Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • Juma, 17

    +21 +20

  • Shanba, 18

    +18 +20

  • Yakshanba, 19

    +13 +20

  • Dushanba, 20

    +15 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +15 +20

  • Juma, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Уйларнинг нархи осмонда!” — кўчмас мулк баҳоси икки йилда икки баробар ошди

Ўзбекистонда, айниқса, пойтахт Тошкентда кўчмас мулк баҳоси шиддат билан ошиб бормоқда. Албатта, уй-жойлар азалдан энг барқарор инвестициялардан бири, ҳаммага керак бўлган мулк ҳисобланади. “Дунёдаги одамларнинг ярми ўз уйи бўлишини, қолган ярми бор уйини кенгайтиришни истайди”, деган нақл бежиз айтилмаган.
Таҳлил
1027 12:48 | 08.11.2023 12:48

Аммо кузатувлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон пойтахти нархлар ўсиши жиҳатдан кўп давлатларни ортда қолдиряпти. Аввало шунча уйлар қурилишига қарамай кўчмас мулкка бўлган талаб нега бу қадар ошиб бораётганига аниқлик киритсак:


1. Ўзбекистон аҳолиси мустақилликдан буён деярли икки баробар ошди (мазкур кўрсаткич бўйича собиқ иттифоқда етакчилардан биримиз), аммо уй-жой фонди бунчалик кенгаймади;


2. Яқин йилларга қадар ҳам катта оила бўлиб яшаш анъанаси сақланиб турган, яъни битта ҳовлида 2-3, баъзан ундан ҳам кўпроқ ака-укалар оилалари билан яшайверишарди. Бугун ҳамма алоҳида мулкка интиляпти;


3. Янги қурилаётган уйларнинг ҳаммаси ҳам бевосита яшаш учун фойдаланилмаяпти ва салмоқли қисми инвестицион мақсадларда харид қилинган. Яъни яхши нарх таклиф қилинса, сотиб юборилади. Унгача йиллаб бўш ётиши ҳам мумкин, аниқроғи, амалда хизмат қилмайди;


4. Кўчмас мулк баҳоси мунтазам кўтарилиб бориши, уйни ижарага бериш орқали яхшигина даромад қилиш мумкинлиги унинг жозибадорлигини оширяпти. Яъни пул бор одам борки уй-жой сотиб олиб қўймоқда;


5. Тан олгимиз келмаса-да, иқтисодий ўсиш ва одамларнинг пул топиши ўсиб, жуда кўпчилик ўз маблағини кўчмас мулкка тикишни афзал биляпти.


Шунингдек, нарх ошиши ўзига хос икки йўналишда кетяпти.


Иккиламчи бозор


“Эски уйлар”, яъни иккиламчи бозор нархида жуда катта сапчиш кузатилди. Бундан бир йил аввал бюджет баҳодаги бир хоналик уйни 30 минг долларга бемалол сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, ҳозир шу квартиралар 45 минг долларга чиқди. Яъни бир йил ичидаёқ нарх ўсиши бемалол 50 фоиздан ошди.


Бу қадар кўтарилишга икки сабаб бор:


А.Психологик сабаб: Туркиядаги зилзилалар фонида эски уйлар ишончли дея кўрилди ва уларга талаб ошиб кетди. Бу, ўз навбатида, нархга таъсир қилмай қолмади;


Б.Ипотека омили: узоқ йиллар ипотека ё йўқ эди, ё фақат бирламчи бозорга бериларди. 2022-2023 йилга келиб банклар кўчмас мулк бозорига фаол кириб боришди ва кенг кўламда ипотека кредити бера бошлашди. Таклиф бу қадар ошмагани ҳолда, бу омил талабни сезиларли ошириб юборди.


Бирламчи бозор


“Новостройка”лар ошишига ҳам ўзига яраша сабаблар бор. Энг муҳимлари — ер майдонларининг камайиши ва нархи ошиши, қурилиш моллари ва ишчи кучи баҳосининг кўтарилиши. Бундан ташқари, янги уйларни расмийлаштиришда бюрократик талаблар ҳам ошмоқдаки, булар ҳам якуний баҳода акс этмай қолмайди.


Омиллар-ку, тушунарли. Бироқ вазиятни тушуниш ундан чиқишда кўпам ёрдам бермайди, уй-жой қилмоқчи бўлган ёш оилалар, наинки ёш оилалар, балки ўрта ва катта ёшлилар ҳам шахсий уйсизлик туфайли жуда мураккаб кунларни бошдан кечиришяпти. Бу борада давлатнинг маълум дастурлари бор, кўпчилик улардан фойдаланяпти ҳам. Лекин бу жараён ҳам анча қийин кечяпти.


Масалан, муҳтожларга ажратиладиган субсидияга лойиқ кўрилиш жуда қийин, шундай имтиёз қўлга киритилган тақдирда ҳам унга муносиб кўчмас мулк топиш азоб. Чунки белгилаб қўйилган нарх ва реал нарх ўртасидаги тафовут ер билан осмонча. Қолаверса, аксарият қурувчилар ўз эълонларида “Ипотека ва субсидия йўқ” деб ёзиб қўйишади.


Яхшики давлат дастури асосида кўплаб қурилишлар қилинди, муҳтожларга қулай тўлов билан берилди. Аммо бу етарли эмаслиги маълум бўлиб улгурди. Бундан 5-6 йиллар аввал шитоб билан бошланган лойиҳалар (масалан: Тошкентда Янги Ҳаёт тумани, Самарқандда Қорасув массивидаги катта қурилишлар) бугун сусайиб қолган.


Келинг, пойтахтда уй олиш истагида бўлган бир неча юртдошларимизнинг сўзларига қулоқ тутамиз.


Аваз ака, Қашқадарё:


Тошкентда 200-300 млн. сўм пул бўлмай қолибди. Ҳамма долларда гаплашади. Деҳқончиликларни йиғиштириб, мол-ҳолларни сотиб, ўқиётган болаларимга кичикроқ бўлса-да уй олиб берай, деб ният қилгандим. Тушундимки, чучварани хом санабман. Ҳозир миним турган мошинамни сотсам ва яна қарз-қавола қилсам, бир хоналик уйга етаркан. Шунчаки даҳшат…


Ёқуббек, Тошкент:


Ўзим водийликман. 10 йилдирки ижарада тураман. Болаларим ижара уйда туғилишди, катта бўлишяпти. Эр-хотиннинг энг катта орзуимиз — ўз бошпанамизга эга бўлиш. Шу ниятда узоқ йиллардан бери қисиниб-қимтиниб пул йиғамиз.


Лекин алам қиларлиси шуки, биз 10 минг пул йиққанда уйлар 15 минг бўлади, пул 15 минг долларга етганда 25 мингга чиқади. Хуллас ҳеч қувиб ета олмаймиз. Охири, ҳеч иложсизликдан ипотекага бўлса ҳам олишга қарор қилдик. Қизиғи, ипотекага уй топиб, банк билан келишгунимизча бўлган бир ойча вақт ичида ҳам уйлар ўртача 5-6 мингга кўтарилиб кетди. Жуда тушкунликка тушдик хуллас. Ҳайронман, нархлар ниманинг ҳисобига бунча ошяпти ўзи?!


Шахсини сир тутган муштарий:


Ўтган йили икки хонали уй оламан деб, бир хонали уйимизни 32 минг долларга сотгандик. Озгина йиғиб қўйганимиз бор эди ва шу билан икки хоналига пулимиз етарди. Битта уйни гаплашиб, пишитиб қўйгандик ҳам. Аммо уйимизни сотганимиздан сўнг у уйнинг ҳужжатида камчилик чиқди. Бошқасини излай бошладик. Кундузи кўп уйларни кўрамиз, кечга маслаҳатлашамиз ва бир уйда тўхталамиз. Эртасига борсак, сотилган бўлади. Икки ой ичида камида 4-5 марта шундай бўлди. 35-36 мингга мўлжаллаб турган уйимизни охири қарз-қавола қилиб 42 мингга олдик.


Ўша пайт ютқазганимиз учун роса асабийлашгандик. Лекин ўшанда қатъий ҳаракат қилмасак, кейин бутунлай ололмас эканмиз. Чунки бугунги кунда яшаётган уйимиз баҳоси 60 мингдан кам эмас.


Хўш, ечим нимада?


Замон бозор қонунларига қанчалик мослашган бўлмасин, давлат бу жараёнларга фаолроқ аралашиши лозим. Бунда бир қатор таклифлар бор:


1. Давлатнинг ўз лойиҳалари асосидаги, яъни тижорий бўлмаган қурилишлар ҳажмини ошириш зарур. Бу умумиқтисод ривожига, иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилади;


2. Ер ажратилаётганда қурувчиларга янги қурилаётган уйларнинг маълум қисмини, дейлик 5 фоизини субсидия асосида ва белгиланган тоифага арзон нархда сотиш мажбуриятини юклаш керак;


Бу бизнеснинг ижтимоийлашувига, яъни халқчиллашувига ҳам хизмат қилади. Бугунги кунда уй қурувчилар ва омма ўртасида ўзига хос жарлик пайдо бўлган ва у кенгайиб бормоқда. Кўпчилигимиз уй қурувчи бизнесменларни халқни ўйламайдиган, шафқатсизларча нархни оширадиган капиталистлар ҳисоблаймиз. Ҳолбуки улар ҳам орамиздаги инсонлар. Маълум миқдорда уйларни муҳтожларга сотсалар ёки ҳадя қилсалар, уларга муносабат ҳам ўзгариши табиий;


3. Бозордаги баҳони таснифлаш, нисбатан арзон нархда уйлар таклиф этаётганларга солиқ имтиёзлари бериш лозим;


4. Уйларни инвестицион мақсадларда сотиб олиб қўйган ва йиллаб фойдаланмаётган мулкдорларни оширилган солиққа тортиш орқали кўчмас мулкдан фойдаланиш кўрсаткичини ошириш керак;


5. Бадавлат инсонлар, пулдор ташкилотлар ўз ходимларини маълум шартлар эвазига уй-жой билан таъминлаш кўламини ошириши керак. Бу ўзига хос ижтимоий шартнома дунёнинг кўплаб мамлакатларида муваффақиятли қўллаб келинади.


Умуман, бошпана муаммосини давлат миқиёсида бир лаҳза бўлса-да эътибордан четда қолдирмаслик шарт. Бу борада бир неча йил олдинни кўзлаган дастурлар тузилиши ва уларнинг амалга оширилиши изчил назорат қилиб борилиши зарур.


Аброр ЗОҲИДОВ



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил