Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Chorshanba, 15

    +32 +20

  • Payshanba, 16

    +30 +20

  • Juma, 17

    +21 +20

  • Shanba, 18

    +22 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +23 +20

  • Seshanba, 21

    +18 +20

  • Chorshanba, 22

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Орол денгизи бағридаги махфий шаҳар ва полигон сирлари

1960-йиллардан бошлаб чекинишни бошлаган, ҳозирда деярли қуриб қолган Орол денгизи (Оролқум) бағрида синоатлар бисёр. Бир пайтлар тўлқинлар мавжланган денгизда сирли орол ва оролчалар кўп бўлган. Мазкур ҳудудлар асосан Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрганила бошланган. Денгиздаги Возрождения оролининг совет даврида ўз аҳолиси, мактаб ва боғчалари, кинотеатрлари ва ҳатто стадиони ҳам бор эди. Аммо советлар оролдан тинч ҳаёт қуриш ва уни гуллатиш учун эмас, бошқа мақсад йўлида фойдаландилар. Орол энг хавфли биологик қуроллар ва тажрибалар ўрганиладиган масканга айланди.
Колумнистлар
185 10:34 | 27.04.2024 10:34

СССРда биологик қуролларни ишлаб чиқиш бўйича илмий марказ яратиш зарурлиги ҳақидаги ғоя Совет ҳокимиятининг биринчи йилларида пайдо бўлди ва ҳукумат бу мақсадини амалга ошириш учун кўздан панароқ ҳудуд излай бошлади. Вирус штаммларини синаб кўриш учун асосий қирғоқдан камида 5 километр узоқликдаги катта оролни топиш керак эди ва расмийлар ҳатто Байкал кўли вариантини ҳам ўртага ташладилар. Аммо охир-оқибат, бошқа «номзодлар» ҳам кўрилди: Оқ денгиздаги Соловки ороли, Селигер кўлидаги Городомля ороли ва ниҳоят, Орол денгизидаги Николай I ороли. Айнан Возрождения номини олгунга қадар орол рус императори шарафига аталиб келинганди.


Советлар дастлаб, тадқиқотлар учун Твер вилоятидаги Городомля қишлоғини танладилар - 1930 йилларда оролда СССРда биринчи оқсим (ящур) касаллиги бўйича институт қурилди, 1937 йилда эса Биотехника институтида оқсимга қарши вакцина яратилди. Армия учун вакциналар ва биологик қуролларни яратиш билан шуғулланган муассасалар ҳам бу ерга кўчирилди. Бироқ, уруш пайтида, бундай муассасаларни чегаралардан иложи борича узоқроққа жойлаштириш яхшироқ эканлиги маълум бўлди, шунинг учун синов лабораторияси тез орада Орол денгизидаги Николай оролига кўчирилди, у ўша пайтда янги ном – Возрождение дея атала бошланди.



Бу жой ҳақиқатан ҳам ҳалокатли вируслар билан ишлаш учун идеал жой эди. Шунинг учун урушдан кейин Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида қуруқ ва иссиқ иқлимда жойлашган, тахминан 200 квадрат километр майдонга эга бўлган чўл махфий совет базаси ва ҳалокатли касалликлар учун синов полигонига айланди.


Оролнинг шимолида Кантубек (Аралск-7) ҳарбий шаҳарчаси қурилди, унда полигон ходимлари учун уларнинг оилалари ва офицерлари учун уйлар, болалар боғчаси, мактаб, ошхона, дўконлар, стадион, казармалар ва ҳатто ўзининг электр станцияси қурилди. Бундан ташқари, шаҳарчадан унча узоқ бўлмаган жойда Иттифоқда ягона бўлган Бархан аэродроми қурилган бўлиб, у кучли, ўзгарувчан шамолларга қарамай, самолётларни муаммосиз қўндириш учун зарур бўлган тўртта учиш-қўниш йўлагига эга эди.


Кантубек турли хил хусусиятларга эга биологик қуроллар синовдан ўтказилган полигоннинг маъмурий ва турар-жой майдони эди. Синовлар СССР ҳудудидан ҳам, чет элдан ҳам олиб келинган ҳайвонларда ўтказилган.



Ҳудудда жами бир ярим мингга яқин киши, жумладан, олимлар, тадқиқотчилар ва уларнинг оила аъзолари доимий истиқомат қилган. Бундан ташқари, саккиз юзга яқин ҳарбий хизматчи тажрибалар ўтказиш, хавфсизлик ва махфийликни таъминлашда иштирок этди. Булар асосан муддатли ҳарбий хизматчилар эди.


Қизиғи шундаки, оролда ўлим хавфи мавжуд бўлган тадқиқотлар олиб борилган, аммо мактаблар, болалар боғчалари ва оддий дам олиш масканлари ишлаб турган. Оролнинг бир томонида тажриба ҳайвонлари ҳалокатли вируслар билан касалланган бўлса, иккинчи томонида одамлар мулоқот қилишарди, вақт ўтказишарди, Орол денгизи бўйида учрашувлар ташкил қилиб, унда чўмилашарди. Ёпиқ Аралск-7даги ҳаётни назорат қилиш учун Аралск-5 (“Урал”) ҳарбий шаҳри қурилган. Шунингдек, у ерда полигонга техник хизмат кўрсатиш полки (ҳарбий қисм) жойлашган. Унинг таркибига мотобатальон ва кўп сонли шахсий таркиб киритилган. Табиийки, ҳамма нарса қатъий назорат остида эди, чунки бу ерга Совет Иттифоқининг барча ҳудудидан вируслар ва бошқа биологик фаол элементларнинг намуналари келтирилган.


Асосий тадқиқотлар ва синовларга тайёргарлик амалга оширилган лаборатория биноси Аралск-7(Кантубек)дан уч километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, бу юзлаб одамлар ишлаган бинолар ва иншоотларнинг бутун бир мажмуаси эди. Шунингдек, у ерга куйдирги, бубон вабоси, бруцеллёз, туляремия ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар споралари мавжуд ҳайвонлар олиб келинган ва ўрганилган.


Синов майдонининг ўзи оролнинг жанубий қисмида жойлашган эди. Бу жой шунчаки танланмаган. Агар маҳаллий шамоллар кўтарилса, зарарли моддалар ва вируслар оролдан узоқлашиши ва турар-жой қисмига таъсир қилмаслиги керак эди. Жойлашувнинг ўйланганлигига қарамай, энг камида бир марта одамлар бу тажрибалардан зарарланишган. Бунинг оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди.


Кўпгина тажрибалар маймунларда ўтказилган, аммо бу мақсад учун кўпинча итлар, каламушлар, отлар ва бошқа ҳайвонлар ҳам танланганди. Ўпкага таъсир қиладиган вирусларнинг таъсирини текшириш учун асосан маймунлар танланган. Бунга сабаб, одамлар ва маймунларнинг нафас олиш тизимлари жуда ўхшаш бўлганлиги эди. Маймунлар, кўпинча Абхазиядан олиб келинган, лекин баъзида улар дунёнинг узоқроқ бурчакларидан ҳам ташилган. Мисол учун, бир пайтлар Африкадан тажрибалар учун 5000 примат олиб келингани ҳақида маълумотлар бор.


Ўтган асрнинг 60-йилларини лаборатория тугашининг бошланиши деб ҳисоблаш мумкин. Орол денгизи саёзлаша бошлади, унинг майдонининг катталашиши унда жойлашган объектлар сирини хавф остига қўя бошлади. Бироқ, полигон ва лаборатория иши 1992 йилгача давом этди. Шу йили Россия президенти Борис Елцин лаборатория, полигон, ҳарбий база ва олимларни оилалари билан Киров шаҳрига кўчириш тўғрисида буйруқ берди.


Аммо эвакуация шунчалик шошқалоқлик билан амалга оширилди-ки, одамлар деярли бор нарсаларини ташлаб кетишди. Уйлар ҳатто уй-рўзғор буюмлари билан бирга қолдириб кетилди, ҳарбийлар ҳам ўз қуроллари қолдиқларини ташлаб кетишди ва олимлар жиҳозларининг катта қисмини тадқиқот учун қолдирдилар. Табиийки, тажрибалар натижалари ҳам оролда қолди. Уларга биоматериал, ҳайвонлар қолдиқлари ва шошилинч равишда кўмилган жонли вируслар киради. Айнан вируслар ўлик ҳудудга айланган бўлажак яриморолнинг энг хавфли тарафи эди. Кантубек бутунлай арвоҳ шаҳарга айланди.


Бугунги кунда Возрождения ороли ярим оролга айланди — денгиз шунчалик саёз бўлиб қолдики, оролнинг бир чеккаси материк билан қўшилиб кетди. Кантубекда ҳеч ким синов майдонига кирмаслиги учун чегара пости ташкил этилди. Тўғри, биологик таҳдид радиация каби хавфли эмас, иккинчи томондан, бу заминда экспериментал ҳайвонларнинг қолдиқлари ва тугатиш пайтида тўлиқ йўқ қилинмаган вирусли қабристонлар борлигини ҳамма билади. Тахминан беш йил олдин айрим нашрлар қабрлар вайрон бўлганини ёзган, аммо бу маълумотни ҳеч ким тасдиқламаган.


Тадқиқот гуруҳлари собиқ лабораторияларга бир неча бор келиб кетишган. Хусусан, 2002 йилда оролга АҚШдан 130 дан ортиқ вирусолог ташриф буюрди. Ҳудуд ҳозирда хавфсиз деб ишонилади, аммо бу тасдиқланмаган ёки инкор этилмаган. Бу вируслар ҳали ҳам фаол бўлиши мумкин бўлган ҳайвонлар қолдиқлари бўлган ташландиқ қабристонларга боғлиқдир.


Кўпчилик ҳақиқий хавф йўқлигига ишонади, аммо Возрождения оддий аҳоли учун ҳамон ёпиқлигича қолмоқда. Албатта, намуналардаги вируслар ҳали ҳам фаол эканлигини истисно қилиб бўлмайди, аммо бундан ваҳимага тушишга ҳам ҳожат йўқ.


Ташлаб кетилган Аралск-7 арвоҳ шаҳарчаси ҳам машҳурликка эришди — бу жойнинг қоронғу тарихи видео ўйин ишлаб чиқарувчиларни илҳомлантирди. Возрождения ороли Call of Duty: Black Ops ва Command & Conquer: Generals ўйини фрагментларидан жой олди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар