Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +13 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбек ёшлар шеъриятида Турон мавзусининг акс этиши

ХХI аср ўзбек ёшлари ижодида миллат мавзуси бошқача янграяпти. Энди ҳурликка эришганига шукрона билан шеърлар битишни бу авлод ўзига эп кўрмайди. Бугун ўзбек ёш зиёлиларини мустақиллик қониқтирмайди. Улар дунё билан бўйлашишни, миллатнинг шонли ўтмиши бугун қайтадан бўй кўрсатишини истайди. Айтиш мумкинки, ёшлар шеъриятида бугунги ўзбек фарзандларининг айни шу жасорати кўзга ташланади.
Маданият ва маърифат
702 18:19 | 27.11.2023 18:19

Ҳайронман, эркини қандай танийди,
Йиғи довушига ўрганган миллат, — деб ёзади Нажмиддин Эрматов бир шеърида.


У миллатни оҳ-воҳ тортиб, аҳволидан нолиб яшашини истамайди. Унинг истаги бошқа асарида яққолроқ кўзга талашади:


Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир…


Шоир миллатдан кўк бўрилар кезган Турон сарҳадларида қайтадан даврон суришни кутади. Бу бугун сиёсий жиҳатдан мушкул бир иш бўлса-да, шоирлар мумкин бўлмаган нарсаларни исташда моҳир. Шоир давом этади:


Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.


Қилич тутишни унутиб, қорин ғамида қошиқ тутишга уста бўлиб бораётган халқни шоири маломат қилади. Ҳаққи бор. Миллат уники, у миллатники. Уйғотиш — унинг вазифаси.


Турон мавзуси ХХ аср шеъриятида аввал Чўлпонда, сўнг Рауф Парфи ижодида энг кўп учрашини биламиз. Шавкат Раҳмон, Аъзам Ўктам, Ҳалима Худойбердиева каби шоирлар ҳам бу мавзуга қўл уришган. Лекин ХХИ аср ёшлари бу ҳақда ёзишлари – алоҳида масала.


Улуғ шоир Рауф Парфининг қуйидаги сўзлари ёдга тушади шу ўринда: “Янги бир авлод пайдо бўлиши керак. Туркчиликни англаган, ҳис этган авлод. Янги шеърият янги ижтимоий руҳ билан келади. Келаётган янги ижтимоий руҳ, бу – туркчилик. Шеъриятимизни туркчиликни англаш руҳи янгилайди”[1].
Тенгдошларимиз бу ҳикматни уққандек.


Мана, Шаҳриёр Шавкат “Руҳим қушлари” китобида ёзади:


Ҳаловат, сен мендан умидингни уз,
Туркулар куйланмас, кулиб, ҳиринглаб,
Турондай ватанни унутган улус
Тариқдай овозни турурми тинглаб?!
Эй туркий дўстларим,
Кемамиз учқур,
Йиғиб қўйилмайди шамолда елкан.
Аввало, Туронга бир юрак зарур,
Юракки, салмоғи Турондай улкан.[2]


У ҳам Турон ҳақда сўз кетганда, ҳиринглаб-кулиб ёзиб бўлмаслигини билдирар экан, бир Турондай юрак майдонга чиқишига ишонади.


Туркистон, сен фақат уч-тўрт болангнинг


Юрагида қолдинг, ай шўрлик ўлка, — деб надомад билан сўз бошлайди Хуршид Абдурашид. “Туркий қўшиқ” шеърида эса:


Туркий юрагим бор, туркий шуурим,
Ҳатто руҳим туркий, ўзга шоним йўқ.
Мушт бўлиб туғилган қўлларим туркий,
Водариғ, биргина Туркистоним йўқ [3], — дея миллатнинг, ўз тенгдошларининг афсусини бир зарб ила қоғозга муҳрлайди.


Хуршид — истеъдоди кўп қиррали шоир. У адабиётдаги ҳар бир жанрни, ҳар бир услубни синаб кўргиси келади. Қўл урилмаган мавзуларга мурожаат қилади.


Мисол. Ўзбек тарихчилигида шу кунга қадар Муҳаммад Шайбонийхон шахсига мунозарали муносабатда бўлиб келинмоқда. Икки дарё оралиғида ўзбек деган бугунги миллатнинг шаклланишида бош сабабчилардан бўлган, Темурийлардан сўнг бутун Туркистонни бирлаштира олган шонли ҳукмдор ўзбек болаларига бегонадек ўқитиб келинди. Темурий амирларнинг тарқоқ ҳукмдорлигига чек қўйиши, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ҳиндистон томонга йўл олишига сабаб бўлгани учун унинг шахси қора бўёқларда тасвирланди. Тарихчиларнинг икки буюк туркий ҳукмдорнинг бири яхши, бири ёмон деб тарих ёзишлари оқибатида миллат болалари Шайбонийхон ҳақида айтарли ҳеч нарса билмасдан улғайиб келишди. Хуршид Абдурашид ана шу адолатсизликни ёшлар, ҳатто катта ижодкорлар орасида биринчи бўлиб бадиий-шеърий талқин қилади:


Кечир бизни, сени бобо қила олмадик,
Ўрган эдинг ахир кимнинг арпасини хом?
Манфаатлар эшигидан ҳатлаёлмадик,
Ўзи менинг бобоммисан, Шайбоний бобом?


Бу савол Шайбонийга эмас, аслида шу кунга қадар унинг номини тиклашни ортга сурган шахсларга қаратилган.


Шоир Алибек Анварийнинг “Шеъри рижол” шеърий туркумига кирган, Туркистон жадидлари етакчиси Махмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари тилидан ёзилган “Беҳбудий” шеърида миллатни уйғотишнинг энг қисқа консепсиясини баён қилади: “Маъфиратдан мустақилликка!”


Уйқу чақиради уйқуни,
Чорлов – сариқ қобон нияти.
Илғамайди эски қутқуни,
Кўзларимиз мухторияти.[4]


Шоир миллатнинг уйқусини истайдиган “сариқ қобон”нинг ниятини, унинг эски қутқусини кўзлари тан олмаслигини айтади. Кўзлар — алоҳида ҳудуд, кўзлар мухторият! Бу авлоднинг кўзларига қуллик кириб кела олмайди. Уйқу ҳам яқин йўлай олмайди. Аммо, таассуфки, шоир атрофига қарайди: бошқа кўзларда ғафлат ин қурган: “Султон итга ташлар суягин”, “Оламгирлар авлоди қўрқоқ, Пуштдан-пуштга ҳайиқиб ўтар.”


Шоирнинг хулосаси бундай:
То тораймас қароғда ёғду,
Миллат – омин, Аллоҳу акбар!


Қароғда ёғду торайиши учун қорачиқлар кенгайиши керак. Яъни, кўзлар ёруғликка тик қараши, қароғ нурдан қамашиб, киприклар титраши шарт. Ёруғлик — эрк, озодлик, маърифат! Акс ҳолда, миллатнинг жанозасини ўқийверинг: омин, Аллоҳу Акбар!


А.Анварийнинг “Қўрбоши руҳи” шеърида ўз тенгошларининг зиммасида қандай миссия борлигини эслатиб ўтади. Қўрбоши боболарнинг васияти бу:

Сиртмоқлари қийган бўғзимдан
Эрк сизгани ёдимда элас...
Йўл бошида учқур – изимдан
Ортда қолган – вужудим эмас!
Мангулигим дашти бекафан,
Шаҳид еллар эсганда бесас.
Қоришувда гиёҳ ўрнидан,
Қасос ўсган – вужудим эмас!
Вужудим – сиз!...[5]


Албатта, тенгошларимиз ижодида бу каби ўктам мавзуларнинг борлиги —миллатнинг бахти. Демак, ҳали адабиёт халқ учун яшашда, курашда давом этмоқда.


Ўзбекистонда Туронга ошиқ бўлган бир одам бор эмиш. Шоир Жонтемир шундай одам ҳақида шеър ёзган:


…Ҳайиқади нафснинг тиғидан,
Жонига қасд қилинг, кечирар.
Осмон ва Ер оралиғида,
Камтарона ҳаёт кечирар.


Яъники, ҳамма қатори оддий ҳаёт кечириб юрган одам бошқалардан фақат бир жиҳати билан фарқ қилади. Ва бу сирни у жон қадар асраб юради. Жон қадар асрашга арзирлик сир нима экан?


Иймонига наҳсни йўлатмас,
Йиллар ўтар сокин, суронли.
Олиб юрар ҳеч кимга айтмай,
Юрагида қутлуғ Туронни.


Асрлар бўйи зулмлар, курашлар, жанглар оралаб Турон шу тарзда бизга қадар етиб келди. Шу тарзда бизнинг руҳимизга сингиб, шеърларимизга кўчмоқда. Жонтемир ҳам бошқа тенгдошлари каби бу буюк ва афсонавий салтанатнинг фуқароси деб билади ўзини. Шу салтанат учун чин маънода курашни орзу қилиб ёзган сартлари бунга далил:


…Агар Темур ҳаёт бўлганда,
Бу вайсақи тилимни тийиб.
Қалам эмас, кўтариб қилич,
Эгнимга навкарлик совутин кийиб
Кўрсатган бўлардим сизга бепоён
Уфқларга туташиб кетган Туронни!


Ёшлар орасида ўз ўрнига эга шоир Мансур Жумаев Турон ғоясини англаш ва англатишда ҳазрат Маҳмуд Кошғарий бобо йўлидан боради. Унинг “Тош ҳақида эртак” шеърида туркий халқларнинг тарихи, бугуни, эртаси уларнинг тилидагина ўз аксини топиши ҳақида сўз боради:


Эй бўғзимни ёққан аччиқ бўз,
эй сен, руҳи равоним кўрки —
гулханларда ёнган туркий сўз,
гулханларда ёнмаган туркий!

Шоир Туркий тил қошида авф сўрайди. Истилолар, босқинлар сабаб ёниб кетган минглаб қўлёзмалар, китоблар, туркий дунёнинг улкан маданияти қошида афв сўрайди. Уларнинг барчаси ёниб кулга айлантирилди. Аммо бу сўзлар битилган тошларгина бизга қадар етиб келди. Шу тошлар бугун туркий асотирларнинг асли ҳақида эканини баён этди.


Мен билмасман куйларим нақши
руниймиди, оромиймиди,
жилвалари, нури, дурахши
ерликмиди, осмониймиди?!


Шоир бадииятнинг нафис либосида бугунги ўзбек тили билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳам тилга олиб ўтади:


Менми ўша — унутган тавба,
ўйларингни, эҳсосларингни;
бир асрда тўрт маротаба
ўзгартирган либосларингни?!


Афсуски, ўтган асрнинг ўзида ўзбек тилида 4 марта алифбо алмашиши юз берди, атай уюштирилди. Бу жараён ҳануз давом этмоқда. Минг йиллар давомида йиғилган маънавий мероснинг воситачиси бўлмиш араб имлосидан чекиниш ва лотин алифбосига ўтиш, яна 10 йил ўтар-ўтмас кирилл алифбосини қабул қилиш, мустақилликдан кейин яна лотин алифбосига қайтиш, уч йил ўтиб бу алифбога ҳам ўзгартириш киритиш дунё тилшунослиги қайта кўрмайдиган ҳодиса, албатта. Юқоридаги 4 қатор шеърда шоир шу муаммони ажойиб услубда эслаб ўтган.


Бугун мен тилга олган шоирларнинг барчаси — Ўзбек давлати истиқлолга эришганидан сўнг дунёга келган. Улар сафида яна ўнга яқин шундай ёшлар ижод қилмоқда. Уларнинг бу мавзудаги асарлари таҳлилига киришганимиз боиси ўзбек адабиётида, буюк Рауф Парфи башорат қилганидек, Турон руҳи қайта бўй кўрсатаётганини эътироф этиш эди. Албатта, барча замонларда янгиланишлар, энг аввало, миллат ижодкорларининг асарларида тажаллий этади. Бугун бу хаёлчан, қайсар ва, шубҳасиз, истеъдодли йигитлар халқимизнинг руҳида ухлаб ётган Турон отли бир арслонни уйғотиб юборишига умид қиламиз.


Суҳроб ЗИЁ



Фойдаланилган адабиётлар:


[1] davron.uz [2] Шаҳриёр Шавкат. “Руҳим қушлари”, 2020, Т:-37-бет.


[3] Хуршид Абдурашид, “Ўша мен эдим”. 2020, Т:-33-бет. [4] Taqdirdan_tashqarida

[5] Taqdirdan_tashqarida



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат