Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +17 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +14 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Маданият ва маърифат
775 12:03 | 06.08.2023 12:03

Театр, адабиёт, санъаткор шахси, санъат ҳамда ижод тўғрисида


Санъат асарининг миқёси


Илм, ижод, умуман, гўзалликнинг поёни йўқ. Агар поёни бўлганида фақат битта одам «Ҳамлет»ни саҳналаштирарди. Бошқа режиссёрлар эса бу ҳақда бош қотирмасди. Лекин воқеаси ҳаммага маълум ўша ягона «Ҳамлет»ни юзлаб режиссёрлар яна бошқатдан яратишади. Ҳар бири турли нуқтаи назардан ёндашади ва ўз Ҳамлетини кашф этади. Ёки Алишер Навоий ғазалларидаги битта байтнинг бир неча хил шарҳи бор. «Навоийни тушуниб бўлдим!» деган азамат бу дунёда бормикан? Ҳазратнинг ҳар бир ғазали ундан олдинги ёзган ғазалига жавоб бўлиб келади. Ва кейинги ғазали учун саволлигича қолади…


Санъаткор ҳаёти


Мен студиядаги болалардан самимий бўлишни талаб қиламан. Катта-катта ишлар қилиб ҳам ҳаётдан таъмасиз, иддаосиз ўтган зотларга ҳурмат туйғусини уйғотишга уринамиз. Бу болалар келажаги ҳақида олдиндан «Ҳа, улар ўзбек театрининг порлоқ эртаси, умидим чексиз…» деб айтолмайман. Улар – менинг кемамга келиб-кетаётган йўловчилардан бир гуруҳи. Келади-кетади… Балки кетиб тўғри қилар. Ўзи учун афзалроқ йўлни топар. Йўллар кўп. Лекин шахсни Шахс қиладиган йўллар боши берк кўчалардир. Чиқиб кетишинг учун тайёр йўл йўқ бўлган вазиятдагина дунё сен учун ўз сир-синоатини очади. Ва шунда ўзингни англай бошлайсан.
Биласизми, юмшоқ ўрин руҳни ланж, қалбни мажруҳ қилиб ташлайди. Тушунтириб беролмайман, актёрлар ҳаёти, умуман, ижод одамларининг яшаш тарзи қизиқ-да. Ўзининг ҳаёти абгор, оиласи ғурбатхона, хўрланган, алданган, шунча ғами етмагандай, яна Ҳамлет ё Дездемонанинг изтиробини ўйлайди. Бу ғавғоларнинг сенга нима ҳожати бор, дейсиз.
Ўнқир-чўнқир бўлса ҳам, барибир санъаткор гўзал ҳаёт кечиради. У шу ҳаётнинг ўзидаёқ ҳам Ромео, ҳам Отелло, ҳам Ричард, ҳам Цезарь… Гарчи фожиавий бўлса-да, бир қанча тақдирни яшаб ўтади. Ўзининг ҳаёти, бахтсизлиги улар қисмати олдида зарра бўлиб кўринади. Оддий одамлар эса фақат ўз ҳаётини яшайди.


Истеъдод ва истеъдодсизлик


Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган.
Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик – эзгулик учун мисоли бир бегона ўт. У бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан, ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукаммалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида – карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади.
Чин истеъдод эса фақат битта манзилни кўзлайди – ЕТУКЛИК! Яъни шамоллару алангаларга қилт этмасдан, тик туриш санъати. Ўзингни топиш йўлида эса қарама-қаршиликлар, тўсиқлар ниҳоятда кўп. Атрофдаги одамлар, муҳит бор кучи билан инсоннинг инсон бўлишига халал беради. Нафс, ҳасад, назари очлик каби қора туйғулар ўзингни англашга йўл қўймайди. Қолаверса, ич-ичингдан юксалишингга ёлғиз ўз кучинг етмайди. Бунинг учун, албатта, атрофингда сени тушунадиган, хайрихоҳ одамлар бўлиши даркор. Шарқ мутафаккирларида шундай фикр бор: «Искандар замони бўлса ҳам пирсиз юрма!». Яъни одам бўламан десанг, олдингда маънавий раҳнамонг бўлиши шарт.


Истеъдодлилар ҳақида


Эмишки, Суқрот «у ёқда Арасту билан учрашаман», деган ўйда ўзига олиб келинган заҳарни пайсалга солмай ичган экан. Яъни ажал – Суқрот учун гўё Арасту эшигини очиб берувчи бир йўл. Донишманд дийдорига етишиш олдида оғу ҳеч нарса эмас! Устозим Тошхўжа Хўжаев айтардилар: «Агар сен Алишер Навоий, Шекспир каби ижодкорларга ўтмиш шоирлари ё мозийдаги бир одам деб қарасанг, улар чинданам, олисдаги бир афсона бўлиб қолаверади. Уларни замондошингдек қабул қил. Гўёки сен ҳозир шу зотлар билан учрашасан, гаплашасан…». Шундагина улар бизни ҳам ўзиники қилиб олади.
Қўяётган спектаклимни шу сиймолар кўрганда нима дер экан, деб хаёлдан ўтказсанг, иш умуман бошқача тус олади. Ўйлашимча, шоирлар «агарда шеъримга Навоийнинг кўзлари тушганда у киши не дер эдилар?», дея истиҳола қилганда эди, қанчадан-қанча шеърлар, ёстиқдай-ёстиқдай китоблар ёзилмаган бўларди. Лекин ҳаётда бундай принцип билан яшашни ҳаммаям эплайвермайди-да! Нима бўлган тақдирдаям, Навоийларни ўзимиздан узоқлаштирмасдан, яқин дўстдек қабул қилиш, улар билан суҳбатлашиш керак. Чунки олам ҳали тугагани йўқ. Тўрт-беш аср дунё учун ҳеч нарса эмас.


Ижодий жараён жозибаси


Режиссёр учун спектакллар фақат репетиция давридагина яшайди. Репетиция режиссёрнинг умрига умр қўшади, муҳокамалар эса умрни қирқади. Гарчи премьералар ҳам репетиция ҳисобланса-да, лекин биз учун бу асарнинг ўлгани. Шунинг учун ҳам бир вақтлар одамлар Мейерхолднинг репетицияларига пул тўлаб киришган. Чунки жараён қизиқ.


Асл санъат эгалари


Санъат аслида хосларники, у ҳеч қачон омманики бўлмаган. Асл театр тарбия кўрган, ўқимишли, санъатни тушуниб қадрлайдиганлар учун муҳимроқ. Театр тарбиялайди, дейишади, бу – ёлғон! Театр тарбияламайди. Ҳеч қачон китоб ўқимаган, музейга бормаган одамларни зўрлаб театрга олиб келиб бўлмайди. Улар санъатнинг қадрига етишмайди. Чунки унинг моҳиятини тушунмайди. Шунинг учун ҳам Лениннинг санъат халқникидир деган шиорнамо гапи ҳақиқатдан мутлақ узоқ. Афкор оммага санъат эмас, биринчи ўринда нон керак. Уларга санъатнинг сояси ҳам кифоя. Ҳеч қайси давр­­да Алишер Навоий ёппасига ўқилмайди. Ҳозирда Муҳаммад Юсуф шеърларини ёддан айтиб юрган одамлар Рауф Парфи деган номни эшитган, холос.


Ҳақиқий баҳо


Воқеаси ҳаммага маълум, ўта жўн сериаллардаям томошабин йиғлайди. Ҳар битта одамнинг йиғиси бурнининг учида бўлади. Агар овозни баланд кўтариб «Онажон, нега бизни ташлаб кетдингиз!» деб бақирсаям, йиғлайдиган одам йиғлайверади. Чунки ҳар кимнинг юрагида ўзининг «Она!» деган муқаддас сўзи бор. Қолаверса, йиғи билан йиғининг, кулги билан кулгининг фарқи катта. Томошабин қарсаклари, олқишлару кўзёшлар спектаклнинг ҳақиқий баҳосини белгилай олмайди. Асарнинг баҳосини фақатгина санъаткорнинг ўзи беради. Шунинг учун Пушкин айтадики, «Фақат битта ҳакам бор, у – менинг ўзим!». Санъаткорнинг ўзигина ўзига ҳакам бўла олиши мумкин. Журналистлар, санъатшунослар уни қанчалар кўкка кўтариб мақташмасин, барибир, унинг кўнгли тўлмайди. Ўртамиёна спектакль саҳналаштирса, ҳечқурса ётишдан олдин «Барибир, ёмон спектакль қўйдим» деган ўй, албатта, хаёлидан ўтади.
Яна кимлар қарсак чалиши мумкин? Нима кўп, ўзбекнинг қариндош-уруғию ошна-оғайниси кўп. Залнинг ярмидан кўпини тўлдириб турган шулар қарсак чалади-да!
Яхши ижодкор,
албатта, яхши инсон
бўлиши керакми?!
Бу – қонун эмас. Кўпчиликнинг тасаввурида ўрнашиб қолганки, бу ёзувчими, демак, у яхши одам бўлиши керак. Лекин бу қараш ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Яқин ўтмишга назар ташлайлик. Ижодкор шахсиятининг ниҳоятда мураккаб эканлигини, улар ҳам ҳамма қатори ожиз кимсалигини ўттизинчи йиллар даври яққол исботлайди. Шекспир Ягони ёзиши учун унинг ўзида Яго бўлиши керак. Шундагина у яголар руҳиятини теранроқ ҳис этади, очиб беради. Хасислик борасида ҳаммани ортда қолдирадиган Қори ишкамбанинг муаллифи Айний ҳақидаги гаплар ҳам бежиз эмас. Улар ўзининг иллатлари устидан кулиб ёзсалар, фожиаларидан йиғлаб ёзадилар.


Муҳаббат ва никоҳ


Жаҳон адабиётига назар ташласангиз, Ромео ва Жульетта, Тоҳир ва Зуҳро, Лайли ва Мажнунлар муҳаббатининг ҳеч қайсиси никоҳ билан якунланмайди. Биз ҳамиша никоҳни муҳаббатнинг энг юксак кўриниши деб айтамиз. Аслидаям шундаймикин? Висол муҳаббат учун тўйдан кейинги жаноза эмасмикин?!
Муҳаббат – жуда оғир туйғу. Бунинг масъулиятини елкага олиш ниҳоятда қийин. Инсонга Оллоҳдан рассомлик, ёзувчилик, қўшиқчилик истеъдоди берилганидек, севиш истеъдоди ҳам берилади. Сева билиш ҳам қобилият. Шунинг учун бу туйғу ҳаммага ҳам берилавермайди. Инсониятни давом эттириш учун табиатан эркак ва аёлга қандайдир туйғу берилган, лекин бу муҳаббат эмас. Ҳақиқий муҳаббатлар насл қолдиришни эмас, комилликни ўйлайди. Жульетта билан Ромео икки соат ичида қариб кетадилар. Муҳаббат одамни улғайтириб, камолга етказади, аммо ниҳоятда тез қаритади. Чунки дунёда бошқа қиладиган иш қолмайди. Ҳамма маъною сир-асрорларнинг тагига етиб бўлишади. Бир-бирини кучли севган инсонлар бу заминда биргаликда бахтли ҳаёт кечиришлари қийин. Бунга атрофдаги ташқи кучлар, яголар халақит беради.


Ёш санъаткорларга…


Мен болаларнинг кўпроқ китоб билан дўст тутинишларини хоҳлар эдим. Билимсиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди. «Қуръон»ни уқиш учун ҳам катта илм керак. Агар китоб жавонингизда «Қуръони Карим» турса-ю, ўқилмаса, бу муқаддас китобни увол қилган бўласиз! Ҳадиси шарифдаям айтилган-ку, «Бешикдан то ­қабргача илм изла!», деб.
Ҳар йили имкон қадар Шекспирни қайта-қайта ўқиб чиқишни хоҳлайман. Алишер Навоийни ҳар кун ўқиш керак деб биламан. Ҳеч бўлмаганда бир ғазалини мутолаа қилиб мағзини чақиш шарт. Битта романни ўқигандек бўласан.
Ўзи дунёда ўн олтита сюжет бор. Навоий ва Шекспир буларнинг барисида қалам тебратган. Улардан кейинги ижодкорларнинг асарларида мана шу сюжетлар айланиб юради.


Учинчи кўз


Инсоният ҳеч қачон ўзгармайди! Ҳазрат Навоий ва Шекспирларнинг классиклиги шундаки, улар ўз асарларида одамдаги барча ҳиссиётларнинг ҳамиша яшашини исботлаганлар. Ягонинг қилмиши – ҳеч қачон ўлмайдиган қилмиш. «Отелло» трагедиясида қаҳрамонларнинг бари ўлади, фақат Ягогина «Мен яраландим!» дей­ди. «Ўлдим!» демайди. Шекспир уни «тирик қолдиради».
Ёмонликни, ёвузликни, фитнани фақатгина яралаш мумкин, холос. Уни ўлдириб бўлмайди. Одамзод қандай бўлса, ўшандайлигича қолади. Ҳаётдаги бирор-бир жоҳиллик янгидан ўйлаб топилган жоҳиллик эмас. Жаҳолатнинг янгиси йўқ. Ҳар бир ёзувчи эса ўзи билганича дунёнинг бир эшигини очади-да, ўша ердан туриб, «Ҳей одамлар, сизлар инсонсизлар!» деб уларга инсон эканликларини эслатади. Ҳаёт ҳақиқатларига нигоҳ ташлашга ундайди. Режиссёр эса уни ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб талқин қилади.
Ҳазрат Навоий таъбири билан айтганда, басират кўзини очмоқ керак. Бу – инсондаги ички қудратни акс эттирувчи пешонадаги учинчи кўз. Аслида, ҳиндларнинг пешонасидаги хол ҳам учинчи кўзни акс эттириш маъносида қўйилади. Бундай кўзга эга инсонлар қуш тилини тушунади, мўъжизалар яратади. Бутун оламни, табиатни идрок этади. Жаҳоннинг жони улар кўксида гупириб, олам билан бирлашади.
Аслида, бизнинг барча уринишларимиз, нигоҳимиз мана шу учинчи кўзни очишга қаратилган.


Иқбол ҚЎШШАЕВА
тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат