Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +17 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +14 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Женисбек ПИЯЗОВ: томошабиннинг муносабатидан зўр операчилар санъатни тарк этди

Бугунги суҳбатдошимиз 20 га яқин нуфузли халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби, нафақат Ўзбекистон, балки бир нечта қардош халқларнинг халқ артисти унвонига сазовор бўлган опера хонандаси Женисбек Пиязовдир.
Маданият ва маърифат
543 15:31 | 08.11.2023 15:31

Суҳбатдошимизнинг ижодига ортиқча таърифнинг кераги йўқ. Сабаби, нафақат Ўзбекистоннинг, балки жаҳоннинг энг машҳур театр ва концерт залларида унинг ариялари янграган. Шунингдек, Женисбек опера ватани ҳисобланган Италиянинг Милан шаҳрида жаҳонга машҳур Ла Скала театри саҳнасида қўшиқ куйлаган биринчи ўзбекистонлик ҳисобланади. Биз уни суҳбатга чорладик.


– Женисбек, фаолиятингизда яхши янгиликлар бор. Яқинда “Пиязов академияси”ни очдингиз. У кимлар учунлиги ҳақида маълумот берсангиз…
– “Пиязов академияси”да 3 та йўналиш бўйича дарс ўтилади. Булар опера, сухандонлик, эстрада ва мақом йўналишларидир. Аслида, мазкур академияни очиш ғояси уч йил олдин пайдо бўлганди. Юртбошимиз билан ҳар гал учрашганимда “Санъаткорлардан санъат мактаблари қолиши керак, сен қачон ўз мактабингни очасан”, деб мотивация берардилар. Хабарингиз бор, Италияда профессионал опера йўналишида таҳсил олганман. У ердаги ижодий муҳитни шу ердаги иқтидорли болалар учун яратгим келди. Ғоя уч йил олдин бошланган бўлса-да, ташкилий ишлар ўйлантирар эди. Ва ниҳоят дарс учун маъқул бўладиган жой топдик ва очишга эришдик.


– Асосий мақсад қўшимча даромадми ёки иқтодорларни кашф этиш?
– Санъат мактаблари катта даромад олиб келмайди, энг аввало, иқтидорли ёшларни кашф қилмоқчиман. Молиявий харажатларимни асосан тадбир ва тўйлардан қоплайман. “Пиязов академияси”да италиялик таниқли операчилар ҳам дарс бериши кўзда тутилган. Шунингдек, ҳар йили бир ёки иккита ўқувчи грант асосида Италияга ўқишга юборилади.


– Зўр санъаткор яхши педагог дегани эмас, устоз сифатида ўзингиз тайёрмидингиз?
– Концерваторияда бир йил давомида талабаларга дарс бердим. Мана шу давр мобайнида педагоглик маҳоратим ошди. Талабаларимдан бири халқаро танловда гран-прини қўлга киритди, яна бири ўз юртида дарс бермоқда.


– Саволим балки ғалати туюлар, аммо халқ артисти унвони юртимизда асосан 45-50 ёшдан ўтган санъаткорларга берилар эди. Сиз эса Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ва яна бир нечта қардош давлатларнинг халқ артисти унвонини олдингиз. Аслида, шу ёшда кутганмидингиз?
– Буни фақат омадга йўйишим мумкин. Ўзи қандай ишга қўл урсам, ишим тез битади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини 2014 йилда олганман. Орадан йиллар ўтиб, 2021 йилда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти унвонини олдим. Ўтган йили Бошқирдистон, шу йил эса Татаристон халқ артистига муносиб кўришди. Давлатдан унвон олишнинг ўзи катта масъулият. Ҳеч қайси санъаткорга осонмас. Қанча таниқли бўлсанг, шунча кўп душманинг бўларкан. Айтмаган гапларинг айтдига, бормаган жойинг бордига чиқади. Мукофотнинг яхши томони эса катта куч беради. Юксак мукофотни олганим билан осмонга чиқиб кетганим йўқ. Ўзим ижодкорлардаги камтарликни яхши кўраман, бироқ “Женис камтарин йигит экан” деб, бошимга чиққанлари ҳам учради.


– Санъатнинг опера йўналиши Ўзбекистонда қай даражада ривожланган?
– Бундан 15-20 йил олдин опера санъати яхши бўлгани билан муносабат ёмон эди. Эсимда “Ўзбегим ёшлари” билан 2005-2007 йилларда пойтахтда концерт қўядиган бўлдик. Рақибларимни танийман, зўрдан-зўрлари бор. Ана шундай ноёб иқтидорли овоз эгалари халқнинг муносабатини кўриб санъатни бутунлай тарк этишди. Операчилар саҳнага чиқса, залдан “ва-ха-ха”ларнинг охири кўринмасди. Санъатимизни масхара қиладиганлар кўп эди. Кейинчалик ОАВ орқали санъатнинг классика турлари эфирга кўп қўйилди. Ҳамкасбларим билан суҳбат чоғида пойтахтимиздаги энг катта саройда яккахон концертимни қўймоқчиман дедим. Ёнимдагилар кулиб,“орзуга айб йўқ” дейишди. Илк яккахон дастур кутганимдан ҳам яхши ўтди. Илгари операда куйлайдиган хонандалар тўйга чиқмасди, сабаби, талаб йўқ эди. Эндиликда муносабат яхши томонга ўзгарган, соҳага энди кираётган операчилар бу касб билан оила боқса бўлар экан деган тасаввурга эга.


– Укангиз Ақлбек Пиязовнинг опера имкониятларини сизникидан ҳам юқори деб биламан. Ўзингиз бу борада қандай фикрдасиз?
– Менга бу ерда рақобатчи керакмас, шу боис укамни Италияга ўқишга жўнатганман (кулади). Опера ватани Италияда уч йил ўқидим, тилини ўргандим. Операда ўрганган билимларим Ўзбекистонда асқатсин, дедим. Профессионал операда ўзим етишмаган режаларга укам эришишини хоҳлайман. Тан оламан, операда мендан кўра укамнинг имкониятлари кенг.

– Операда яқин орада ярқ этиб чиққан истеъдодлардан кимларни биласиз?
– Яхши вокалистлар кўп. Концерваториядан чиқиб, театрда ишлаётган ноёб овозлар бор. Аммо, бу борада ҳақсиз, негадир ярқ этиб чиқиб кетолмаяпти. Операда ҳам юлдуз бўлиш учун катта маблағ ёки машҳур бўлишга кучли хоҳиш лозим. Агар опера хонандаси театрдан оладиган ойлигим билан куним ўтаяпти-ку, деб изланмаса, муваффақиятга эришиши қийин. Санъаткорларнинг аксариятида битта феъл бор, бир марта борган жойида иши битмаса, қайта боргиси келмайди. Мен лекин бу тоифадан эмасман (кулади). Одамнинг куни одам билан шиорига амал қиламан ва ишим битмагунча қўймайман.


– Мактабгача таълим агентлигида маданият ва санъат бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлайсиз. Тизимнинг шу бўғинида қандай камчиликлар бор?
– Болалар учун ўзбек тилида қўшиқ ва эртаклар кам. Йиллар давомида болалар, айниқса, боғчадаги байрамлар учун ўзбек тилида куй-қўшиқлар яратилмаган. Боғча болалари ҳам асосан рус тилидаги қўшиқларни айтиб юради. Ютуқларимиз ҳам йўқ эмас. Шу йил “Хайр боғча, салом мактаб” номли концерт дастурини боғчаларда уюштирдик, янги қўшиқлар ёздик.
Қолаверса, боғчаларга синов тариқасида велосипедлар тарқатишни Хоразмдан бошладик. Хайрли ишимизни республикамиз бўйлаб амалга оширмоқчимиз. Режада бошқа қилиниши лозим бўлган ишларимиз ҳам кўп.


– Аксарият санъаткор эркаклар фарзандларининг тарбиясини аёлига топширган. Улардан бири болаларининг ҳатто туғилган кунини ҳам билмаслигини тан олган эди. Бу борада сиз қандай отасиз?
– Эътиборли отаман. Тўртта ўғлимнинг ҳам туғилган кунини ёддан биламан (саналарни санаб кетди). Фарзандларимнинг қизиқишлари мен учун қизиқ. Қойил қолганим барчасида санъатга қизиқиш юқори.

– Эстрада хонандалари билан дуэт куйлаганингизда энди шу йўналишда ижод қилсангиз керак деб ўйладим…
– Тўғри, ўзимдан ҳам йўналишингизни ўзгартирдингизми, деб сўраганлар кўп бўлди. Андреа Бочеллини бутун дунё эшитади, аслида унинг йўналиши тўлиқ опера эмас. Классика жанрига кўпроқ тушади. Биз ҳам шу йўналишда қўшиқ куйлаётганимизнинг сабаби, ижод ортидан оила боқамиз. Тўй – санъаткорнинг тирикчилик манбаи. Бу тўйга мослаб қўшиқ куйлайман дегани эмас. Мисол учун 1000 долларга оркестр билан концерт қўйиш ёки 5000 долларлик тўй бўлса, жамоа билан оркестрда куйлашни танлайман. Ундан оладиган гаштни ҳеч нарсага алмашмайман...


– Ҳар бир одамнинг ичида бошқа бир одам яшайди дейишади. Сизнинг-ча ҳам шундайми? Гоҳида қайсидир қарорларингиздан афсус қилган пайтларингиз бўлганми?
– Ёшликда бундай қарорлар кўп бўлган, ҳозир етти ўлчаб бир кесишга одатланганман.

– Кўринишингиздан беғам, ташвишсиз инсонга ўхшайсиз, аслидаям шундайми?
– Ҳаётимда тушкунлик ҳолатлари ҳам кузатилади, бироқ ўзимга олмайман. Устозим сенинг юзингда доим “но проблем” дерди. Ҳақиқаттан беғам инсонга ўхшайман, буни кўпчилик айтган. Менда ички хотиржамлик бор. Илгари арзимаган нарсага асабийлашардим, бу фақат ўзимга зиён бўлаётганини кўргач ўзгардим. Ҳаёт менга бераётганини хурсандчилик билан қабул қиламан ва ўзим ҳам бошқаларга бераман. Қанча берганим сари ўзимга ундан кўп бўлиб қайтаяпти.

– Салбий хислатларингиз…
– Бир мартта ёмон кўрган одамим билан қайта гаплашиб кетолмайман. Кечиришим қийин. Шу одатимни ҳеч йўқотолмадим...

– Женисбек болалик хотираларини қандай ёдга олади?
– Болалигим истиқлолнинг илк йилларига тўғри келган. Оғир давр эди. Турмушнинг оғирини мактабда 2-синфда ўқиётган пайтларимдаёқ ҳис қилганман. Гарчи санъаткорлар оиласидан бўлсак-да, нон топиб ейиш осон бўлмаган.
Оилада 6 нафар фарзандмиз. Энди улғайиб, ота-онамизга тиргак бўляпмиз. Математикага қизиқишим юқори бўлган, бироқ кўп дарс қолдирганим учун фанни чуқур ўргана олмадим. Ёшим сал улғайгач, эстрада, бахшичилик, кейин классикани ўргандим...


“Ishonch.uz” мухбири
Феруза РАҲИМОВА суҳбатлашди



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат