Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +14 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

  • Juma, 24

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Абдулла Орипов» фильми ҳақида жамоатчилик қандай фикрда?

Яқинда Ishonch.uz сайтида «Абдулла Орипов» фильми ҳақида мулоҳаза эълон қилинди, мазкур материал юзасидан турли муносабатлар билдирилди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, айни пайтда фильм теграсидаги муҳокамаларда ижобий фикрлар ҳам йўқ эмас. Қуйида уларнинг айримларини келтириб ўтамиз.
Маданият ва маърифат
688 09:42 | 12.09.2023 09:42


Сардор ҲАМРОЕВ,
“Келажак бунёдкори” медали соҳиби, киносценарист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси:
– ... Фильмни кўриш жараёнида яна бир нарсага амин бўлдимки, собиқ тузум даврида Абдулла Орипов аждарҳонинг оғзида туриб шеър ёзган, аждарҳонинг оғзида туриб қўрқмасдан “Она тилим”, деб ҳайқирган, аждарҳонинг оғзида туриб “Ўзбекистон”, дея қасида битишга ўзида журъат топа олган саноқли ижодкорлардан бири экан.
Мана, нима учун Абдулла Ориповга Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири унвонлари берилган!
Тақдимотдан қайта туриб яна ўзимга ўзим савол бердим: “Абдулла Орипов” бадиий фильми менга, тенгдошларимга, умуман, томошабинларга нима беради?
Бу саволга ўзим учун жавоб топдим.
Фильм бизга Абдулла Орипов каби устоз ижодкорлардан фахрланиш, улардан миллатга жонфидолик, Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат ва керак бўлганда, ўз халқи учун, миллати учун, бир кафт тупроғи учун ҳеч иккиланмасдан фидойилик қила билишни ўргатади. Қолаверса, Абдулла Орипов ва унинг тенгдошлари қандай оғир шароитда ижод қилиб, қандай оғир шароитда ўз миллати эрки учун курашганига яна бир карра гувоҳ бўлдик.


Шоди ОТАМУРОД,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
1998 йил Зомин семинари иштирокчиси:


– “Абдулла Орипов” бадиий фильмига оилавий бордик. Мен, аёлим, қизим кўпчилик томошабин қатори кинони тўлқинланиб томоша қилдик. Кинодаги таъсирчан тасвирларга, қарама-қаршиликларга бой сюжетлар кинонинг бадиий қимматини янада оширган.
Шоир ўз онасининг ўлими олдидан бўлажак келинни бўлажак қайнона қошига етаклаб келиши билан боғлиқ эпизодлар қанчалар таъсирли. Шоир бўлажак келиннинг қўлига анорни тутқазиб, сувини сиқиб, олиб кел, дейишида рамз бордек. Шоирнинг эзилган юрагини кўрамиз анорда... Беихтиёр кўзимизга ёш келади.
Мени мамнун қилган яна бир манзара шуки, Зомин семинари билан боғлиқ эпизодларда давлатимиз раҳбарининг адабиётга бўлган алоҳида эътибори кўринади. Аслида, Абдулла Орипов ва Шавкат Мирзиёев шахсини бир-бирига боғлайдиган асосий нуқта Зомин семинари воқеаларидир. Фильмда бош ролни ўйнаган шоир, дўстим Шодмонқул Салом, шунингдек, бугунги кунда адабиётда ўз номига, ўрнига эга истеъдодли шоирларнинг аксарияти Зоминда кашф этилган.
Фильм ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Қисқаси, мазкур фильм мустақиллик байрами арафасида адабиётимизга бебаҳо совға бўлди.


Бахтиёр КАРИМОВ,
профессор:
– Жуда зўр, чуқур маъноли ва ўткир фильм яратилибди. Сўнгги 30 йилда бунақа санъат асари бўлмаган. Актёрлар, саҳналаштириш, эпизодлар жуда мукаммал олинган. Бу фильм ўзбек киносининг янги классик фильми, десак ҳам бўлади. Абдулла Орипов – БУЮК ШОИР. Унинг асарлар яна 500-800 йил яшашига ва келажак авлодларимиз хам унинг шеърларини ёддан ўқиб, қўшиклар килишига ишонаман. Худди биз ҳозир Алишер Навоий, Жомий, Машрабларнинг шеъру ғазалларини билганимиздек, келажак авлод учун Абдулла Орипов ўлмас абадий шоир бўлиб қолаверади. Бу бадиий фильм эса хар доим экранларга қайта ва қайта кўрсатилиб, ёшларимиз ўрнак олиш даражасида шеъриятга кизикишини уйғотади ва катта мотивация беради. Лекин, ҳатто буюк инсонларни хам тан олишга юраги дош бера олмайдиган майда, ўткинчи, ғаразли ракиблари борлиги Абдулла Ориповнинг буюклигидан даракдир.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

123

15:43 | 03.11.2023

Жуда зўр, чуқур маъноли ва ўткир фильм яратилибди. Сўнгги 30 йилда бунақа санъат асари бўлмаган. Актёрлар, саҳналаштириш, эпизодлар жуда мукаммал олинган. Бу фильм ўзбек киносининг янги классик фильми, десак ҳам бўлади. Абдулла Орипов – БУЮК ШОИР. Унинг асарлар яна 500-800 йил яшашига ва келажак авлодларимиз хам унинг шеърларини ёддан ўқиб, қўшиклар килишига ишонаман. Худди биз ҳозир Алишер Навоий, Жомий, Машрабларнинг шеъру ғазалларини билганимиздек, келажак авлод учун Абдулла Орипов ўлмас абадий шоир бўлиб қолаверади. Бу бадиий фильм эса хар доим экранларга қайта ва қайта кўрсатилиб, ёшларимиз ўрнак олиш даражасида шеъриятга кизикишини уйғотади ва катта мотивация беради. Лекин, ҳатто буюк инсонларни хам тан олишга юраги дош бера олмайдиган майда, ўткинчи, ғаразли ракиблари борлиги Абдулла Ориповнинг буюклигидан даракдир.

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат