Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    +12 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўз кутубхонасини уйга алмашмаган отахон

Кармана туманининг Боғимурод қишлоғидаги камтаргина ҳовлида яшаётган Бурхон Жўраев 77 ёшда. У бир неча ўн йиллар давомида Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги санаторийда оддий чилангар вазифасида ишлади. Ҳалол меҳнат қилиб тўрт фарзандни вояга етказди.
Маданият ва маърифат
383 09:41 | 31.12.2023 09:41

Айни паллада кексалик гаштини суриш баробарида шахсий кутубхонасини янада бойитиш учун турли китобларни йиғиш билан банд.


Кунларнинг бирида у кишининг хонадонига меҳмонга келган Навоий кон-металлургия комбинати касаба уюшма қўмитасининг собиқ раҳбарларидан бири торроқ хонадаги жавонга дид билан териб қўйилган китобларни кўриб ҳайратга тушди. Бир нечтасини варақлаб, кўз югуртирган бўлди. Кейин бир пиёла чой устида Бурхон бобо билан анча суҳбатлашди. Табиийки, китоб ва китобхонлик ҳақида гап кетганда, фурсатни бой бермасдан шартта дилидагини айтди.


– Мана шу китобларингизни комбинат кутубхонасига ҳадя қилсангиз, оилангизга Навоий шаҳрининг қоқ марказидан барча қулайликларга эга икки хонали уй совға қиламан, маза қилиб яшайсизлар -, деди. Шу кез унинг ичидан мезбон бу таклифимга сўзсиз рози бўлади, деган ўй ҳам бор эди.


Кўпни кўрган ва кўп китоб ўқиган Бурхон Жўраев таклифни узоқ ўйлаб ҳам ўтирмади. Китобларини ҳеч нарсага алмаштирмаслигини айтиб, меҳмоннинг тарвузини қўлтиғидан туширди. Гап орасида икки хонали уй уч хонага айланди ҳамки, мезбон унумади.


– Хоҳлаганлар келсин, қизиқадиган китобларини ўқисин, қайтариб олиб келиш шарти билан уйларига ҳам бериб юборишим мумкин. Лекин ҳеч кимга сотмайман ва ҳеч нарсага алмашмайман -, деди ўжарлик билан.


Шу кез табиийки, кўнглидан “Меҳмонни хафа қилиб қўймадиммикан?” деган ўй ҳам ўтди. Бунинг устига ўзи ҳам комбинатга тегишли санаторийда чилангар бўлиб ишласа, барибир кўз-кўзга тушади-ку...


Кўп китоб ўқиган эмасми, ўртадаги ноқулайликни дарҳол бартараф этиш йўлини топди. Қўлидаги пиёлани дастурхон четига тўнтариб қўйиб, комбинат санаториийсидаги кутубхона учун текинга икки юз дона китоб совға қилишини ҳижолатомуз кайфият билан билдирди. Бундан ўзининг ҳам шунингдек, ўтирган жойида нигоҳини жавондаги китобларга қадаб ўй сураётган меҳмоннинг ҳам қалби равшан тортди.
Дўстона суҳбатлари якунида меҳмонни хушкайфият билан кузатиб қўйган Бурхон бобо уйига қайтиб киргач хотини хархаша қилди:


– Яшашимзни қаранг, уйимиз мусичанинг инидек кўримсиз. Худо бериб турган пайтда, нега унамадингиз-а. Сал ўйлаб иш қилсангизчи. Нима қиласиз, бу китобларни? Мен ҳозироқ комбинатга бориб “Биз китобларни уйга алмашишга розимиз” дейман. Дарров кўчиб ўтамиз.


Бурхон бобонинг қайсарлиги баттар тутди. Хотинига “Сен нимани биласан?”, дегандек, бир уқрайди-ю кийимларини алмаштириб кўчага чиқиб кетди. Дили хуфтон бўлди. Берай деса, китобларини кўзи қиймайди. Бермай деса, ҳақиқатдан ҳам уй-жойини сал-пал эпақага келтириш керак.
* * *
Гапнинг нафсиламирини айтган-да, кўримсизгина бу хонадонда китоб ҳамма нарсадан кўп. Баъзан ўқитувчилар, баъзида ўқувчилар, онда-сонда давлат идораларида ишлайдиган кишилар, талаба қизлар, рўзғор ташвишлари билан уйга қамалиб қолган бекорчи аёллар китобга келиб туришади. Хоҳлаганини топиб, олиб кетишади. Улар фақат раҳмат айтишдан нарига ўтолмайдилар.


Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, Бурхон Жўраев барибир қилаётган ишидан мамнуният билан яшайдиган инсон. Ҳозиргача топганига фақат китоб йиғади. Абдулла Қаҳҳорнинг “Синчалак”, Тоҳир Маликнинг “Шайтанат”, Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ” асарларини ўн марталаб ўқиган. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовларнинг шеърлари ёд бўлиб кетган. Бобораҳим Машраб, Умар Хайёмнинг битикларидан завқ топади. Рус ва жаҳон адабиётининг сара асарларини ухламасдан мутолаа қилади. Бахтига фарзандлари ҳам ўзи каби китоб-дафтарни севадиган, ўқиганига амал қиладиган бўлиб чиқди. Келинлари, набиралари ҳам китобсеварликда ўзидан қолишмайди.


Бу оиланинг кутубхонаси билганларга ҳақиқатдан ҳам жуда тенгсиз ва катта хазина. Бундан бир неча юз йиллар олдин ёзилган, тайёрланган китоблар ўтмишдан, бугундан, келажакдан сўзлайди. Ибн Сино, Беруний, Жомий ва Навоий, Бобур, Нодира, Огаҳий, Машраб, Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Пиримқул Қодиров асарлари, замонамиз адиб ва шоирларининг бетакрор битиклари, Конфуций, Ницше, Хэменгуэй, Мапассан, Толстой, Достоевский, Чехов, Пушкин, Чингиз Айтматовларнинг қимматбаҳо дурдоналари кишининг ҳавасини келтиради. Кутубхонага кирсангиз, бу хонадонда яшаётганлар китоб ўқишдан, китобларни асраб-авайлашдан бошқа иш ҳам қилармикан, деган хаёлга ботасиз.


Китоблар аллақачон бу оиланинг туғишган ўғил-қизларига, яқин ошна-оғайнисига айланиб кетган. Қишлоқ атрофидаги иккита мактабнинг ўқувчилари имтиҳон топшириш пайтида китоб сўраб, келавериб-келавериб Бурхон бобонинг жиғига тегса-да, у киши ҳеч кимнинг дилини ранжитмайди. Ўрни келганда “7-мактабнинг фалон ўқувчиси қўлида битта, 1-мактабнинг тарихчисида икки-учта китобим ётибди, келтириб берай демайди, барака топгурлар”, дея оғриниб қўяди отахон беозоргина.
2021 йил январь ойининг 25-санасида вилоят ҳокими Бурхон Жўраевнинг хонадонига 500 минг сўмлик китоб билан кириб келди. Ранг-баранг китобларга бой кутубхонада қизғин баҳс-мунозара бўлди.


– Шу ёшимгача йиққан китобларимнинг уч мингтасини ўқишга вақт тополдим холос. Қолган етти мингтасини юз ёшимгача ўқий оламанми-йўқми, деб ташвишланиб турган пайтимда сиз ҳам йигирмата қўшиб кетаяпсиз деган, ҳазили мароқли суҳбатга янада файз, кўтаринкилик киритди. Кулгу ва ҳазил аралаш яхши ниятлар қилинди. Ташқарига чиққач, ҳоким камтаргина ҳовлининг кунчиқар томонидан ушбу хонадон учун замонавий кутубхона қуриб беришни қатъий ваъда қилди. Афсуски, орадан бироз вақт ўтгач вилоятга янги ҳоким тайинланди. Ваъда-ваъдалигича қолиб кетди.
Яқинда кекса китобхоннинг кутубхонасига мен ҳам бордим. Танишдик, китоб мутолааси ҳақида суҳбатлашдик.


Кутилмаганда отахон гап ўзанини бошқа томонга бурди. Камсиқумлиги сабаб институтлардан бирида ўқий олмаганлигини, аламига фарзандларини ўқитиш учун бир умр чилангарлик қилиб, кеч-кундуз ишлаганини, кампирининг қистовларига занҳор-базинҳор кўнмасдан жуда тўғри иш қилганлигини гоҳида маҳзунлик, гоҳида бебаҳо завқ билан айтиб берди.


Ўрни келганда мендан уйимизда қанча ва қандай китоблар борлигини суриштирди. Адабиётни, одамийликни севишни ва унутмасликни маслаҳат қилди. Ўзининг ҳаётини китоб билан боғлаш осон бўлмаганлигини қайта-қайта такрорлади.


Хайрлашаётганимизда ҳовлисининг кираверишида ўғли қураётган иморатнинг битти хонасини янги кутубхонага айлантириш нияти борлигини хурсандчилик билан таъкидлади. Шундай қилсам, йиққан мулким фарзандларимнинг ихтиёрида бўлади. Невараларим, чевараларим мен бошлаган ишни давом эттирсалар ажабмас, дея менга мамнуният Бобараҳим Машраб асарларидан бирини ҳадя қилди.


Чекка бир қишлоқда камтаргина яшаётган ва бор-йўғи ўрта маълумотга эга бўлган бир отахоннинг шунча китоб йиққанлиги, бадиий асарларни ҳали-ҳамон завқланиб ўқишда давом этаётганлиги кўп қатори мени ҳам ҳайратга солди...


Нормурод Мусомов,
“Ишонч” мухбири


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат