Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 01:00

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 01:00

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +18 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +15 +20

  • Juma, 24

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳар қишда шу бўлар такрор… ёхуд яна ис гази ҳақида

«… Шу йилнинг 21 ноябрга ўтар кечаси Қўқон шаҳар «Аширқул мерган» МФЙ Қозикалон кўчасида яшовчи эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Маълумотларга кўра, 50 ёшли К.С ва унинг аёли 45 ёшли К.Сларнинг бир нафар фарзанди бор. Ҳодисага табиий газ ўчиб-ёниши сабаб бўлгани айтилмоқда…»
Таҳлил
792 10:13 | 25.11.2023 10:13

Эссиз, айни умрнинг яшаш палласи, фарзандининг камолини, роҳатини кўриш асноси бу инсонлар омонатини топширишди…
Бу фожеа шу йилнинг ҳисобидан иккинчиси. Октябрь ойида ҳам ис газидан бир инсон ҳалок бўлган эди.


Кошки эди, бу ҳолатлар шу билан тугаса… қани эди, ҳеч ким ис газидан заҳарланиб омонатини топширмаса…


Ҳали олдинда уч ойлик қаҳратон қиш бор… «Энди ҳеч ким ис газидан вафот этмайди», деб ҳеч ким кафолот бермади, беролмайди ҳам. Демак, ҳеч ким бундай бахтсиз ҳодисадан ҳимояланган эмас.


Таассуфки, совуқ тушди дегунча мана шундай хабарлар кўпайиб кетади. Қаҳратоннинг совуғидан баданинг жунжукса, бахтсиз ҳодисалардан юрагинг увишади.


Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг яқинда эълон қилган баёнотига кўра 2020-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 245 та нохуш ҳолат кузатилган. Оқибатда 200 нафар фуқаро жароҳатланган, 421 нафари ҳалок бўлган.


421 нафар фуқаро… бу рақамлар ортида минглаб (балки миллионлаб) одамларнинг тақдири ўзгариб кетди, ахир. Тилсиз ёв оқибатида кимдир онасидан, биров отасидан, бошқаси фарзандидан айрилди. Мазкур рақамлар ичида бутун бошли оилалар йўқ бўлиб кетган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.


Ўйлаб қоласан киши: бунга ўхшаш кўнгилсизликлар ҳар йили такрорланишига қарамай, ҳали-ҳануз бунга барҳам беришнинг чораси топилмаяпти. Мутасаддиларнинг бу ҳолатга эса доимгидек жавоби тайёр: «газдан нотўғри фойдаланиш, носоз қурилмани ишлатиш оқибатида...»

Тўғри, қирқ йил уруш бўлса, ажали етган ўлади, деган гап бор. Лекин бу шунчаки ҳамма нарсани тақдирга буриш дегани эмас-да. Зотан, ҳеч қачон сабабсиз оқибат бўлмайди. Биз эса сабаб қолиб, оқибатлар билан курашиш ҳадисини олганмиз.


Мисол учун, қаерда ис газидан чақнаш ёки ҳалокат содир бўлса, дарҳол «ишчи гуруҳ» тузилади. Тегишли ташкилот ва органлардан тузилган комиссия зудлик билан ҳодиса рўй берган жойга етиб боради. Ҳолатни ўрганади, далолатнома тузади. Сўнг жиноят иши очилади. Ўрганишлар хулосасида эса газдан нотўғри фойдалангани учун яна фуқаро айбдор бўлади. Шу билан иш ёпилади. Токи ис гази навбатдаги қурбонини йиқитмагунча бу масала унутилади. Бирор бир масъул бу бўйича қатъий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳақида бош қотирмайди.
Ёки бу бўйича охирига етказилган бирор бир ҳолат борми? Бор бўлса, мутасаддилар бунинг аниқ мисолларини келтира оладими?


Масалан, айнан ис гази бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўзғатилган жиноят ишларининг охирги ҳолати қандай ечим топяпти? Айбдорлар топилиб, жазоланганми? Мазкур саволларга факт билан жавоб бера оладиган прокурор борми?


Умуман, ис гази бўйича қўзғатилган жиноят ишидан бирон бир наф чиқадими ўзи? Ҳақиқатан ҳам, бу кўнгилсизликлар ортида бирон бир айбдор аниқланадими ёки барча айб хонадон соҳибининг ўзига тўнкалиб, жабрдийданинг ўзи жазоланадими?


Хўш, мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бериляпти-ю, нима учун унинг натижасига келганда ўрага сичқон тушди гулдир-гуп қабилида иш тутилмоқда?


Хуллас, савол кўп, жавоб йўқ! Токи ис газига оид ҳалокатларга шунчаки енг учида қараларкан, тузилган далолатномалар, очилган жиноят ишлари токчаларда қолиб кетавераркан, бу бўйича жиддий чоралар кўрилмас экан, одамлар тилсиз ёвнинг қурбонига айланаверади...


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил