Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +13 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мустамлакага ўт оча олмаган фильм – «Абдулла Орипов»

Одатда томошабин феноменлар ҳақидаги фильмлардан кўп нарса кутади. Айниқса, Лев Толстой, Моцсарт, Ҳеменгуей каби шахслар гавдалантирилган жаҳон кино асарларини кўрган талабчан томошабин бўлса...
Маданият ва маърифат
730 09:39 | 12.09.2023 09:39

Куни кеча "Абдулла Орипов" фильми экранга чиқди-ю, ана шундай талабчан, синчков томошабинларнинг ҳужумига учради. Нимага?


Бу ҳақда кейинроқ. Ҳозир фильм камчиликларини эмас, унинг устун тарафлари ҳақида ўта шахсий фикрларимни келтирсам.


Мустақиллик деган сўзни, умуман «Мустақилмиз», деган ҳайқириқни китобда айтиш бошқа, минбарда айтиш бошқа. Шунингдек, бу сўзни кино билан айтиш умуман бошқа масала. Гап шундаки, мустақиллик ғоясини кино орқали айтиш қайсидир маънода журъат ва сиёсий иродага боғлиқ, менимча.


Ўзбекистон мустақилликка эришганига 32 йил бўлди. Шу вақт ичида олинган бирорта бадиий фильмда мустақиллик эълон қилиниши билан боғлиқ тарихий жараёнларга кўзим тушмаганди. Ваҳоланки, аллақачон бундай бадиий фильмлар ишланиши зарурат эди.


"Абдулла Орипов" фильми назаримда, бу йўлдаги дастлабки қадам. Фильмда СССРда Наврўз байрамини йўқ қилишга бўлган ҳаракатлар, тўй ва маъракаларни, умуман, миллий қадриятларни тақиқлаш жараёнлари очиқ кўрсатилди. Айниқса, Наврўз байрамида милицияларнинг сумалак қозонига қум отиб, тўкиб ташлагани, бу ишга нисбатан халқнинг қаршилиги кулминацион нуқта бўлган.


Кинода Давлат Мустақиллиги эълон қилинади. Оддий қишлоқ кишиси "Мана, кўринглар, Абдулла Ориповнинг ўзи мустақиллик билан табриклаяпти. Хооой райком, энди сенинг СССРинг ҳам, партиянг энасиникига кетди", деб ғурур ва севинч билан гапирди. Айнан шу кадр, аниқроғи, шу гапларни фильм даражасида айтилиши ҳам Ўзбекистон учун янгилик. Ушбу тасвирларни кўриб, бежиз у Мустақиллик байрами арфасида қўйилмабди, деган фикрлар хаёлимдан ўтди. Лекин кинодаги икки давр алмашиши ва айтиладиган бошқа гаплар асосий планга чиқиб, Абдулла Орипов иккинчи даражага тушиб қолган. Одатда моҳир режиссёрлар бир шахс тақдири ва образи орқали бутун даврнинг фожиасини, ҳолатини очиб ташлайди. Буни Эрон кино ижодкорлари талқинида кўп кўрамиз. Аммо "Абдулла Орипов" режиссёри буни аксини қилган - шахс орқали даврни эмас, давр орқали Абдулла Ориповни очишга уринган. Ана шу жараёнда Абдулла Орипов шахси йўқотиб қўйилган. Мустақиллик билан боғлиқ саҳналарни эса янада ҳаяжонлироқ талқинда олиш мумкин эди. Умуман сценарист ҳам, режиссёр ҳам фильмни кўрсатмоқчи эмас, уни тушунтирмоқчи бўлгандай. Айтиладиган керак-кераксиз гаплар шу қадар кўпки, кино давомида киши ўзини томошагоҳ эмас, ҳисобот ўқилаётган аудиторияда ҳис қилади.



Кинонинг яна бир минус жиҳати унда шахс, унинг характери кўзга ташланмайди. Шоирнинг суронли йилларини гавдалантирган Шодмонқул Салом ҳиссиз, гўё робот каби намоён бўлади.


Ҳайронман, босимларга, ҳақоратларга нисбатан ижодкор ҳайқириғи, ижодкор исёни нега йўқ?



Ахир ижодкор борки, унга исён мерос. Абдулла Ориповда ўзгача исён ва жўшқинлик улкан эди. У қалбан, руҳан озодликка ташна шоир эди. Бироқ унинг ижодига нисбатан ўтказилган босимларга шоир жуда совуққон муносабатда бўлади. Очиғи, мен кўп кадрларда буюк шоир сийратини эмас, нари борса, оддий мактаб муаллимининг ҳаракатларини кўргандай бўлдим.


"Тилла балиқча" шеъри ёмонотлиқ қилиниб, шоир миллатчиликда айбланганда ижодкорнинг чуқур қайғуси, шоирлик изтироби намоён қилинади, деб кутдим. Аммо кўзларда, ҳолатда шоир ўкинчи, исёни, кўринмади. Ҳилватда ўкириб ёш тўкканда, тоғларга чиқиб ҳайқирганда ё ҳеч бўлмаса ичганда ҳам мен буни қабул қилардим.



Аммо ундай бўлмади. Кинода Абдулла Орипов фожиаси ҳам, шахси ҳам мавҳум қолган. Фильм ижодкорлари қандайдир "одобли" одамни зўрма-зўраки ясамоқчи бўлишгандай. Бирор ортиқча ҳаракат қилмайдиган, атрофдаги ишларга реакциясиз, бефрақ киши "Севгисиз одам", "Муножотни тинглаб", "Темир одам" деган оғриқли шеърларни ёза олиши мумкинми? Фавқулодда буюк талант эгасининг пўртана қалби, фарёди қани? Фильмни томоша қиларканман мана шу фикрлар хаёлимдан ўтаверди...


Хулоса...


Ўйлайманки, шоир ҳақида, Мустақилликка бўлган ҳаракатлар ва Мустақилликка эришилган кунлар ҳақида келгусида кўп кинолар олинади. «Абдулла Орипов»да камчиликлар, узуқ-юлуқликлар кўп бўлса-да, муҳими мустамлака йиллари амалга оширилган баъзи қинғирликларни кўрсатишга уриниш бор. Мақола сарлавҳаси эса бекорга «Мустамлакага ўт оча олмаган фильм» деб қўйилмади. Назаримда, кинонинг асосий мақсадидан бири ҳам Абдулла Орипов шахсияти орқали мустамлака ва мустақиллик ўртасидаги чизиқни тортиш ва кўрсатиш бўлган. Аммо афсуски, кино ижодкорлари буни маромига етказиб уддалай олмаган, ёки умуман уддалай олмаган.


Нима бўлганда ҳам, қандай ишланганда ҳам, истиқлолга қўйилган қадамлар фильмда кўриниш бергани яхши воқеалик.


Мафутуна КАРИМОВА, Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат