Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Payshanba, 16

    +22 +20

  • Juma, 17

    +28 +20

  • Shanba, 18

    +22 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ижтимоий тармоқ қаҳрамонлари: блогер, мотиватор, психологларни ким назорат қилади?

Бундан 10-15 йил илгари кино қаҳрамонлари, санъаткор ва спортчилар томошабин учун идеал бўлган. Буни қарангки, бугун уларнинг ўрнини бошқалар эгаллади. Ҳозир ижтимоий тармоқда фаоллик бўйича айрим блогерларга унча-мунча одам етолмаяпти. Бугун ахборот ва медиа майдонида уларнинг ўрни юқори.
Таҳлил
834 08:51 | 19.11.2023 08:51

Тўғри, жамиятнинг баъзи оғриқли нуқталари кўп ҳолларда блогерларнинг чиқиши билан ижобий ҳал этилмоқда. Буни инкор этиб бўлмайди. Аммо сўз эркинлигидан турли мақсадларда фойдаланаётганлари ҳам бор ва уларнинг чиқишлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Масалан, эрига “иккинчи хотин” туҳфа қилган “Чеченка” – Гулзода Абдуллаева жавобгарликка тортилгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.


Блогер ҳаётига ҳавас қилиб, оиласини бузганлар кўпаймоқда
Афсуски, бу ҳақиқат. Блогерларнинг сохта ҳашаматли ҳаёти ёш қизлар тугул, оилали аёлларни ҳам йўлдан урмоқда. Тўғри-да, ҳар куни тинимсиз келаётган гул ва совғалар, қиммат ресторанларда овқатланиш ва деярли ҳар ой чет элга саёҳатга чиқиш кимга ёқмайди? Обуначилар сонини ошириш мақсадида видеоконтент энг ҳашаматли меҳмонхона ва ресторанларда тасвирга олинмоқда. Бу эса томошабинда блогерларнинг ҳаёти ҳамиша шундай чиройли бўлади, деган қараш шаклланишига олиб келмоқда.


Бугун Интернетда яна бир қатлам фаол. Блогерларнинг хурмача қилиқларига аранг тоқат қилиб келаётган эдик, энди уларнинг сафига мотиватор ва психологлар ҳам қўшилди. Энг ачинарлиси, бир-икки нафар аёл психолог интим мавзуларда одамлар орасида сўровнома ўтказмоқда. Таассуфки, шу каби контентларнинг томошабини кўп.


Шоира МИРСОДИҚОВА, журналист:
– Таниқли психолог билан интервью уюштирганим Youtube платформасида оммалашди. Ўша интервьюдан кўп ўтмай, катта ёшли аёллар даврасига тушиб қолдим. Кўрсатувдаги психолог гапларига онахонлар эътироз билдириб, унинг ортидан қандай воқеалар бўлиб кетганини айтишди. Ўшанда психолог “келинлар оилада ҳеч кимнинг хизматини қилишга мажбур эмас”лигини айтганди. Бундан айрим келинлар бир ёқлама хулоса чиқариб, оилада кўплаб низоларга сабабчи бўлган. Бу каби ҳолатларни муштарийлар ўзимга ҳам ёзгач, психологлардан интервью олишни камайтирдим. Ҳозир фирибгарлик, бир тийинга қиммат курслар сотиш урфга кирди. Энг қизиғи, саломатликдан умуман хабари бўлмаганлар ўзидан “диетолог” ясаб олган. Биласизми, хатар нимада? Кўплаб аёллар шуларга ишониб қоляпти. Энг машҳур психологларнинг шахсий ҳаётига кириб борсангиз, ўз оиласини сақлаб қололмаган. Шунчалик зўр мутахассис экансан, нимага ўзингни оиланг пароканда, деб сўрайдиган одам йўқ.


Аслида улар кўрсатаётган чиройли ҳаётнинг аксарияти ёлғондан иборат. Ўзим яқиндан билган психологдан халқни алдаб топаётган пулларингиз қанчалик ҳалол, деб сўрадим. Жавоб беролмади. Унутманг, инфолўттивозлар кўчадаги тиланчилардан анчайин хавфли.


Мақолани ёзаётиб, Инстаграмда 873 минг обуначиси бор Ситора Убайдуллаева (Забиҳуллоҳ Ситора) исмли блогернинг қуйидаги постига кўзим тушди:
“Блогерларнинг ҳаётига қараб, тинч оиласини бузаётганларга айтадиганларим бор. Ҳеч қачон бошқанинг ҳаёти билан ўзингизникини солиштирманг. Инстаграмга кирасиз, сиз кузатаётган инсонлар қаергадир овқатланишга борган ёки гўзаллик салонида ўтирган бўлади. Шоппинг ва гуллар, турли совғалардан кўзингиз қувнайди. Сиз кўраётган мана шу ҳаёт виртуал ҳаёт ҳисобланади. Аксарияти саҳналаштирилади. Ҳаётига ҳавас қилиб ўтирган блогерларингиз ҳам аслида сиз ўтаётган муаммолардан ўтган ёки айни вақтда бошидан ўтказаётган бўлади. Блогерларда ҳам турли хил муаммолар, келишмовчиликлар, зиддиятлар, бетоблик ва албатта, етишмовчиликлар кузатилади. Нега сиз кузатадиган инсонлар эри билан урушганини, яқинлари билан келишмай қолганини, фарзандларига ўз вақтида иссиқ овқат тайёрлаб беролмаганини кўрсатмайди? Нега макияжсиз, филтирларсиз камдан-кам кўринади? Бунинг сабаби битта. Инсон гўзалликка интилувчан ва блогерлар ҳам ҳаётининг фақат яхши томонларини кўрсатади. Блогерларнинг ҳаётига ўхшаган ҳаёт хоҳлаб қанча оилалар бузилаётганига қаршиман. Виртуал ҳаётдаги гўзаллик учун фарзандларингизни етим қилманг, эрингизни ҳеч ким билан солиштирманг. Ўз ҳаётингизда, ўз ролингизда маза қилиб яшанг”.


Роҳила САМАДОВА:
– Келиним блогерларнинг ҳаётини кузатиб ўзгарди. Ўғлимга турли хил блогерларнинг эри уюштирган сюрпризлари ва қимматбаҳо совғаларини кўрсатиб, “Сиз ҳам шундай совғалар олиб беринг”, дейдиган, беҳудага аразлайдиган одат чиқарди. Иккисининг ораси совуқлашаётганини билиб, ичимдан эзилзам-да келинимга телефон ишлатманг, деб айта олмадим. Яқинда ўғлим, келинингизга жавоб бердим, уйида дам олиб келсин дегач, дамим ичимга тушди. Келиним ота-онасиникида 20 кун яшади. Бориб олиб келай десам, ўғлим унамади. Саҳардан қудамнинг қўнғироғидан уйғондим. “Осмонда юрган қизим ўзига келиб қолди, ўғлингиз келиб олиб кетсин”, дегач кўнглим ёришди. Қушнинг ҳам ини бузилмасин. Кўз тегмасин, келиним шу муддат ичида ота-онасидан анча тарбия олибди. Қудамга минг раҳмат, ёшлар яна олдингидек аҳил-иноқ яшашяпти.


Чала психологларга ҳаётингизни ишонманг!
Бугун 2-3 та курсда ўқиб, ўзини психолог санаётганларнинг саноғи кўп. Инстаграмда саҳифа очиб, аксарияти шу пайтгача сийқаси чиқиб кетган мавзуларни қайта-қайта олиб чиқмоқда. Мижозни ҳам айнан ижтимоий тармоқлардаги блоги орқали топади. Уларнинг инсон руҳиятига таъсири юқори эканлигини инобатга олсак, оммага олиб чиқаётган мавзуларини бир назоратдан ўтказиш зарурмикан, деб ўйлаб қоламан. Эътибор беринг, аксарият психологларнинг медиа контенти “Маъшуқалик сирлари”, “Иккинчи хотин бўлишнинг афзалликлари” қабилида.
Афсуски, мана шундай тарғиботлар туфайли турмушга чиқмаган қизлар кимнингдир иккинчи хотини бўлишни хоҳламоқда.


“Мотиватор” ва “ақлватор”лар
Ҳозир яна бир қатлам авж олди. Бу ҳаммамизга маълум бўлган – “Мотиваторлар”дир. Замонавий тилдаги номи – инфолўттивозлар. Айни пайтда уларнинг аксарияти фирибгарликда гумонланиб, жавобгарликка тортилди. Лекин бу билан уларнинг фаолияти тўхтаб қолмади. Чунки халқ ишонишда давом этиб, ҳалигача курсларини сотиб оляпти. Демак, уларга талаб бор экан, янгидан-янги “ҳунарлар” чиқаверади.


Яширишнинг ҳожати йўқ, бугун ёшлар орасида осон пул топишга қизиқадиганлар ҳар қачонгидан кўп. Инфолўттивозларга эса айнан шу қатлам керак. Бу тоифа одамлар осонгина тузоққа тушади.


Фирибгарлар доим ўзига ишонади ва оммавий нутқ сўзлашда катта тажрибага эга бўлади. Бу уларга аудитория олдида ишончли ва профессионал кўринишга ёрдам беради. Одатда машҳур блогер ва юлдузлар билан PR орқали ишонч қозонишга ҳаракат қилишади. Ижтимоий тармоқларда мотиваторликка оид видеолар кетма-кетлигини чиқаради. Сизда гўёки уни курсини сотиб олгач, бойиб кетиш истаги пайдо бўлади ва бир тийинга арзимайдиган қиммат курсларини сотиб оласиз. Шу тариқа инфолўттивозларнинг янада бойишига хизмат қиласиз. Шундай экан, у қадар содда бўлманг.
Аслида ҳақиқий мотиватор ўз соҳасида кўп йиллик тажрибага эга ва маълум бир ютуқларга эришган бўлади. У дарс ўтаётганда шогирдларига шунчаки мўмай даромад сифатида қарамайди ва чиндан ҳам, ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.


Феруза РАҲИМОВА
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Nilufar Abdumalikova

14:24 | 19.11.2023

Juda qiziqarli bo’libdi. Ayni hozirgi zamon muammosi

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил