Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +24 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +13 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +18 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +18 +20

  • Juma, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Суриштирув: Нега кўп жойларда таомлар бир хил, нархлар ҳар хил?

Бирор жойга овқатланиш учун кирганингизда, деярли ҳамма жойларда бир хил бўлган таомларнинг нархлари ҳар хиллигига эътибор берганмисиз? Айрим жойларда овқатлар нархи қиммат бўлгани етмагандек, яна официантларнинг хизмат ҳаққи учун олинадиган 20-25 фоизгача бўлган "ставка" сизни ҳайрон қолдирмайдими?
Таҳлил
788 15:26 | 23.11.2023 15:26

Бугун хўранда овқатланиш жойини ўз истаги ва имкониятига қараб танлайди. Аммо ҳар ернинг ўз тош-у тарозиси бўлганидек, уларнинг нархи, сифати ва ҳажмида ажабланарли даражада тафовут мавжуд. Масалан, бозордаги баҳоси унчалик фарқ қилмайдиган айнан бир хил масаллиқлардан пиширилган таом аксарият кафе-ошхоналарда турли нархларда сотилади. Бу эса кўпинча истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётир.


Биз ушбу муаммони энг кўп истеъмол қилинадиган севимли овқатларимиздан бири бўлмиш палов мисолида ўргандик. Уни тайёрлаш учун ишлатиладиган маҳсулотларнинг бозордаги нархидан тортиб кафе-ошхоналарда тайёр таом сифатида сотиладиган баҳосигача – барчасини атрофлича таҳлил қилдик.


Аниқлашимизча, пойтахтимиздаги оддий ош марказларида бу таомнинг бир порцияси 30-37 минг сўм, машҳур ош марказлари ва миллий ошхоналарда 35-38 минг сўм, кафе-ресторанларда 40 мингдан 80 минг сўмгача экан. Баъзи емакхоналарда 10 фоиздан 25 фоизгача миқдордаги хизмат ҳақи ҳам қўшилса, бу нархлар янада кўтарилади. Устама ҳақнинг ярми официантларга, ярми фаррошларга маош сифатида тарқатилади. Бироқ у нега хўрандалар ҳисобидан тўланишини бизга ҳеч ким рўй-рост тушунтириб бермади.


Тўғри, официант хўрандаларга хизмат қилади. Қолаверса, «чойчақа» бутун дунё тажрибасида бор. Уни истеъмолчи кўнглидан чиқариб бериши ҳам мумкин. Аммо айрим жойларда юқори даражада белгиланган хизмат ҳақи умумий ҳисоб анча қимматлашишига олиб келади.


Аслида официантлар хизмати тамаддихона ривожи ва фойдаси учун йўлга қўйилади. Бу ҳам ўзига хос этика ва маданият! Лекин овқатланиш шохобчалари сотадиган маҳсулотларидан соф фойда ола туриб, яна нега официантларнинг иш ҳақини истеъмолчилар бўйнига илиб қўйиши керак? Устига-­устак, аксарият емакхона раҳбарлари солиқ тўламаслик учун официантлар билан меҳнат шартномаси тузмайди ёки жуда кам миқдорда маош беради. Сирасини айтганда, 20-25 фоизлик хизмат ҳақи масаласи арзимасдек кўринса-да, замирида катта муаммо мужассам. Демак, албатта, бу масала алоҳида назорат олииниши керак.


Овқатлар қийматини белгилаш тартиби ва баҳолар ўртасидаги тафовутлар ҳақида сўраганимизда, иш ­бошқарувчиларнинг кўпчилиги бир хил жавоб берди. Яъни нархлар тамаддихоналарнинг жойлашуви, қулай шароити, сифатли хизмат кўрсатиши ҳамда талаблар инобатга олинган ҳолда белгиланишини айтишди.


— Аксарият кафе ёки ресторанлар раҳбарлари таомлар нархини истеъмолчилар ҳамёни кўтарадиган даражада қўйишади, — деди пойтахтимиз марказидаги «AGAT» кафеси иш бошқарувчиси Усмон Абдуфотиҳов. — Шунинг­дек, овқатлар баҳосига улар жойлашган ҳудуд, ишлатиладиган маҳсулотлар сифати ҳам таъсир қилади. Масалан, биз палов учун зарур сифатли масаллиқларни «Чорсу» ва «Фарҳод» бозорларидан харид қиламиз. Гўштни бошқа жойдан олмаймиз, чунки ўзимизнинг кушхонамиз бор. Бир қозон ошга 2-2,5 миллион сўм харажат қиладиган бўлсак, унинг учдан икки қисми харажатларни қоплашга сарфланади, учдан бир қисми соф фойда сифатида қолади. Бизда бир кишига мўлжалланган 300-350 граммлик ошнинг баҳоси — 32 минг сўм. Фақат ­таомларга пул тўланади, хизмат учун ҳақ олинмайди.


— Овқатланиш шохобчаларининг ҳам ўзига яраша харажатлари бор, — ­дейди «Ош маркази»нинг Бодомзор филиали иш бошқарувчиси. — Баъзиларининг ижара ҳақи қиммат, жойлашган ҳудуди қулай, овқатлар нархи ҳам шунга яраша. Қайси емакхонани танлаш эса истеъмолчилар ихтиёрига ҳавола. Айрим ошхоналар 100 нафар харидорга хизмат кўрсатиб орттирган даромадни бошқа бир кафе 10 кишилик овқатни пуллаш эвазига топади. Лекин муайян турдаги овқатга ишлатиладиган масаллиқлар деярли бир хил бўлади. Умумий қиймати 600 минг сўмлик 40 кило гуручдан ош дамлаш учун 180 минг сўмлик 10 литр ёғ, 300 минг сўмлик 60 кг. сабзи, 160 минг сўмлик 4 кг. майиз, 120 минг сўмлик 4 кг. нўхат, 60 минг сўмлик 1 кг. зира, 4 миллион 250 минг сўмлик 50 кг. гўшт ва бошқа харажатларни қўшганда – жами 7 миллион сўм атрофида маблағ сарфланади. Пиширилган ош 280 порция бўлади ва фойда шунга қараб белгиланади. Ҳар бири 30 минг сўмдан сотилади, хизмат ҳақи эса 10 фоиз. Менимча, бу унчалик қиммат нарх эмас.


Юқорида ўқиганларингиз Тошкент шаҳри тамаддихоналаридаги ўртача нарх-наво. Аслида 40 минг сўмлик ош баъзи жойларда 20-25 фоизлик хизмат ҳақи билан 50-60 минг сўмга айланади. Масалан, машҳур ош марказида унинг бир порция­­си 38 минг сўм. Қўшимча гўшт 17 минг, қази 7 минг, бедана тухуми 1,5 минг, дўлма 2 минг сўм. Барчаси яхлит ҳолда олинса, 50 минг сўм бўлади. Хизмат ҳақи қўшилса, 60 минг сўмга айланади. 40 минг сўмлик ош тортиладиган айрим кафеларда 20 фоизлик хизмат ҳақи билан унинг баҳоси 70-80 минг сўмга кўтарилади. Хизмат ҳақи 12 фоизлик бошқа бирда паловнинг нархи нега 45 минг сўм эканига изоҳ сўраб ўтирмадик.


Тайёр таомнинг ўртача баҳосини билиш учун «Чорсу» бозорида бўлиб, ош масаллиқлари нархларига қизиқдик. Кузатишларимиздан аён бўлишича, оддий гуручнинг ҳар килоси улгуржи нархда 16 минг, ошхоналар учун «Лазер» 25 минг, «Аланга» 20 минг сўмдан сотилади. Ёғнинг литри 15-20 минг, 1 килограмм нўхат 20-35 минг, зира 100-150 минг, майиз 30 минг, қора мурч 80 минг, қорағат 150 минг, зирк 130 минг, 100 грамм дафна барги 10 минг сўм.


Оддий ошхоналар эгалари Покис­тондан келтирилган ҳар килоси 55-60 минг сўмлик мол гўшти, бошқалари 90 минг сўмлик қўй ва 85 минг сўмлик мол гўшти, 150 минг сўмлик қази харид қилишар экан. Бу бозорда тўй оши 25-27 минг сўмдан сотиларкан.


Табиий, энди ҳақли саволлар туғилади: хўш, умумий овқатланиш шохобчаларидаги таомлар баҳоси ва ҳаж­мига қўйиладиган талаблар мавжуд­­ми? Уларнинг нарх-навоси қандай шакллантирилади?


Бу корхоналар турли тоифаларга, яъни ресторан, кафе, бар, ошхона, чойхона, қаҳвахона, меҳмонхона, тўйхона ва бошқа шу каби муассасаларга бўлинади. Улар ўз тоифасига қараб мақомини белгилайди ва истеъмолчиларга хизматларини таклиф этади.


Ошхоналарда таомлар тайёрлаш учун сотиб олинган масаллиқлар нархига 50 фоизгача устама қўйилиши белгиланган. Чунки уларда овқатлар буюртма бўйича пиширилмайди, балки олдиндан тайёрлаб қўйилади. Кафеларда эса ярим тайёр таомлар бўлиб, буюртма олингач, тайёрланади. Официантлар хизмати ҳисобга олингани боис уларнинг нархи ошхонаникига нисбатан қимматроқ бўлади. Кафе маъму­рияти ушбу масаллиқлар нархига нисбатан 100 фоизгача устама нарх қўйиш ҳуқуқига эга. Никоҳ ва бошқа маросимлар ўтказиладиган тўйхона эгалари буюртмачи билан келишиб, 50 фоиздан 100 фоизгача устама ҳақ олишлари мумкин. Ресторанларда эса 200 фоиздан 300 фоизгача устама қўйилишига рухсат этилган. Боиси, буюртма қилинган егулик­ларни тезда сифатли қилиб тайёрлашда бир неча ошпаз иштирок этади ҳамда мижозларга бир неча официант хизмат кўрсатади.


Ҳеч кимга сир эмас, эндиликда аксариятимиз кафе, ресторан ва ошхоналарда овқатланишга одатланганмиз. Бу масканларда байрамлар, тантанали тадбирлар, тўй ва маъракалар ҳам ўтказилади. Улар туризм нуқтаи назаридан ҳам муҳим тармоқ саналади. Шу боис мамлакатимизга мазали таомларни тановул қилиш учун келадиган сайёҳлар ҳам бор. Кафе-ресторанларнинг кўриниши, дизайни эса бир-биридан ажойиб. Хўрандалар зали қимматбаҳо мебеллар, махсус анжомлар билан жиҳозланган, деворлари чиройли суратлар ва безаклар билан сайқалланган. Столлар устидаги дастурхонларга антиқа идиш-товоқлар қўйилган. Ҳозирги рақобат муҳитида баъзи тамаддихоналар театрлашиб ҳам кетган. Бинобарин, уларда фақат таомлар учун эмас, балки ўша гўзалликлар, бадастир шароитлар, сифатли хизматлар учун ҳам ҳақ олинади.


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутахассиси Жамол Қодиров тамаддихоналардаги нарх-навони тадбиркорларнинг ўзлари белгилаши, бу масалага қонунан аралашиш мумкин эмаслигини айтди. Мазкур шохобчалар мутасаддилари эса мавжуд ҳолатлар ва тафовутларни оқлаш учун кўплаб важ-баҳоналарни рўкач қилиш­лари мумкин. Лекин бу истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол қилиш учун асос бўлолмайди. Ўз навбатида, шуни унутмаслик керакки, нарх-наволарни тартибга соладиган, аҳоли даромадлари, истеъмол саватчаси каби кўрсаткичлар эътиборга олинган тегишли меъёрий ҳужжат қабул қилинмас экан, таомлар нархи ўсишда, уларга ҳар ким ўз билгича устама ҳақ қўйишда давом этаверади...


Умида Худойберганова,
Гулруҳбегим Одашбоева
Ishonch.uz мухбирлари.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил