Жиззахда 630,1 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
Бу ҳақида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси матбуот анжуманида маълумот берилди.
Шу йилнинг олти ойи давомида вилоят бўйича 1 минг 911 та ҳолатда 630,1 гектар ер майдони жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда қурилиш қилиш ҳолатлари ошкор бўлди. Шундан, ўзбошимчалик билан эгалланган 922 та ҳолатда 469,2 гектари уй-жой қуриш, бунда 431 та ҳолатда 424,15 гектари томорқа сифатида фойдаланиш, 656 та ҳолатда 10,6 гектари нотурар бинолар, 3 та ҳолатда 0,07 гектар кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилиш мақсадида эгалланганлиги аниқланди.
– Бугунга қадар аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг барчасида бошқарма ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ёзма кўрсатмалар берилиб, ушбу кўрсатмалар натижасида 1 минг307 та ҳолатда 328,4 гектар ер майдони қонунбузилиш содир этган шахслар томонидан ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди, дейди Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурали Мамасияев. – Жумладан, Зафаробод туманда олиб борилган назорат тадбирлари чоғида “Ёрқин” ШФЙ ҳудудида фуқаро томонидан 150 кв.м ер ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний уй-жой қуриб олгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида жарима жазоси қўлланилди. Ушбу ноқонуний қурилмасини 15 кун муддатда бузиб, ер майдонини асл ҳолига қайтариш юзасидан ёзма огоҳлантириш хати берилди.
Маълумот ўрнида: кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари, мансабдор шахсларга эса 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Муқимбой Исмоилов,
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0