Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 880.35-29.8

  • EUR

    14 535.47-125.3

  • RUB

    156.68-3.1

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 12-May

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • Dushanba, 12

    +28 +20

  • Seshanba, 13

    +29 +20

  • Chorshanba, 14

    +29 +20

  • Payshanba, 15

    +31 +20

  • Juma, 16

    +33 +20

  • Shanba, 17

    +32 +20

  • Yakshanba, 18

    +26 +20

  • Dushanba, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шавкат Мирзиёев саудиялик вазир Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Саудия делегацияси ташрифи доирасида қатор соҳаларда 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланган.
Сиёсат
420 14:00 | 27.11.2023 14:00

Шавкат Мирзиёев бугун, 27 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


Учрашув аввалида инвестициялар вазири Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳамда Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади.


Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.


Қайд этилишича, ўзаро савдо кўрсаткичлари, Ўзбекистон иқтисодиётига, энг аввало яшил энергетика соҳасига Саудиянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.


Саудия тараққиёт фонди кўмагида соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти ва бошқа йўналишларда бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшма фонд ташкил этилмоқда.


Саудия делегациясининг бу галги ташрифи доирасида кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.


Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.


Шунингдек, транспорт инфратузилмаси ва коммунал хўжалиги, геология, ирригация, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, олий таълим, меҳнат миграцияси бўйича умумий қиймати 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олинди.


Ўзбекистонда яшил энергетикани ривожлантиришда энг катта сармоядор ва стратегик ҳамкор бўлган ACWA Power компанияси билан сермаҳсул ҳамкорлик алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда компания билан биргаликда қиймати 7,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Президентимиз Сирдарё вилоятида 1,5 гигаватт қувватли замонавий иссиқлик электр станциясининг фаолияти ҳамда Тошкент вилоятида яшил водородни пилот тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ишлари бошланаётганини олқишлади.


Шунингдек, вазир Ҳолид ал-Фалихни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ва ҳар томонлама кўмаги учун Дўстлик ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат