12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни

Шу муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши томонидан “Жайҳун қуёши” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятимизни бажарайлик!” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

18:52 | 12.06.2024
•
1,096
12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни
Катталаштириш

Уларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева ушбу сананинг аҳамияти, дунёда болалар меҳнатига барҳам бериш борасида олиб борилаётган ишлар, Янги Ўзбекистонда болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кўрилаётган чоралар ҳақида айтиб ўтди.

Оромгоҳда дам олаётган 200 нафар болажонга футболка ҳамда кепкалар совға қилинди. Таниқли спорт усталари ва маданият ходимлари иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар, концерт дастурлари ташкил қилинди. Оромгоҳда дам олаётган иқтидорли болаларнинг бадиий чиқишлари тадбирга байрамона руҳ бағишлади.Беш ижобий ташаббус доирасида “Менинг келажакдаги касбим” шиори остида расм чизиш танлови ўтказилди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда совғалар билан тақдирландилар.

Бу каби тадбирлар Хоразм вилоятида жойлашган барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилди.

Муҳаббат ТЎРАБОЕВА
ishonch.uz

🏷️ Теглар:#Хоразм#оромгоҳ
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади