5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 сентябрь куни ишламайди

00:16 | 26.08.2026
139
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 сентябрь куни ишламайди
Катталаштириш

Савол: Ассалому алайкум. Хусусий ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаймиз. 31 август, душанба куни дам олганимиз ҳисобига 5 сентябрь, шанба куни ишлаб беришимиз керак экан. Шу тўғрими?

Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.

Жавоб: Йўқ, нотўғри! 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 5 сентябрь — шанба куни одатий дам олиш куни ҳисобланади.

Меҳнат қонунчилиги мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларга, жумладан хусусий секторга ҳам татбиқ этилади. Шунингдек, 31 август — душанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шу тариқа:

- 29 август, шанба — 6 кунликлар учун иш куни;

- 30 август, якшанба — дам олиш куни;

- 31 август, душанба — қўшимча дам олиш куни;

- 1 сентябрь, сешанба — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни;

- 2 сентябрь, чоршанба — барча ходимлар учун иш куни.

Демак, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун — 30, 31 август ва 1, 2 сентябрь эмас, балки 30 август, 31 август, 1 сентябрь ва 2 сентябрь кунлари дам олишади, деган тушунча нотўғри. 2 сентябрь — иш куни.

Аниқ тартиб: 5 кунликлар учун 30 август, 31 август ва 1 сентябрь — дам олиш кунлари, 2 сентябрь — иш куни.

Эътибор беринг: 31 август — кўчирилган дам олиш куни эмас, балки қўшимча дам олиш куни. Шунинг учун 5 сентябрь, шанба кунини иш кунига айлантириш учун асос йўқ.

Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ–257-сон Фармони билан белгиланган.

Декабрь ойида эса бошқача тартиб

5 кунлик иш ҳафтасида 12 декабрь, шанба куни иш куни бўлади. Чунки дам олиш куни 12 декабрдан 31 декабрь, пайшанба кунига кўчирилган.

Яъни:

12 декабрь, шанба — иш куни;

31 декабрь, пайшанба — дам олиш куни.

Шунинг учун 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 12 декабрь куни ишлашларини унутмасин!

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

385 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади