Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +21 +20

  • Juma, 17

    +23 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +16 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Буюк Хитой девори: қабристонга айланган улкан қурилиш

Дунёда инсон қўли билан бунёд этилган ҳайратланарли ёдгорликлар кўп. Миср эҳромлари бунга яққол мисол бўла олади. Минглаб йил аввал қурилган бўлсада, уларнинг бунёд этилиши ҳақида турли - гап сўзлар ва миш-мишлар юради. Хитой шимоли-шарқида жойлашган, 9 минг километрга яқин масофани эгаллаган Буюк Хитой девори ҳам ана шундай тарихий иншоотлардан саналади. Шу ўринда бир қизиқ савол туғилади: нега инсонлар минглаб километрларга чўзилган девор бунёд этишган, бу девор ўзининг асл вазифасини бажарганми? Девор жуда узоқ ўтмишда қурилгани сабаб у ҳақда турли гап-сўзлар, фаразлар ва фикрлар мавжуд.
Таҳлил
550 10:17 | 23.03.2024 10:17

Хитой девори оз-кўп эмас 1800 йил давомида бунёд этилган. Милоддан аввал III асрда Цин империяси ҳукмдори Цин Шихуанди ташаббуси билан бошланган қурилиш милодий 1644 йилга қадар давом этган. Албатта, ушбу давр оралиғида узлуксиз катта қурилишлар бўлмаган. Уни қуриш Хитой тарихининг “Курашётган подшоликлар” даврида бошланганди. Иншоот икки қаватли бўлиб, баландлиги 6,6 метр, айрим жойлари бундан ҳам баландроқ. Пойдеворининг кенглиги – 6,5 метр, устки қисминики – 5-5,5 метрни ташкил қилади. Узунлиги қарийб 6 минг километрга тенг. Девор мамлакат пойтахти Пекин шаҳридан 40-45 километрча шимоли-ғарбда жануби-ғарбга бурилади, сўнгра Суъжоу шаҳридан ўтиб, Гансу ўлкасидаги Сзя­юйгуан қалъасида тугайди. У тарошланган қаттиқ ва рангдор тоғ жинслари, ғиштлар ҳамда лойдан кўтарилган. Ҳар 60-100 метрда миноралар, муҳим стратегик аҳамиятга эга ҳудудлар ва тоғли йўллар ёқасида истеҳкомлар мавжуд бўлган.



Кимлар қурган?


Тарихчиларга кўра, девор жуда оғир шароитларда, аёвсиз ва қаттиқ тартиб остида қурилган. Ўша пайтда мамлакатда ўғил бола туғилиши мусибат ўрнида кўриларди: йигит киши вояга етгач девор қурилишига жўнарди. У ёқдан соғ-омон қайтиб келиш фақат омади кулганларга насиб қиларди. Қийин шароитлар ва турли касалликлар сабаб ишчилар орасида қурбонлар кўп бўларди. Уларни алоҳида дафн қилиш вақт ва харажат талаб қилгани учун кўп ишчилар деворнинг остига ёки ичига кўмиб юборилган. Шу сабабдан Буюк Хитой девори айрим манбаларда “Улкан қабристон” дея ҳам тилга олинади. Экспертларга кўра, қурилиш 500 минг кишидан ошиқ ишчининг (айрим манбаларда бу миқдор бир миллионга ҳам нисбат берилади) ҳаётига нуқта қўйган.



Цин сулоласи даврида Буюк Хитой деворини қуриш, сақлаш ва назорат қилиш маҳкумлар учун умумий вазифалар эди. Ноқонуний ишчиларни оддий фуқаролардан фарқлаш учун расмийлар уларнинг сочини олдириб, юзларини қорайган ва занжирбанд қилган. Қотилликдан тортиб солиқ тўлашдан бўйин товлашгача бўлган барча жиноятчилар девор қурилишида иштирок этиш ёки унинг қурилиши учун ҳақ олиш билан жазоланган.

Космосдан кўрилиши тўғри эмас

Маълумот ўрнида: Хитой девори ҳақида яна бир гап-сўз юради, айтишларича, уни коинотдан туриб бемалол кўрса бўлар эмиш. Аслида, бу факт ҳақиқатга тўғри келмайди.

Космосдан деворни кўришга кўп уринишлар бўлган. NASA мутахассисларининг айтишича, Хитой деворини орбитадан қуролланмаган кўз билан кўриш мумкин эмас.

Гап шундаки, узунлиги минглаб километрларни ташкил этса, объектнинг кенглиги атиги 5-8 метрни ташкил қилади. Бошқача айтганда, девор космосдан кўриниб бўлмайдиган даражада юпқа. Ва баъзида қадимий девор адаштириладиган жой кўпинча тоғ тизмаси ёки улкан дарё бўлиб чиқади.

Шунингдек, иншоот яхлит ва бир-бирига уланиб кетадиган қисмлардан ташкил топган деган қараш ҳам асосга эга эмас. Девор бир неча бўлакларни ўзида бирлаштирган, умумий узунлиги 20 минг километр(!)ни ташкил этувчи қурилиш объекти саналади.

Ўзи нима учун қурилган?


Деворнинг нима учун қурилганлигининг энг машҳур талқини сифатида милоддан аввалги III асрда Хитойнинг шимолида жойлашган ҳудудларда яшаган кўчманчи хунн қабилалари босқинидан ҳимояланиш келтирилади. Бошқа версияларга кўра, қурилганидан бир неча асрлар ўтгач, девор Хитой халқларини ички низолардан ҳимоя қилган, шунингдек, савдо йўли бўлиб хизмат қилган ва умуман мудофаа функцияларига эга бўлмаган. Баъзи олимлар деворни мудофаа деб ҳисобламайдилар, чунки деворнинг кичик қалинлиги кўчманчиларнинг Хитойга осонгина кириб боришига имкон берган.

Бундан ташқари Буюк Хитой девори жуда катта эди ва кўп қисмлари ёмон қўриқланар, қўриқчилар сони жуда оз эди. Минглаб километрга чўзилган ҳудудни қўриқлаш ва душманга қаршилик қилиш учун хитойликларда ресурс йўқ эди. Бу эса деворнинг мудофаа иншооти сифатидаги нуфузини анчагина тушириб юборган.

Жаҳон меъморчилигининг ноёб ёдгорлиги кўпчилик ўйланганидек, нафақат мудофаа мақсадида қурилган, балки деворнинг шимолий қисми Хитой ҳукуматига транспорт ва одамлар ҳаракатини назорат қилиш, солиқларни йиғишга ҳам ёрдам берган.

Исроил, мўғул ва америкалик археологлар гуруҳи икки йил давомида Буюк Хитой деворининг шимолий қисмини ўрганишди. Улар машҳур тузилма нафақат кўчманчи қабилаларидан ҳимоя, балки бошқа мақсадлар учун бунёд этилганини аниқлашди. Улар машҳур тузилма нафақат кўчманчи қабилаларидан ҳимоя, балки бошқа мақсадлар учун бунёд этилганини аниқлашди.

Мутахассислар деворнинг замонавий Мўғулистон давлати ҳудудидан ўтган 740 километрлик қисмини биринчи марта тўлиқ харитага туширишди. Баъзилар уни “Шимолий чизиқ”, бошқалари “Чингизхон девори” деб аташади. Янги тадқиқот учун археологлар девор вайроналари бўйлаб қазилган сунъий йўлдош ва дрон тасвирларидан, шунингдек, радиокарбонли намуналардан фойдаланганлар.

Маълум бўлишича, шимолий қисм Чингизхон қўшини босқинидан ўнлаб йиллар олдин қурилган (Шимолий Хитойда мўғуллар томонидан Цин империясининг забт этилиши 1211-1215 йилларда содир бўлган). Тадқиқотчилар, шунингдек, иншоотнинг нисбатан паст баландлиги, ғайриоддий маршрути ва ҳарбий аҳамиятга эга бўлмаган қадимий йўлларга яқинлигига ҳам эътибор қаратишди. Буларнинг барчаси структуранинг мудофаа қобилиятини шубҳа остига қўйди.

Қуддусдаги Иброний университетидан Гидеон Шелах-Лавийнинг сўзларига кўра, замонавий олимлар Шимолий чизиққа етарлича эътибор бермаган. “Биз бу кўпроқ тинч аҳоли ва чорва молларининг ҳаракатини назорат қилиш ҳақида деган хулосага келдик. Балки бу тузилма ҳокимиятга миграцияни жиловлаш ва уларнинг ҳудудига кирганларга солиқ солишга ёрдам бергандир”, - дея тушунтиради у.

Яна бир муҳим версия бор – Хитой девори мамлакатни ташқи душмандан ҳимоялаш учун эмас, балки ўз аҳолисининг четга чиқиб кетиши, бошқа тамаддунларга аралашишидан тўсиб туриш ва давлат ҳудудини қатъий чегаралаб олиш учун қурилган.Яна бир муҳим версия бор – Хитой девори мамлакатни ташқи душмандан ҳимоялаш учун эмас, балки ўз аҳолисининг четга чиқиб кетиши, бошқа тамаддунларга аралашишидан тўсиб туриш ва давлат ҳудудини қатъий чегаралаб олиш учун қурилган.

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил