Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +19 +20

  • Juma, 17

    +17 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +14 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Виртуал мулоқот манзаралари

Иш билан шунчалик бандмизки, яқинларимиз ҳолидан телефон ва интернет орқали сўрашиб қўя қоламиз. Виртуал дунё ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда. Тўғри, бир томондан яхши: вақтимиз, пулимиз тежалади. Бироқ... Мавзуга киришдан аввал, келинг, мулоқотнинг тарихий кўринишларига назар ташлаймиз.
Таҳлил
870 13:54 | 18.11.2023 13:54

Илк почта хизмати расман XIX асрда Финландияда ташкил топган. Аслида хат ташиш қадимги Рим ва Оссурия давридаёқ шаклланган эди. Масалан, Мўғул империяси даврида 1400 та хат ташиш идоралари мавжуд бўлган. Қизиғи, уларда одамлардан ташқари ҳайвонлар ҳам хизмат қўрсатган: 50 мингта от, 1400 та буқа, 6700 та қўй, 200 та кучук, шунингдек, 400 та арава ва 6000 та қайиқ фақат мактуб етказиш билан шуғулланган. Шарқ мамлакатларида эса почта хизматини асосан кабутарлар адо этишган.


Кабутар орқали мулоқот яратиш бундан 2000 йил аввал Римда пайдо бўлган. Жумладан Юлий Цезарнинг почтачи каптари бўлган. Ўн иккинчи асрда каптарлар Боғдоднинг асосий элчиларига айланган. 1851 йил Пол Рейтер Лондонда каптарлар хат ташийдиган идора очади. Унда беминнат хизматчилар-каптарлар Париж-Лондон йўналишида хат таширдилар. Лекин бу ишончли эмас эди. Чунки каптарлар йўлда ҳалок бўлиши, овчилар ўқига учраши ёки хатни тушириб қўйиши мумкин эди. Каптарлар хизматидан йигирманчи аср бошларигача фойдаланишган. Биринчи жаҳон урушида ҳам Франция, Германия, Россия томонлари мулоқотга кириши учун каптарларни ишга солишган.


Буюк Британияда ҳақиқий почта хизмати 1840 йилда ташкил топди, унга кўра, хат юборувчи эмас, балки хатни қабул қилувчи шахс почтага хизмат ҳақи тўлаган. Айни шу даврда конвертлар ва почта маркалари қўлланила бошлаган. Йигирманчи асрга келиб эса ҳаво йўллари почта хизмати вужудга келди, бу ишни анча осонлаштирар эди. Интернет пайдо бўлиши билан эса қўл билан ёзилиб, турли масканларни саёҳат қиладиган ҳақиқий мактублар даври инқирозга юз тутди. Энди сониялар ичида сиз ёзган узундан узоқ мактублар дунёнинг нариги четидаги кимсага оппа-осон етиб борарди.


Шунингдек, маблағ ҳам бирмунча тежаладиган бўлди: қоғоз, қалам ва почта хизматига тўланадиган пул ёнга қолди. Илк э-маил Рай Томлинсон томонидан 1969 йилда ёнидаги копмьютерга синаш учун жўнатилган. Ўшанда у @ белгисини ҳам қўллаганди. Шу тариқа виртуал ҳаётга илк одим қўйилди. Шундан сўнг мулоқотнинг янги тури –виртуал мулоқот вужудга келди ва у кун сайин ўз аудиториясини кенгайтириб бормоқда.


Замонавий виртуал мулоқот турлари –телеграф, телефон, СМС, телэкс, факс ва электрон почта одамзоднинг яқин дўстига айланиб қолди. Баъзи мамлакатларда ҳатто никоҳ таклифномалари ҳам э-маил орқали юборилмоқда. Фақатгина расмий идоралар ташкилотларга хат орқали мурожаат қилиш анъанаси сақланиб қолди.


Чатдаги мулоқот эса ҳозирда кўп ёшларнинг эрмаги, қизиқиши ва ҳаёт тарзига айланиб қолган. Бу мулоқот тури туфайли фойдаланувчининг танишлари сон мингдан ортиқ, бироқ оғзаки, юзма-юз муоқатдагина пайдо бўладиган меҳр, самимийлик, ишонч сингари туйғулар эса камёблашиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Ривожланган мамлакатларда виртуал мулоқот орқали танишиб, турмуш қурганларни ҳам кўп кузатамиз.


Улар кўпинча бир-бирининг ташқи кўринишига қараб эмас, балки ички дунёси билан танишгани учун ҳам бир-бирига қаттиқ боғланиб қоладилар. Интернет орқали бир маромда кетаётган муҳаббат эса юзма юз кўришишгач тез барҳам топади. Боиси инсон камчиликлари фақат юзма-юз мулоқотдагина кўзга кўрина бошлайди.


Умуман, виртуал дунё қанчалик катта бўлгани каби бу мавзуда гапириш ҳам шунчалик кенг. Замонавий мулоқотдан фойдаланиш албатта, яхши, бироқ меъёрни унутмаслик лозим. Ахир меҳр – кўзда деганлари бежиз эмасдир. Келинг, чатдаги “дўстингиз”ни бироз холи қўйинг-да, ёнингиздаги ҳамроҳингизга ўгирилиб қаранг. Балки у сиздан бирор ширин сўз кутаётгандир…


Нодира Иброҳимова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид