Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    +12 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Менга ҳар бир буюм қадрли. Шунинг учун уларни кўз қорачиғимдек асрайман”, – дейди бувайдалик Расулжон Камолов

Ҳар бир инсоннинг севимли касбидан ташқари бўш вақтларида шуғулланадиган машғулоти – хоббиси ҳам бўлади.
Маданият ва маърифат
461 13:09 | 30.12.2023 13:09

Фарғона вилояти Бувайда туманида Расулжон Камолов ташкил этган уй-музейдан нафақат туман тарихи, шу билан бирга, узоқ мозийдан ҳикоя қилувчи экспонатлар ўрин олган. Улар орасида турли даврларга оид хумлардан тортиб, мусиқа асбоблари, пластинкаларни ҳам кўриш мумкин.

Расулжон ота хонадонига ташриф буюрган киши ўзини ўтмишга қайтгандек ҳис қилади.
– 8-синфда ўқир эдим. Ўшанда мактабимизда 6 ойлик теле-радио усталари тайёрловчи курс очилган эди. Ўша ерда ўқиб, магнит ленталарига овоз ёзишга ишқибоз бўлганман. Экспонатларни йиғишга ҳавас ўша пайтдан бошланган, – дейди 72 ёшли Расулжон ота Камолов. – Мана ҳозиргача қаерда қандай тарихий буюм кўрсам йиғиб юраман. Саноғини аниқ билмайману, уй-музейимда мингга яқин буюмлар бор. Менга уларнинг ҳар бири қадрли. Шунинг учун бу ашёларни кўз қорачиғимдек асрайман.

Болаликдан бошланган ноёб буюмлар йиғиш хоббиси қадимий рўзғор анжомлари, кулолчилик маҳсулотлари, мусиқа асбобларидан тортиб қўлёзма асарлар билан бойитилди. Учта хонани эгаллаган осори-атиқаларнинг ҳар бири тарихдан сўзлайди.

Катта иштиёқ билан йиғилган коллекция Расул ака Камолов учун жуда қадрли. Унинг уй-музейида мусиқа асбоблари ҳам талайгина. Гарчи санъат олийгоҳида таҳсил олмаган бўлса-да, мусиқий асбобларига қизиқиши туфайли танбур, дутор чалишни ўрганди.

Унинг уй-музейида Ҳалима Носирова, Саодат Қобулова каби хонандаларнинг жонли овозлари ёзилган 400 га яқин ноёб пластинкалар сақланмоқда. Коллекцияларнинг асосий қисмини мусиқа асбоблари ташкил этади. Жумладан, 200 йиллик тарихга эга асл дутор ва танбурлар, нақшлар билан безатилган уйғур танбури, сурнай, най, кумуш нақшли бахшилар дўмбираси, магнит тасмалари, эски русумдаги магнитофонлар бор.

– Мана бу танбур мен учун жуда азиз. Бунинг қадрлилиги шундаки, айнан шу танбурни халқимизнинг суюкли ва ардоқли санъаткорлари маҳорат билан чалган, – дейди Расул ака Камолов. – Ушбу танбурни тошкентлик таниқли уста Зуфаровларнинг бобоси 1950-60 йилларда Жўрахон Султонов учун махсус ясаб берган. Бу танбур Жўрахон Султоновдан Орифхон Ҳотамов ўтган. Кейин Расулқори Мамадалиев чалган. Ундан кейин “Фарғона тонг отгунча” қўшиғининг муаллифи Абдулатиф Холдоров олган. Кейин эса менинг қўлимга тушди.

Шунингдек, уй - музейдан сўзана, аёллар қўли билан тикилган қадимги гул сочиқлар, чопонлар, зарбоф либослар, араб ҳарфларидан нақшлар ишланган кумуш тақинчоқлар, паранжилар, араб алифбосидаги жуда кўп ноёб китоблар жой олган.

Хўш, бу тарихий хазиналар қандай қилиб Расулжон аканинг уйидан жой олди? Туман тарихи ва ноёб буюмларни ўзида мужассам этган музей туман ёки вилоят марказида ташкил этилса бўлмасмиди, деган саволлар туғилиши табиий, албатта.

Расулжон Камоловнинг айтишича, 1997 йил туман ҳокимлиги биноси ёнида ҳашар йўли билан музей учун алоҳида бино қурилган. Лекин бу бино бошқа ташкилотга бериб юборилади. Орадан йиллар ўтиб, 2007-2008 йиллар Расулжон ота кўнглида туман музейини қайта тиклаш фикри туғилади ва қимматли тарихий ёдгорликлар “Маданият уйи” га жойланади. Аммо орадан кўп ўтмай, қайсидир сабабларга кўра музей яна ёпилиб, ўрнига “Фитнес клуб” очилади. Шу тариқа ноёб буюмлар кўчада қолади.

Ноёб экспонатлар эгасиз қолгач, Расулжон ота уларни ўз хонадонига кўчирди. Ҳозирги кунда мозийдан садо берувчи кўплаб қадимий буюмлар, осори-атиқалар, қўлёзмалар, видеотасмалар, қўйинг-ки, ўтмишдан сўзловчи экспонатларни Расулжон ота ўз хонадонида сақлаб келмоқда.


Жамшид ЭРГАШЕВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат