Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • Payshanba, 16

    +22 +20

  • Juma, 17

    +28 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +21 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +22 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ёлғон, ботил ва беҳуда ишлардан тийилиш ҳақиқий рўзадир

Рамазон ойи гўзал инсоний фазилатларни юксалтириш, миллий қадрияларимизни асраб-авайлаш, уларни янада кенгроқ тарғиб қилиш учун бебаҳо фурсатдир. Бу муборак кунларда маънавий поклик, меҳр-оқибат, хайру саховат, оила ва маҳаллаларда ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, ёшларни гўзал хулқ соҳиблари этиб камол топтириш, эҳтиёжманд инсонларга кўмак ва ёрдам кўрсатиш каби эзгу амалларга йўлдош бўлмоқлик фарздир.
Таҳлил
284 12:52 | 25.03.2024 12:52

Аммо хайрли ишлар ўрнига турли иллатлар ҳам бўй кўрсатиб турибди. Ўғирлик, босқинлик, қотиллик, пора олиш ҳақидаги хабарларни эшитиб турибмиз. Покланиш фақатгина еб-ичишдан тийилиш эмас, балки ёмонликлардан ҳам йироқ бўлишдир.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, Республика “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Саидафзал Саиджалолов Рамазон ойи фазилатлари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил 7 мартда қабул қилинган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорда маънавий поклик масаласига эътибор қаратилди. Маънавий поклик – турли маънавий қусурлардан қутилишни англатади. Улуғ боболаримиз ўгитларида Рамазон иймонли инсон учун ўзига хос тарбия мактаби экани таъкидланган. Рамазонга руҳий покланиш мадрасаси, дея баҳо берганлар. Бу мадрасанинг дарсхонаси – инсон вужуди, ўқитувчиси – бир ой тутиладиган рўза ибодати, эришиладиган натижа – ёлғон, ҳасад, адоват, ғийбат ва ўзгалар ҳақига тажовуз каби иллатлардан покланишдир.

Афсуски, мана шундай улуғ кунларда на дину диёнат, на урфу сиёсат, на илму маърифатнинг моҳиятига етмаган кишилар содир этаётган айрим жиноятлар ҳақидаги хабарларни кўриб кўнгил озорланади. Рамазондек муборак ойда инсонлар эзгулик, меҳру мурувват, ўзаро лутфу оқибат хислатларни билан мавжланиб турган лаҳзаларда Худодан қўрқмай, бандасидан уялмай пора олишга журъат этаётган кимсалар борлиги кишини ҳайратлантиради.

Наҳотки улуғ боболаримиздан мерос қадриятларимизни англамаяпмиз? Турли хил гуноҳлардан нафсни қутқаришган, у бошлайдиган жиноятларни йўлини тўсишга, ёмонликлардан тийилишга зўр имкон пайдо бўлганида жиноят йўлига қириш нақадар тубан ва жирканч ҳолдир.


Рамазон – сабр ойи. Нафақат, ейиш-ичишдан, балки турли гуноҳ ишлардан, жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан тийилиш, гўзал сабр қилиш орқали маънавий поклик, инсоний баркамолликка интилиш ойидир. Ҳазрат Умар: “Фақат ейиш ва ичишдан тийилиш рўза эмас, балки ёлғон, ботил ва беҳуда ишлардан тийилиш ҳақиқий рўзадир” дея таъкидлаган. Зеро инсон ушбу улуғ кунларда ёлғончилик, ҳасадгўйлик, ғийбатчилик, порахўрлик каби гуноҳ ва ботил ишлардан тийилса имони ҳаловат топади. Ҳаловат бор жойда осойишталик, осойишталик бор жойда файзу барака бўлади.

Пора олиш ботил ишлардан экани айни ҳақиқат. Коррупция – ҳалоллик кушандаси, давлатлар ва халқлар инқирозининг омилларидан бири экани шубҳасиздир. Рамазон – порахўрлик иллатидан қутулиш учун зўр имконият, хайр ва барака ойидир. Пора ва коррупцияга ўрганган инсон бойлиги, молу давлати камайиб қолишидан хавотир олмасин. Зеро, Рамазон пок иймонли, соф виждонли инсонларнинг ризқи кўпаядиган, ҳалол касбига файзу барака ёғиладиган, тўкинлик ва фаровонлик ойидир.

Бу асрлар давомида минглаб ҳаётий мисоллар билан исботланган, ортиқча изоҳ талаба қилмайдиган ҳақиқатдир!

Гулрух ОДАШБОЕВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил