Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +13 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хориждаги ватандош: “Пулингиз бўлса, Дубайда таксига вертолёт чақирасиз”

“Миллиардерлар пойтахти” деб ном олган Дубайни “Дунё бўйича энг қиммат ва сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарлардан бири” деб бемалол айтиш мумкин.
Маданият ва маърифат
257 15:07 | 01.02.2024 15:07

Ер юзида ўзбекларнинг қадами етмаган манзил бўлмаса керак. Бугун юртдошларимиз нафақат Дубайга саёҳат ва иш учун балки яшаш учун ҳам интилмоқда. Дубайдан уй сотиб олаётган ўзбеклар сони ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда.


“Хориждаги ватандош” лойиҳамиз бўйича Дубайда кўп йиллардан бери кўчмас-мулк савдоси билан шуғулланаётган юртдошимиз Шерзод Азимқулов билан суҳбат уюштирдик. Суҳбат давомида Дубайдан қандай қилиб уй олиш мумкинлиги, яшаш учун қулайлиги ва халқининг муҳожирларга бўлган муносабати ҳақида билиб оласиз.


— Аввало, сиз билан яқиндан танишиб олсак – Дубайда қачондан бери яшаяпсиз?


— Дубайда оиламиз билан 17 йилдан бери яшаймиз. Бу ерда кўчмас мулк савдоси билан шуғулланаман.


— Юртдошларимиз Дубайдан уй олиш учун қандай босқичлардан ўтиши лозим?


— Дубайдан уй олиш учун пул билан паспорт бўлса кифоя. Кўпчилик юртдошларимиз “бу ернинг қонун-қоидалари қаттиқ бўлгани учун резидент бўлиш керак” деб ўйлашар экан. Кўчмас мулк харид қилмоқчи бўлган одам бемалол ўз номига уй олиш, ижарага бериш ёки кимгадир мерос қолдириш ҳуқуқига эга. Дубай ҳамма учун очиқ шаҳар. Инвестерларни севади! Гарчи кўчмас мулк харид қилган одамга фуқаролигини бермасада, уй олган одам қонунан мулкдор саналади. Уйнинг нархидан келиб чиқиб, икки йилллик, беш йиллик ва кўп йиллик виза берилади. Виза муддати тугагандан сўнг, яна бемалол муддатини узайтириб олиш мумкин. Умуман олганда, Дубайдан уй олишнинг фойдали томонлари кўп. Биринчи сабаби – яшаш учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлардан бири.


— Бизнинг тушунчамизда ўртача бўлган икки хоналик уй мисолида кўчмас мулкларнинг ўртача нархлари билан таништирсангиз.


— Уйнинг қайси тумандалигига боғлиқ. Оилавий яшаш учун қулай бўлган туманда таъмирланган уйларни 200-250 минг доллар атрофида харид қилиш мумкин. Бу ерда уйларни бошқа давлат фуқароси бўлса ҳам муддатли тўлов асосида олиши мумкин. БААда кўчмас мулк харид қилган одам одатда пулдан ютқазмайди. Аксинча юқори даромад олади.


Дубай осмонўпар бинолари билан машҳур, аммо шундай бўлишига қарамасдан уй атрофларида яшил ҳудудли боғлар, болалар ўйингоҳлари, режаланган паркова тизими, бассейн ва фитнес заллари бор. Бу ҳар бир уйнинг олдида бўлиши керак бўлган инфратузилмалардир.


Агар уй 10 йил давомида таъмирталаб ҳолга келса ёки уй техникалари бир йил ичида бузилса, уйни қурган компания бепул таъмирлаб беради. Битта уйга битта машина учун бепул парковка берилади. Мендан кўпчилик уй олаётганда нималарига аҳамият қаратиш керак, деб сўрайди. Энг аввало уйни ким қураяпти? Қурувчи ташкилотнинг яна қаерда қандай бинолари фойдаланишга топширилган? Қолаверса, уй локацияси ҳам муҳим ўрин эгаллайди.


— Дубайда сиз ҳайратланган ҳолат?


— Энг ҳавас қилганим бу ерда ирқчилик, маҳаллийчилик ўзаро уруш-жанжал йўқ. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ривожланган. Жамоат транспортида аёллар ва болалар учун махсус вагонлар бор.


— Дубайда юртдошларимиз қандай ишларда ишлашади?


— Энг оддий ишлардан тортиб, катта фирмаларнинг раҳбари лавозимларида ишлайдиганлари ҳам бор.


— Жамоат транспорти ҳақида ҳам суҳбатлашсак, унда ҳаракатланиш қулайми?


— Дубайда жамоат транспорти жуда қулай тузилган. Метро, трамвай, қайиқ, автобус ва таксидан фойдаланиш мумкин. Дубай метроси дунё бўйича энг ривожланганларидан бири деб бемалол айта оламан. Яъни автоматлаштирилган ва машинистсиз бошқарилади. Жамоат транспортида фақат ва аёллар учун алоҳида вагонлар бор ва бу учун турли таърифдаги картани сотиб олишнинг ўзи кифоя. Чипталар ўртача 2 доллардан бошланади. Метро ва автобуслар соат 05:00 дан бошлаб ҳаракатланади. Дубай бекатлари ўзининг кондиционерли ва wi-fiга эга эканлиги билан ҳам машҳур.


Дубайда таксидан фойдаланиш қиммат. Бу ерда фақат аёллар учун мўлжалланган таксилар ҳам бор. Уларнинг ранги одатда пушти бўлади. Дубайда тез кунларда дрон таксилар ҳам йўлга қўйилади. Синов парвозлари муваффақиятли амалга оширилди. Дубайда агар пулингиз бўлса, Uberда вертолёт чақирсангиз ҳам бўлади. Жамоат транспортида эркакларнинг жойига аёллар бемалол кириб ўтириши мумкин, лекин аёллар учун мўлжалланган қисмга эркакларнинг ўтиши таъқиқланади. Агар бу ҳолатга полициянинг кўзи тушса, аниқ жарима тўлашга тўғри келади.


— Мигрантларга бўлган муносабат қандай?


— Дубайда ўзининг туб аҳолиси жудаям кам. Аксарият соҳаларда мигрантлар фаолият юритади. Очиғи, тасаввуримдаги Дубай умуман бошқача эди. Бу ерга келгунча, ҳамма араб тилида гаплашади деб ўйлаган эдим. Ҳақиқий араблар, туб аҳоли кам, 1 млн атрофида. Покистонликлар, филиппинлар ва айниқса, ҳиндлар жудаям кўп. Одам ажратиш деган тушунча бу ерда йўқ. Ҳамма миллат қадрланади. Араблар меҳмондўст. Бу ерда ҳеч ким бир-бирига қўпол оҳангда гапирмайди.


Аҳолиси меҳмондўст бўлсада, БААнинг қонунлари қаттиқ. Жанжаллашиш, муштлашишга ҳам жазо оғир. Буни келаётган туристлар ҳам, туб аҳолиси ҳам яхши билади ва бу ҳолга тушмасликка ҳаракат қилади. Агар сиз муҳожир бўлатуриб, ким биландир жанжал қилсангиз, энг аввало ишингиздан айриласиз ва юртингизга қайтасиз, чунки мамлакат депортация қилади.


Дубай дунёдаги энг тартибли шаҳарлардан бири. Қонун барча учун баробар. Бунга ҳамма бўйсунишга мажбур. Сиз тунда шаҳар бўйлаб юриб, хавфсизлигингиз ва мол-мулкингиздан ҳавотирга тушмасангиз ҳам бўлади. Энг ривожланган мамлакатлар ҳам Дубайчалик хавфсизлик даражаси билан мақтана олмайди. Ўқишни тугатган талабага вақтинчалик виза берилади. Бу вақт оралиғида иш ва муносиб яшаш учун уй топса бўлади. Дубайнинг яна битта ижобий томони каръера тез ривожланади.


Дубай 4 фасл ёздан иборат бўлган шаҳар. Жазирама давлат бўлсада, сайёҳлар бу ҳавога тез мослашади. Бир сўз билан айтганда, пул бўлса зўр дам оладиган курорт шаҳар. Туризм, техника,савдо-сотиқ, иқтисод энг ривожланиб кетган давлатлардан бири.


— Ишга кириш қоидалари ҳақида ҳам маълумот берсангиз.


— Дубайга келган муҳожир иш топиши тил билиш даражаси, касби, тажрибасига боғлиқ. Айниқса нуфузли жойларга ишга жойлашиши қийин ва буни аввалига тўғри қабул қилиш керак. Дубайда энг муҳими – тажриба. Ўзбекистондан келганларнинг аксарияти муҳитга мослашиш учун официант бўлиб ишга жойлашади. Сотувчилик ва туризмда, менежерликда ишлайдиган юртдошларимиз ҳам талайгина. Дубайда иш соати бир кунда 9 соатдан ошмаслиги керак. Рамазон ойида иш соатлари янаям қисқартирилади.


Танишларим Дубайга бориб ишлаш учун энг аввало нима қилиш керак дейишади. Аввало инглиз тилини зўр билиш зарур! Дубайдаги бўш иш ўринлари доимий тарзда махсус сайтларда чиқиб туради. Яхши мутахассис бўлиб келиш керак, қора ишчи бўлиб келишни тавсия қилмайман.


—Таълим тизими ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.


—Дубайда таълим олиш бироз қиммат. Аксарият давлатлар қатори бу ерда ҳам мактаб ўқувчилари учун 9-синфгача мажбурий таълим бор. Ўзининг аҳолиси учун таълим олиш қимматга тушмайди, сабаби даромади юқори. Хориждан борганлар эса таълим олаётганда молиявий қийинчиликка дуч келиши мумкин.


Бироқ, таълим сифати жуда зўр. Бу ерда олий ўқув юртлари фаолияти учун идеал шароит яратилган. АҚШ, Швейцария, Буюк Британия, Бельгия, Австралиянинг энг нуфузли университетларининг филиаллари мавжуд ва талабалар шу учун ҳам Дубайда таҳсил олишга интилади. Ҳукумат мамлакатнинг муваффақиятли ривожланиши учун юқори малакали ходимлар зарур, деб ҳисоблайди ва ҳар йили минглаб талабаларни қабул қилади.


Дубайдаги таълим тизими таълимни хорижий тиллар билан янада кенгроқ интеграциялашга қаратилган. Улардан бири инглиз тилида ўқитиш бўлиб, кўплаб дарсликлар инглиз тилида ўқитилмоқда. Бундан ташқари, таълим араб ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар мавжуд. Қолаверса, Дубай талабалари учун кўплаб иш имкониятлари мавжуд. Дубайнинг юқори сифатли иқтисодиёти ва ривожланаётган тармоқлари талабаларга турли соҳаларда иш имкониятларини тақдим этади. Ўз-ўзини ривожлантириш ва тажрибасини ошириш талабалар учун ўз мутахассислигига мос иш топиш учун жуда муҳим бўлади. Таълим тизими АҚШ, Канада ва Европа тажрибасига асосланган. Университетларда асосан хорижлик педагоглар дарс беради.


Феруза Раҳимова, ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат