,3 минг км автомобил йўлларининг 56,1 минг км қисми ёки 27 фоизи таъмирталаб ҳолатда.


2023-йил ва 2024-йилнинг 5 ой давомида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг масъул ходимлари томонидан йўл инфратузилмаси билан боғлиқ қарийб 11 минг камчиликлар аниқланган бўлиб, уларни бартараф этиш юзасидан автомобил йўллари эгаларига жами 5, 5 мингта ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритилган.


Мутасаддилар томонидан тақдим этилган ахборотларда қайд этилганидек, автомобил йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли 2023-йилда жами 16 миллиондан ортиқ қоидабузарлик қайд этилган.
Содир этилган 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.


Энг ачинарлиси, 2023-йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.


Жорий йилнинг 5 ойида эса мамлакат бўйича содир бўлган умумий йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ҳар 100 минг аҳолига 7,2 тани ташкил этган бир пайтда ушбу салбий кўрсаткич Тошкент шаҳрида 12,8 тани, Тошкент вилоятида 12,2 тага, Наманган вилоятида 9,1 тага ва Фарғона вилоятида 8,4 тага етган.


Ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг салмоғи Самарқанд, Тошкент (80 тадан), Фарғона (69 та), Қашқадарё ва Сурхондарё (53 тадан) вилоятларида ҳамон юқорилигича қолмоқда.


Муҳокамадан сўнг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг ушбу камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ таклифлари акс этган қарори қабул қилинди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1009 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса