Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +23 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +13 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +17 +20

  • Payshanba, 23

    +17 +20

  • Juma, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Орол ягона эмас: Ер юзидан йўқ бўлаётган сув ҳавзалари

Европа Иттифоқининг “Коперникус” дастури Орол денгизининг коинотдан туширилган суратини эълон қилди. Мутахассисларга кўра, бир пайтлар жаҳоннинг энг йирик кўлларидан бири бўлган ҳудуднинг ғарбида бироз миқдорда сув қолган. Агар тенденция ўзгармайдиган бўлса, бу сув ҳам тахминан 5 йилларда бутунлай буғланиб кетади ва яхлит Оролқум саҳроси пайдо бўлади.
Таҳлил
322 21:50 | 18.03.2024 21:50

60 йилнинг нари-берисида кичикроқ бир давлатнинг ҳудудига тенг майдонда мавж уриб турган Орол денгизи саҳрога айланди. Хўш, Марказий Осиёдаги экологик фалокатга ўхшаш ҳодисалар дунёда учрайдими ёки бу ягонами? Афсуски, жаҳонда шиддат билан қуриётган ва Орол денгизига ўхшаб йўқ бўлиб кетаётган ҳавзалар бисёр.


Қуйида уларнинг айримларини кўриб ўтамиз.


Поопо кўли (Боливия)


Поопо Жанубий Америкадаги Титикакадан кейин иккинчи энг катта тузли кўл эди, у Чили билан чегарада жойлашган бўлиб, майдони 2337 квадрат километрни ташкил этарди.



1991-2016 йиллар оралиғида кўлнинг суви кўп миқдорда буғланиб кетди. Бунга Тинч океанининг экваториал қисмидаги сув юзаси қатлами ҳароратини оширган глобал исиш сабаб бўлган. Бу ҳодиса Эл Нино деб аталади.


Кўлнинг йўқ бўлиб кетиши маҳаллий флора ва фаунанинг 200 турининг нобуд бўлишига олиб келди ва баъзи тирик мавжудотлар бошқа ҳудудларга кўчди. Маҳаллий аҳоли балиқ овлаш билан шуғулланган, шунинг учун уларнинг одатий турмуш тарзи бутунлай ўзгарган. Кўпчилик бу ердан шаҳарларга кўчиб ўтмоқда.


Урмия кўли (Эрон)


Эрондаги Урмия кўли ҳам айни дамда деярли йўқ бўлиб кетган. Илгари унинг узунлиги 140 километрдан ортиқ, кенглиги эса 50 километрни ташкил этган. Ҳозир унинг ҳажми 95 фоизга қисқарди ва бор-йўғи 32 куб километрни ташкил этди.



2005 йилда бошланган кучли қурғоқчиликдан олдин Урмия кўли тахминан 5200 квадрат метр майдонни эгаллаган. Афсуски, у сувининг 88 фоизини йўқотди. Бу экологик офатнинг бир қанча сабаблари бор: аммо, инсон фаолияти асосий ҳисобланади. Аксарият экспертларнинг фикрича, қурғоқчиликнинг асосий сабаби Урмиядан Табриз шаҳрига кўлни кесиб ўтувчи автомобиль йўли қурилишидир.


Урмия Яқин Шарқдаги энг катта кўллардан бири эди. Бу кўлни 11 та дарё сувга тўйинтирган, олтита тўғон қурилган.


Бир пайтлар бу жойлар гўзал ва дам олувчиларни ўзига жалб қиладиган масканлар эди. Энди собиқ кўл ҳудудида оппоқ туз қопламаларинигина кўриш мумкин.


Урмия кўлининг қадимги форсча номи Чичаст бўлиб, “ёрқин” деган маънони беради. Бу ном кўл қирғоғида жойлашган ёрқин минераллар ва шўр кристаллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шундан сўнг, кўлнинг ранги туфайли форслар уни Кабодан деб аташган, бу жозибали деган маънони англатади.


Чад кўли (Африка)


Чад кўли масаласи Африкадаги энг ўткир экологик масалалардан бири саналади. Чад кўли бассейнида ноёб экотизим ривожланган. Унинг миллионлаб йиллик тарихи бор. Кўл Чад, Нигер, Камерун ва Нигерия давлатлари чегарасида жойлашган. Сўнгги минг йилликда кўл еттинчи марта қуриб қолди. Қизиғи, кўлнинг қуриб қолиши аввал ҳам кузатилган ва у ўз-ўзидан яна тикланган.



Аммо унинг охирги марта қуриши ҳақиқий фалокатга айланди. Қуриш сабабларидан бири Марказий Африканинг Чад кўлини озиқлантирадиган Шари ва Логоне дарёларининг саёз бўлиб қолгани эди. Бироқ, бу ҳам инсон аралашувисиз содир бўлиши мумкин эмас эди. Гап шундаки, Шари қирғоқларида яшовчи аҳоли деҳқончилик мақсадида дарё сувидан палапартиш ва хўжасизларча фойдалана бошлади. Бундан ташқари ҳудуд қолоқ бўлгани сабабли сувни тедовчи технологиялар ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди. Натижада, Чад кўлига жуда оз манбалар оқиб кела бошлади.


Илгари бу кўл 10 000 квадрат милядан ортиқ майдонга эга эди, аммо 1963 йилдан 2001 йилгача у 95 фоизга камайди ва 1,5 минг кв. кмга яқин ҳудудни ташкил этади. Энди маҳаллий ёввойи табиатга бой ҳудуд чўлга айланмоқда.


Чад кўлида 179 балиқ турлари аниқланган. Кўл 50 миллион кишидан ошиқ аҳолининг ҳаёт тарзига таъсир этади.


Катта шўр кўл (АҚШ)


Сўнгги йигирма йиллик қурғоқчилик даврида АҚШнинг Юта штатидаги Катта шўр кўл рекорд даражага қисқарди ва заҳарли тузли бўронлар манбаига айланди (кўл ҳолати Орол денгизиникига ўхшаб кетади). Сув омбори тубидаги чанг ёввойи табиат ва яқин атрофда яшовчи одамларга хавф туғдирмоқда, деб ёзди Reuters агентлиги.


АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, 2022 йил июл ойи бошида кўлдаги сув денгиз сатҳида 1,27 минг метргача пасайган - бу 1847 йилда кузатувлар бошланганидан бери энг паст даражадир. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўл ўз майдонининг деярли ярмини йўқотиб, деярли икки минг квадрат километр туби очилиб қолган.



Юта университетидан иқлимшунос Кевин Пэрри кўл қирғоғида жойлашган Солт-Лейк-Сити мегаполиси аллақачон чанг бўронларидан азият чекаётганини айтди, мутахассислар прогнозларига кўра, яқин йилларда атроф-муҳит ифлосланиши ортади.


Тадқиқотчининг фикрига кўра, 2002 йилги Қишки Олимпиада ўйинларини қабул қилган шаҳар иқлим ўзгариши бўйича шошилинч чоралар кўрилмаса, “чангли кўл шаҳри”га айланиш хавфи бор.


Ҳозир қуриган кўл тубида калций, олтингугурт, мишяк шунингдек, мис ва кумуш қазилма чиқиндилари мавжуд. Ушбу элементларни ўз ичига олган чангдан узоқ вақт нафас олиш ўпка ва сийдик пуфаги саратони, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва бошқа жиддий касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади. Заҳарли зарралар нафақат одамларга, балки ёввойи табиатга ҳам таҳдид солади. Шундай қилиб, бу ҳар йили мавсумий миграция пайтида Катта шўр кўлга учадиган қушларнинг 330 дан ортиқ турларига салбий таъсир қилиши мумкин.


Кўлнинг саёзлашиши минтақа учун иқтисодий хавфларни ҳам англатади, чунки сувда кўплаб қисқичбақалар яшайди – улар ҳар йили Юта штатига икки миллиард долларга яқин даромад олиб келади. Вазиятни тўғирлаш учун мутахассислар фермер хўжаликлари, саноат корхоналари ва муниципалитетлар томонидан кўл ирмоқларида сув истеъмолини камайтиришни таклиф қилишди.


Ўлик денгиз (Яқин Шарқ)


Ўлик денгиз Иордания ва Фаластин ўртасидаги, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги кўл ҳисобланади. Денгиз сатҳидан ўта пастда жойлашган ва курорт, дам олиш хусусиятига эга маскан саналади. Дунёдаги энг шўр сувга эга ҳавзалардан бири бўлиб, сўнгги пайтларда унинг ҳам ҳудуди қисқариб бормоқда. Уни суви шу қадар шўрки, чўмилган одам умуман чўкмайди.



Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирда Ўлик денгиз жуда саёз бўлиб қолган. Ҳар йили сув сатҳи бир метрга пасаяди.


Денгиз нафақат иқлим ўзгариши туфайли буғланиб кетяпти, балки бу ерда қимматбаҳо фойдали қазилмаларни қазиб оладиган саноатчиларнинг айби ҳам сабаб бўлмоқда.


Кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра вазият ўзгармаса, 2050 йилга келиб Ўлик денгиз бутунлай қуриб қолади.


“Олимлар агар сувдан ҳозирги даражада фойдаланишда давом этса, атроф-муҳит вайрон бўлишидан огоҳлантирмоқда”, — дейилади ҳисоботларда.


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил