Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +18 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +15 +20

  • Juma, 24

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шоира кечинмалари: “Давлат раҳбари қўлидан орден олаётганимда уялдим...”

Дилбар шоира ва фаол жамоат арбоби, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳибаси Хосият Бобомуродова ўзбек адабиёти оламида ўз овозига эга таниқли қаламкашлардан. Шу пайтгача унинг ўттиздан ортиқ шеърий ва насрий асарлардан иборат китоблари нашр этилган, ижоди намуналаридан аксарияти инглиз, хитой, тожик, рус ва озарбайжон тилларига таржима қилинган.
Маданият ва маърифат
526 09:29 | 31.12.2023 09:29

Кейинги пайтларда шоира республикамиз бўйлаб ўтказилаётган маданий-маънавий тадбирларда ҳам қатнашиб, одамларнинг орзу-умидлари, муаммолари ва ташвишлари билан яқиндан танишмоқда. Шу боис биз Хосият опа билан унинг ижоди ҳақида ўтказмоқчи бўлган суҳбат бошқа мавзуларга уланиб кетди.


Хосият опа, бугун сиз маънавият тарғиботи юзасидан тез-тез турли вилоятларда халқ орасида бўлаяпсиз. Хўш, ҳамюртларимизнинг кайфиятлари, меҳнатга муносабатлари қандай?


— Эндиликда одамларимиз астойдил ва ҳалол меҳнат қилса, асло кам бўлмаслигига ишонадиган даврларга етиб келишди. Шу боис юртимизда тадбиркорлар ва фермерлар кўпайди. Ўз бизнесига эга минглаб фаол ёшлар жамоаси шаклланди.


Бундан сал олдин хизмат сафари билан Навоий вилоятига бориб, Ўртачўл ҳудудидаги «Вали­обод» фермер хўжалигида бўлдим. Унинг раҳбари Раъно Валиева ўта меҳнаткаш, ер билан тиллашувчи, кетмон билан сирлашувчи, ўз ишининг устаси. Бир пайтлар бу аёл ҳақида «Ўртачўл маликаси» деган достон ёзганман. Бу сафар мени у томонга «Ўртачўл маликасининг бугунги фаолияти қандай кечаётган экан? У ҳалиям қаҳрамонмикан ёки тўхтаб қолдимикан?» деган саволлар бошлади.


Узоқдан кузатсам, одамлар ишлашаяпти. Бориб, кўриб, суҳбатлашиб билдимки, улар меҳнат қилинса, албатта, натижаси бўлишига ишонч ҳосил қилишган. Масалан, бу жамоа аҳли ҳар сафар Мустақиллик байрами арафасида пахта режасини бажаришга одатланган. Бу йил ҳам 23 август куни, биринчи теримдаёқ 31 гектар ерга экилган пахтанинг йиллик режасини 150 фоиз қилиб адо этишибди. 70 гектарлик ғаллазордан ҳам мўлжалдагидан 1,5 баробар кўп ҳосил олиниб, маълум қисми хўжалик аъзоларига тақсимлаб берилибди. Сомонлар эса ғарам қилинибди. Бу ерда ишлаётган 12 нафар йигит билан суҳбатлашиб, билдимки, барчаси меҳнатидан рози, ҳаётидан мамнун.


Қолаверса, мен хизмат сафари чоғида маҳалла-гузарларнинг ич-ичигача етиб борган текис-равон йўлларни, намунали уйларни, кўркам боғча ва мактабларни, бутун бошли обод қишлоқларни кўрдим. Меҳнаткаш халқимиз эса бундай ўзгаришлардан беҳад мамнун. Шунинг учун ҳам мудом катта-катта ва янги-янги режалар билан яшамоқда.


— Онангиз Фотима опа жуда меҳнаткаш аёл бўлган экан. Шунданми, сизни ҳам вақтни бекор ўтказмасликка ундар экан. Бу сизга орадан йиллар ўтиб, элимизнинг суюкли шоирасига айланишингизда нечоғлик фойда берди?


— Дарвоқе, онажоним (Биз, болалари ҳазиллашиб, бой бувамнинг қизи, дер эдик. Таъби ва кўнгили нозик эди-да. Отаси Қосимбой, акаси Баҳриддин бойвачча қатағон йилларида қулоқ қилинган ва қайтиб келишмаган) бизнинг бир зум ҳам бекор қолишимизни истамайдиган аёл эди. «Қиз бола уй юмушларига уста, пазанда ва қўли гул бўлиши керак!» деб кўп уқтирарди. У пайтлар ҳар бир қиз ўз сепига кашта тикарди. Яхши қизнинг сепида ўз қўли билан тикилган камида битта ёки иккита сўзана бўлиши керак, деб қараларди. Кашталар қиз болани меҳнатга, тоқатга ва назокатга ўргатган. Шунинг учун мен ҳам онамнинг қистови билан кашталар, сўзаналар тикканман. Аммо ўқишга иштиёқим ўта баландлигидан каштамнинг тагида доим китоб бўларди. Кўпинча онамнинг кўзига кашта тикаётгандек бўлиб кўринсам-да, аслида кўпроқ китоб ўқишга интилардим.


Отам — мулла Бобомурод ўқимишли одам бўлган. Бухоронинг Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Билимдонларга таҳдид қилинган, диний ва араб имлосидаги барча илмий, бадиий китоблар тортиб олинган қатағон йилларида отамнинг китобларини ҳар ерларга кўмиб яширишган. Буларни онам ўз кўзлари билан кўргани, қўрқув ва ҳадикда яшагани учун менинг китобхонлигимдан кўп хавотирланарди. Шу боис кечқурун чироқ ёруғида китоб ўқиб ўтирсам, «Кеч бўлиб кетди, энди ухла, кўзинг оғриб қолади ёки эртага вақтлироқ туролмайсан», деб чироқни ўчириб қўярди.


Онамнинг тарбияси таъсирида тартибга, озодаликка, саранжом-саришталикка ўргандим. Доим ҳаракатда бўлишга, изланишга интилдим, меҳнатдан қочмадим. Ҳозир ҳам баъзан тунлари мижжа қоқмай ижод билан банд бўламан. Аммо энди ёнимда кўзларим оғриб қолишини эслатиб, чироқни ўчириб қўядиган меҳрибоним йўқ. Ўзим она бўлганим боис болаларимнинг гапига кирмайман-да (кулади).


— Сўнгги йилларда Самарқанд қанчалар ўзгарди? Ижод, маданият, туризм борасида қай даражадаги қулай шаҳарга айланди?


— Самарқанддан уч кун узоққа кетсак, танимай қоламиз. Ҳалиги жой қаерда эди, фалон иморат-чи, деб. Шу қадар ўзгардики, на таърифлашга, на айтиб беришга ақл ожиз. Янги «Боқий шаҳар» барпо этилди. Энди у ердаги бинолар, у ердаги карвонсарой, халқ ҳунармандчилиги... уларни фақат бориб кўриш керак. Яна бу ёқда «Самарқанд сити» — 16-18 қаватли ақл бовар қилмайдиган даражадаги виқорли бинолар қурилди. Замонавий меҳмонхоналар, йирик йиғилиш заллари ҳам кўпайди. Шунга кўра, сўнгги вақтларда кўплаб нуфузли анжуманлар Самарқандда ўтказилмоқда. Масалан, яқинда Туркий халқлар касаба уюшмаларининг қўшма анжумани бўлиб ўтди.


Самарқанднинг туризм маркази деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас. Бу шаҳарда инсониятни ҳайратга соладиган мўъжизалар кўп. Боболаримиздан мерос тарихий обидалар ҳам, ҳозирги кунда қад ростлаётган гўзал бинолар ҳам, маънавий-маърифий тадбирлар ҳам. Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг тадбиркорлиги, бунёдкорлиги қон суради-да, ахир. Бир шеъримда ёзганман:


Менинг Темур бобом, соҳибқироним,


Асрларни енгиб елган бўроним,


Қонидан қўшилган бир томчи қоним,


Икки дунёда ҳам битта Самарқанд!


Энди ҳудуддаги ижодий муҳит ҳақида тўхталайлик. Илгари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимида қирққа яқин аъзо бор эди. Сўнгги йилларда кўплаб ёшлар бирин-кетин ижодга кириб келгач, уларнинг сони олтмиш нафарга яқинлашди. Самарқандда жимгина юриб бўлмайди, унинг кечасидан, бугунидан, эртасидан ҳайратланишинг, бу юртни севишинг зарур! Шоир бўлсанг, энг баланд даражадаги шеърлар ёзишинг, меҳнаткаш бинокор бўлсанг, энг гўзал, баҳайбат иморатлар қуришинг керак. Бугун Самарқанд том маънода орзуларни рўёбга чиқарадиган шаҳарга айланди.


— Мустақиллик байрами арафасида «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирландингиз. Уни давлатимиз раҳбари қўлидан қабул қилиб олаётганингизда кўнглингиздан қандай ўйлар кечди?


— Ўша лаҳзаларда кўп нарсаларни ҳис қилдим. Мен аслида пахтазорда катта бўлган оддий қишлоқ қизи эдим. Аҳён-аҳёнда дала четидаги тош йўлдан машиналар ўтиб қолса, кетмонимга суяниб, ҳавас билан термулардим. Катта шаҳарларга қандай борса бўларкан, деб хаёл сурардим…


Мана, Самарқандга келганимга ҳам 47 йил бўлиб қолибди. Ўтган давр мобайнида мактаб ўқитувчисидан бошқа одамга айландим. Бош мақсадим Самарқандимни куйлаш, Самарқанд ҳақида ёзишдан иборат бўлди. Бу нарса менга доим илҳом беради, куч беради.


Орденни олаётиб, кам ёзганимни, жуда оз иш қилганимни ҳис этдим, ўзимдан уялдим. Гарчанд Президентимиз «Меҳнатларингиз учун!» деган бўлсаям, «Ҳали нима меҳнат қилдим экан?» деб тортиндим. Бу орден битта мен учун эмас, бутун самарқандликлар, ижодкорлар учун берилган мукофот деб ҳисоблайман. Тошкентдан қайтгач, зиёлилар билан учрашувларда ҳам айтдим, бу мукофот ҳаммамизнинг ижодимиз учун берилди, у ҳаммамизники, айниқса, ижодкор хотин-қизларимизники, деб. Энди ижодимиз билан, меҳнатимиз билан уни оқлашимиз, яхши асарлар ёзишимиз керак. Бу орденни ҳали Ватан олдида жуда кўп қарзимиз борлигини англатгувчи нидо, эслатиб тургувчи бир нишон деб тушундим. Ўша ерда сўзга чиққанимда ҳам шу гапларимни айтдим. Яна фахрланиб шеър ўқидим:


Мен шеър ёзсам, деразамдан ой кирди,


Юрагимни нишон олиб ёй кирди,


Етмишда ҳам ВАТАНИМ деб ҳайқирдим,


Томиримга дарё кирди, сой кирди!


Энди билдим, азобларга эшикман,


Қонларида сўз ухлаган бешикман,


Ҳамма каби бўлолмайин ҳайронман,


Одаммасман, қўшиқман, мен қўшиқман!


—Турли жойларда одамлар орасида юрганингизда нималардан хурсанд бўласизу нималардан дилингиз оғрийди?


— Бизда тўрт одам бир жойга йиғилса-ю, ораларида битта шоир бўлса, уни тўрга ўтқазишади. Чунки халқимиз сўзни ҳам, сўз айтгувчини ҳам улуғлайди. Нима ёзгансиз, қайси элнинг ёдида қолгансиз, бунинг аҳамияти йўқ. Улар сизни бошқача одам деб билиб, кўкка кўтаришади, сўзингизга ишонишади. Яхши сўзни яхши кўришади ва ўзлари ҳам сўзга уста одамлар бўлишади. Мен бундан ғоят қувонаман. Ўз ўрнида бир ҳақиқатни эслатмоқчиман. Давраларда сўзлагувчи шуни унутмаслиги лозимки, тингловчилар орасида ундан юксак фикрловчи, даражаси баланд одамлар, юртни обод қилаётган тадбиркорлар ҳам бўлади. Демак, улар олдида гапириладиган гапнинг ўзига яраша юкини ҳис этиш керак.


Хафа бўладиганим эса, ана шу ишонувчанлигимиз кўпинча бизга панд беради. Бирор эълонними, янгиликними кўриб қолсак, сўраб-суриштириб ўтирмаймиз. Ишонамиз, керак бўлса, боримизни берворамиз. Оқибатда бировларнинг гапига лаққа тушиб, уй-жойидан, топ­ган пулидан айрилиб қолаётган замондошларимиз ҳам учраб туради. Ёки охирги пайтларда учраётган ҳолат: кимдир озгина соқол қўйиб, ақллилик қилса, диндан хабари борми-йўқми, тўғри айтаяптими-йўқми, аниғини билмасакда, унинг гапига ишонамиз. Ҳолбуки, биз ёлғонларга асир бўлиб қолмаслигимиз, илмга интилишимиз, яна ва яна ўз устимизда ишлашимиз керак!


— Эҳтиромга сазовор ижодкор ва тўрт фарзандни тарбиялаб вояга етказган меҳрибон она сифатида ҳаёт ҳақидаги хулосаларингиз қандай? Келажагимиз ворисларини ўстириб-улғайтираётган ёш оналарга айтадиган қандай гапларингиз бор?


— Мени яқиндан билмаганлар жуда бахтлисиз, дейишади. Лекин ҳаётнинг синовлари кўп экан. Ҳаётимда ўзига яраша катта йўқотишлар бўлди. Узоқ вақт ўзимга келолмай юрдим. Аммо ҳаёт давом этар, йўқотганларимиз ортидан кетолмас эканмиз. Қачонки, ҳаётнинг олганлари ва берганларига рози бўлиб яшасаккина, хотиржамликни ҳис қиламиз. Нима бўлганда ҳам шукур қилишни билишимиз керак, деб ўйлайман. Бу ҳаётий хулосаларим.


Энди иккинчи саволингизга жавоб берсам, бугунги ёшлар бошқача. Аксарияти хорижий тилларни билади. Масалан, бизнинг уйимизга дунёнинг турли мамлакатларидан меҳмонлар келса, уларнинг тилини тушунмаслигимдан хавотирланмайман. Чунки бундай дамларда невараларим коримга ярайди. Корейс ёки инглиз тилими, японча ёки туркча — оила аъзоларимиздан бири уни ўрганган ёки ўрганаётган бўлиб чиқади.


Қолаверса, сўнгги йилларда юртимизда олий таълимга квоталар, давлат тасарруфидаги ва хусусий университетлар кўпайди. Мақсад ёшларимиз онгини янада юксалтириш. Шу тариқа Президентимиз қандай қилсак, ёшларимиз илмда олдинга чиқади деб, куйинаяпти. Албатта, ёшлар ҳам, катталар ҳам шунга яраша ҳаракат қилишлари лозим. Мен ўз ҳаётимда синовдан ўтган бир усулни ёш оналарга тавсия қилмоқчиман. У ҳам бўлса, ҳозирга келиб, ахборот технологиялари одамзодни тобора маҳв этиб бормоқда. Бундай вазиятда болаларни назоратсиз қолдирмаслик, барча ёмон иллатлар бекорчиликдан келиб чиқишини унутмаслик керак. Амалий меҳнатга кўникма ҳосил қилиш, жамият учун фойдали касб-ҳунар ўргатиш орқали фарзандларимизни мобил алоқа воситаларидан йироқлаштиришимиз зарур. Меҳнатга ўрганган бола эса сабр-тоқатли бўлади, ҳар томонга ва ҳар кимнинг айтганига йўрғалаб кетавермайди.


Самарқанд халқаро технологиялар университети профессори сифатида берадиган сабоқларимда шу гапларни талабалар қалбига, онгига сингдиришга ҳаракат қиламан. Тўғрисини айтсам, университет ректори, профессор Юсуф Неъматович мени шу ишга таклиф қилганларида, иккилангандим. У киши эса, «Мен ижодингизни кузатиб бораман. Бундан ташқари, тегишли қарорга кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонингиз билан доцент ҳисобланасиз. Биз сизга профессор лавозимини берамиз, сиз эса талабаларимизга Ватан дарсини ўтасиз», деди.


Бундоқ мушоҳада қилиб кўрсам, Ватан мавзуси менинг камтарин ижодимни суяб турган куч экан. Айтган ва ҳали айтмаган гапларим жуда кўп экан. Шу ҳақда ўйларканман, юрагимга ўт тушди!..


— Мароқли ва мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур, саломат бўлинг!


«ISHONCH» мухбири
Зебо НАМОЗОВА суҳбатлашди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат