Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +19 +20

  • Juma, 17

    +17 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +14 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Европа аҳолисининг учдан икки қисмини қириб юборган “Қора ўлим”

Яқинда Lancet илмий журналида чоп этилган тадқиқотда бир маълумот янгради: туғилишнинг кескин пасайиши сабаб яқин ўн йилликларда дунё аҳолиси 14-асрдан буён илк бор камайиши мумкин экан. Одамзод сони ўша вақтда “Қора ўлим” дея номланган вабо пандемияси сабаб қисқарганди.
Таҳлил
250 10:56 | 25.03.2024 10:56

“Қора ўлим” натижасида дунё аҳолиси 400 миллиондан 350 миллион кишига қисқарди, Европа аҳолиси эса тахминан учдан бирига камайди. Эндиликда дунё аҳолиси сони тарихда биринчи марта пандемия билан боғлиқ бўлмаган табиий сабабларга кўра камайишни бошлаши кутилмоқда. Инсонларни даҳшатга солган ва миллионларни ҳаётдан олиб кетган “Қора ўлим” қандай кечганди?

Тарихий маълумотларга кўра, “Қора ўлим” Олтин Ўрда давлати ҳудудларида пайдо бўлган. Бундан ташқари, у ҳайратланарли тезлик билан дунёга тарқалган - саноатдан олдинги даврда ҳеч қандай инфекция бунчалик жуда тез тарқалмаган. Катта эҳтимол билан пандемия Марказий ёки Шарқий Осиёда бошланган. 1338-1339 йилларда, Иссиқкўл яқинида, ҳозирги Қирғизистон ҳудудида вабодан ўлим кўпайди. Вабо Европага Каспий денгизининг шимолий қирғоғидан келган, у ердан касаллик Евроосиё ва Шимолий Африканинг кўплаб қисмига тарқалган. Умумий ҳисобда 75 миллиондан 200 миллионгача киши ўлгани ҳақида ҳам қарашлар мавжуд.

1347 йилда Европа қитъасининг жанубида бошланган эпидемия бир неча йил ичида Болқон, Апеннин ва Пиреней ярим ороллари, Марказий Европа ва ҳозирги Франция, Англия ва Норвегия ҳудудларига тарқалди. 1351 йилга келиб, вабодан азият чекмаган деярли бирорта ҳам аҳоли пункти қолмади. Турли манбаларга кўра, Европа аҳолиси 30-50 фоизга (баъзи манбаларда 60 фоизгача) камайди.1351 йилга келиб, вабодан азият чекмаган деярли бирорта ҳам аҳоли пункти қолмади. Турли манбаларга кўра, Европа аҳолиси 30-50 фоизга (баъзи манбаларда 60 фоизгача) камайди.

Албатта, медицина фалаж аҳволда бўлган даврда одамлар бундай катталикдаги фалокат табиий келиб чиқишига ишонишмаган. Улар конспирологик қарашларга таяниб, турли жодугарлар, сеҳргарлар ва бошқалар ушбу вабога сабаб бўлаётгани, сувлар ва қудуқлар заҳарланиб кетилаётганига ишонишган. Ўрта асрлар жаҳолатидаги Европа халқлари ушбу пандемиядан энг кўп жабр кўрган минтақа бўлди.

Вабо пандемиясининг вужудга келишида иккита фактор асосий рол ўйнади: иқлимий ва ижтимоий-иқтисодий. Иқлимий факторни шарҳлайдиган бўлсак, 14-аср глобал совиш даври бўлиб, у 8-13-асрлардаги иссиқ ва нам иқлимни чекинтирди. Иқлим ўзгариши айниқса Евроосиё минтақасида кескин тарзда юз берди. Бу ҳодисага сабаб бўлган омиллар ҳали аниқ ўрганилмаган, аммо улар орасида энг кўп тилга олинадиган қуёш фаоллигининг пасайишидир. Бу жараён 17-асрнинг охирида минимал даражага етган деб ишонилади. Шунингдек, атмосфера айланиши ўртасидаги мураккаб ўзаро таъсирлар ва Шимолий Атлантикадаги Голфстрим оқимининг ўзгариши бунга таъсир қилган.

Ўша даврнинг ҳужжатлари ва хроникаларида Марказий Хитойда ҳалокатли қурғоқчилик ва ундан кейинги очарчилик, Хэнан провинциясида чигирткалар бостириб келгани, сўнгра 1333 йилда Хонбалиқни (ҳозирги Пекин) қоплаган бўрон ва шиддатли ёмғирлар ҳақида маълумот берилган. Буларнинг барчаси, олимларнинг фикрига кўра, майда кемирувчиларнинг (сичқонлар, каламушлар ва бошқалар) одамларнинг яшаш жойларига яқинлашишига, шунингдек, уларнинг кўп тўпланишига олиб келди ва натижада эпидемиянинг тарқалишига сабаб бўлди. Ижтимоий-иқтисодий сабабларнинг асосийлари эса урушлар ва очарчилик эди. Айниқса, ўрта аср Европасида вазият жуда оғир эди. Испания ва Италияда фуқаролар урушлари, Францияда юз йиллик уруш айнан шу даврга тўғри келди. Европада ўша пайтда чиқинди ташиш тизими ишламаган, санитария хароб аҳволда, ахлатлар тўғридан тўғри кўчага улоқтирилган. Манбаларда қайд этилишича, Парижда чиқиндилар каттароқ амалдор ёки қирол буйруқ бермагунча ва ҳаракатни тўсиб қўймагунча йўлдан олиб ташланмаган. Ҳатто қассобхоналардан чиққан қон қолдиқлари ҳам сувга оқизиб юборилган, бу сувдан аҳоли истеъмол учун фойдаланган.

“Қора ўлим”нинг биринчи тўлқини 1347 йилдан 1351 йилгача давом этди. Бу вақт ичида энг кўп зарар кўрган мамлакатларда аҳолининг 60 фоизигача вафот этди. Бу ҳайратланарли ўлим даражаси эди ва тарихчи-йилномачилар рақамларни бўрттириб юборишди: баъзилари пандемия охирида ҳар ўн кишидан фақат биттаси тирик эди, деб тахмин қилишган.

Вабо фақатгина камбағал, қашшоқларнигина домига тортмаган. Албатта, бойлар эпидемияга учраган шаҳарларни тарк этиш ва нисбатан хавфсиз қишлоқларда карантин қилиш учун кўпроқ имкониятларга эга эди. Масалан, италян ёзувчиси Жованни Боккаччо “Декамерон” асарида касалликдан қутулиш учун Флоренциядан қишлоққа қочиб кетган бадавлат кишилар ҳақида ёзади. Аммо бойлар ҳам даҳшатли вабо қаршисида кўпинча ожиз қолдилар. Ҳатто қироллар, юқори мартабали оқсуяклар ҳам йўқотишларга учради.

Жумладан, 1348 йилда Англия қироли Эдуард III нинг севимли қизи Иоанна ўзининг тўйида Кастилияга кетаётганида Бордода ўлатдан вафот этди. Иоаннанинг бўлажак қайнотаси Алфонсо XV ва Арагон қиролининг рафиқаси қиролича Элеонора ҳам вабодан вафот этдилар. Византия императори Иоанн VI Кантакузен кенжа ўғлидан айрилди. Рим папаси Клемент VI Авинондаги папа саройида вабо авж олганида, бир йилдан кўпроқ вақт ичида учта кардинал ва уй хизматкорларининг тўртдан бир қисмини йўқотган (ўша пайтда Рим папалари қароргоҳи Францияга мажбуран кўчирилганди).

Боккаччонинг замондоши, машҳур шоир Петрарка ҳам ушбу вабо авж олган даврда яшаган, шоир кўплаб яқинларини, жумладан, севгиси ва илҳомлантирувчиси Лаурани йўқотганди. Петрарканинг вабо пандемияси пайтида ёзган мактубларида омон қолгани учун айбдорлик ҳисси аниқ ифодаланган. Бир мактубида у “мудҳиш 1348 йил”ни лаънатлаган.

Тарихий ҳужжатларда “Қора ўлим” 1353 йилда тугади, дея тақдим этилади, аслида бу даҳшатли қирғиннинг бироз тин олиши эди, холос. Йирик вабо эпидемиялари Европада 1361 ва 1369 йилларда, кейин эса 1370 ва 1390 йилларда ҳам содир бўлган. Иккинчи эпидемия, айниқса, ўғил болалар ва йигитларга қаттиқ таъсир қилди. Бу иккиламчи тўлқинлар “Қора ўлим” каби кучли эмас эди, лекин улар ҳам ўлим ва қашшоқликка олиб келди ва ўрта асрларнинг охиригача ўзи шундоғам сийрак аҳолининг кўпайишига тўсқинлик қилди. Европада аҳоли сони фақатгина XIX асрга келиб меъёрига келди, бу “Қора ўлим” қитъага яна 400 йил таъсирини ўтказиб келганини билдиради.

Гарчи “Қора ўлим” дунё, айниқса Европа халқлари ҳаётини остин-устун қилиб юборган бўлсада, унинг айрим оқибатлари ижобий бўлиб чиқди. У ўрта асрлар Ғарб жамиятидаги катта камчилик ва иллатларни очиб ташлади. Эндиликда инсонлар фалокатларга тайёр туриш, ижтимоий соҳаларни кучайтириш, изланиш ва илм-фанга эътибор бера бошладилар. Мазкур интилишлар тез орада Уйғониш даври ва Буюк географик кашфиётларни келтириб чиқарди.


Аброр Зоҳидов,


Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил