Валюта UZS
  • USD

    12 099.7215.62

  • EUR

    14 223.2225.61

  • RUB

    148.902.18

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-October

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • Juma, 03

    +11 +20

  • Shanba, 04

    +14 +20

  • Yakshanba, 05

    +9 +20

  • Dushanba, 06

    +12 +20

  • Seshanba, 07

    +12 +20

  • Chorshanba, 08

    +14 +20

  • Payshanba, 09

    +12 +20

  • Juma, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар Озарбайжонда

28 сентябрдан 2 октябрга қадар давом этадиган Ўзбекистон — Озарбайжон II медиафоруми муносабати билан бир гуруҳ ОАВ ходимлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб турибди.
129 11:00 | 30.09.2025 11:00

Форум олдидан ўзбекистонлик журналистлар Бокудаги етакчи университетлардан бири АДА университетида бўлиб, у ерда ташкил этилган тренингда журналистикада сунъий интеллектдан фойдаланиш, шунингдек, анъанавий ОАВнинг рақамли трансформацияси билан боғлиқ афзалликлар, ҳамда муаммолар муҳокама қилинди.


АДА университетида 5000 нафарга яқин талаба таҳсил олади ва улардан 300 нафарга яқини хорижлик. Бу ерда мамлакатимиз ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан ўнлаб иқтидорли талабалар ҳам таҳсил олмоқда.



2024 йил феврал ойида университет делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган. Улар бир неча кун давомида Тошкент ва Самарқанддаги бир қатор университетлар, лицейлар, давлат ва хусусий мактабларда ўзларининг бакалавриат, магистратура ҳамда тадқиқот дастурларини тақдим этишган.
— Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида 50 га яқин давлатдан вакиллар бор. Университет дунёнинг 189 та етакчи университети билан ҳамкорлик қилади. Битирувчиларнинг қарийб 90 фоизи ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашмоқда.


Таҳсил жараёнидаги устувор йўналишларидан бири медиа тузилмаларни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва матбуот котиблари малакасини ошириш ҳисобланади. Ушбу дастур Озарбайжон ОАВни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, — дейди университетнинг корпоратив малака ошириш дастури менежери Фотима Исаева.


Агентлик бошқарма бошлиғи Ламан Искандерова таъкидлаганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил август ойида Озарбайжонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган “Йўл харитаси” доирасида агентлик Ўзбекистон билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда, қўшма медиа-форумлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари делегациялари алмашинуви ўтказилмоқда.



Ўзбекистонлик журналистлар Боку давлат университетининг журналистика факултетида ҳам бўлишди. 1920 йилларнинг охиридан бери фаолият юритиб келмоқда мазкур таълим даргоҳи минтақадаги энг қадимги олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.
Учрашувда ўзбекистонлик журналистлар университетнинг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари билан ўзаро тажриба ва фикр алмашишди. Факультетнинг медиа маркази ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.
Кун давомида ҳамкасбларимиз Озарбайжон давлат ахборот агентлиги — Azertac az таҳририятида ҳам бўлишди.


Зебо Намозова,
ishonch.uz
Озарбайжон, Боку


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид