Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-4C

-4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-4c

  • Hozir

    -4 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 28-December

-4C

  • Hozir

    -4 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -2 C

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    2 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +1 +20

  • Juma, 03

    0 +20

  • Shanba, 04

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Америка қитъасининг “қон томири”: Панама канали нега муҳим?

Сиёсат
143 16:24 | 27.12.2024 16:24

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп зиддиятга тўла шов-шувли баёнотлар беришни бошлади. Собиқ ва бўлажак раҳбар ўз нутқларида Канада, Гренландия ва Панама каналини тилга олди. Хусусан, Трампнинг Панама канали устидан АҚШ назоратини ўрнатиш ҳақидаги гаплари панамаликларнинг норозилигига сабаб бўлди, бу номдаги давлат президенти эса АҚШнинг янги раҳбарига раддия берди. Чунки Панама канали шунчаки оддий сув иншооти эмас. У жуда муҳим объект бўлиб, дунё ва Америка қитъаси учун катта аҳамиятга эга. Қуйида каналнинг қурилиш ва ишга тушиш тарихи ва Трампнинг иддаоси ҳақида сўз юритамиз.


undefined


Панама канали шу номдаги давлат ҳудудида жойлашган бўлиб, Тинч океанининг Панама кўрфазини Кариб денгизи ва Атлантика океани билан боғлайди. Каналнинг умумий узунлиги – 81,6 км, умумий кенглиги – 150 метр, чуқурлиги – 12 метр. Битта кеманинг каналдан ўтиш вақти ўртача 9 соат, минимал кўрсаткич эса 4 соат 10 минутни ташкил этади. Иншоотнинг максимал ўтказиш қобилияти кунига 48 та кема саналади. Ҳар йили 14 мингга яқин кемалар канал орқали ўтади, улар 280 миллион тоннага яқин юк ташилишини (дунё океанидаги юкнинг 5 фоизи) таъминлайди. Канал ҳаддан ташқари тирбанд, шунинг учун у орқали ўтиш учун навбати аукционда сотилади. Биргина кеманинг каналдан ўтиши учун умумий тўлов 400 000 долларга етиши мумкин.


Панама каналининг бунёд этилиши инсоният томонидан амалга оширилган энг йирик ва энг мураккаб қурилиш лойиҳаларидан бири эди. Канал Ғарбий яримшарда ва бутун дунёда денгиз транспорти ва умуман иқтисодиётнинг ривожланишига бебаҳо таъсир кўрсатди ва бу унинг геосиёсий аҳамиятини кескин ошириб юборди. Панама канали туфайли Жанубий Американи айланиб ўтишга ҳожат қолмади, Нью-Йоркдан Сан-Францискогача бўлган денгиз йўли 22,5 минг км дан 9,5 минг км гача қисқарди. 2009-2016 йилларда канал модернизация қилинди ва сув сиғими 130 минг тоннадан ортиқ бўлган нефт танкерларини сиғдира ола бошлади.



Икки океанни боғлайдиган канал қуриш бўйича дастлабки режалар XVI асрга бориб тақалади, аммо Испания қироли Филипп II айрим сабабларга кўра бундай лойиҳаларни кўриб чиқишни тақиқлаган. 1790-йилларга келиб канал лойиҳаси Алессандро Маласпина томонидан ишлаб чиқилди, унинг жамоаси ҳатто канал қурилиши йўналишини ҳам ўрганиб чиқди. Халқаро савдонинг ўсиши билан XIX аср бошларида каналга қизиқиш қайта тикланди. 1814 йилда Испания океанлараро канални ташкил этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди; 1825 йилда худди шундай қарор Марказий Америка давлатлари конгресси томонидан қабул қилинган. Калифорнияда олтин конларининг топилиши Қўшма Штатларда каналга қизиқишнинг ортишига сабаб бўлди ва 1848 йилда Хейс шартномасига биноан АҚШ Никарагуада барча турдаги океанлараро алоқа йўлларини қуриш учун монополия олди. Мулклари Никарагуага туташ бўлган Буюк Британия 1850 йил 18 апрелда келажакда океанлараро каналнинг бетарафлиги ва хавфсизлигини биргаликда кафолатлаш тўғрисида Клейтон-Булвер шартномасини тузиб, Қўшма Штатларнинг экспанциясини тўхтатишга шошилди. Аср давомида канални бунёд этишнинг иккита асосий варианти кўриб чиқилди: Никарагуа ва Панама орқали.


Икки океанни бирлаштирувчи канал қуришга биринчи амалий уриниш 1879 йилда Парижда “Океанлараро умумий канал компанияси” ташкил этилганда қилинган. Бироқ 1889 йилга келиб, компания банкрот бўлди ва қурилиш тугалланмади. Франция йирик “Панама можароси” номи остида сиёсий инқироз юз берди. Оқибатда қурилиш чала қолиб кетди.


1898 йилги Испания-Америка уруши ва унда эришилган ғалаба АҚШнинг Ғарбий яримшарда таъсирини кучайтириш учун канал қуриш ниятини кучайтирди. 1899 йилда Қўшма Штатлар маъмурияти канал қуриш учун комиссия тузди ва Сенат Никарагуа вариантини амалга ошириш учун 115 миллион доллар ажратди. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Буюк Британияни канални биргаликда бошқариш ҳақидаги даъволаридан воз кечтиришга интила бошлади ва Бур уруши (1899-1902) давридаги Британиянинг оғир аҳволидан фойдаланиб, Клейтон-Булвер шартномасини қайта кўриб чиқиш бўйича музокараларни бошлади.1901 йилда АҚШ Буюк Британия билан Хей-Пунсфут шартномасини тузди – унга кўра Қўшма Штатлар Британия иштирокисиз канал қуриш учун эксклюзив ҳуқуқни олди. Панама том маънода АҚШ протекторатига айланди.


Қўшма Штатлар канал қурилишини давом эттиришни режалаштираётганда, иншоот жойлашган ҳудуд Колумбиянинг бир қисми эди. АҚШликлар колумбияликлар билан концессия шартлари бўйича келиша олмадилар ва тарихий воқеалар натижасида Панама Колумбиядан ажралиб чиқди, вазият ўзгарди. Янги ташкил этилган давлат ҳукумати канал зонасини америкаликларга абадий фойдаланиш учун топширди. Қўшма Штатлар деярли 100 йил давомида каналга эгалик қилди ва фақат 2000 йил 1 январда Панама уни тўлиқ назорат остига олди.


АҚШ томонидан 1904 йилда канал қурилишини бошлаган. Жон Франк Стивенс каналнинг бош муҳандиси бўлди. Қурилиш 10 йил давом этди, 400 миллион доллардан ошиқ маблағ ва 70 минг ишчи жалб этилди, Америка томони маълумотларига кўра, қурилишда 5600 га яқин одам ҳалок бўлди.


The first ship to transit the canal at the formal opening, SS Ancon, passes through on 15 August 1914


1914 йил 15 августда канал орқали биринчи кема ўтди, аммо октябрь ойида содир бўлган катта кўчки транспорт ҳаракатининг очилишига тўсқинлик қилди. Каналга яқин ҳудудларда мудофаани кучайтириш учун Қўшма Штатлар яқин атрофдаги оролларни сотиб олди: Тинч океанидаги ороллар – Маргарита, Перке, Наос, Кулебра ва Фламенко Панамадан; Авлиё Иоанн, Сент-Круа ва Сент-Томас ороллари 1917 йилда Даниядан сотиб олинган. Каналнинг расмий очилиши фақат 1920 йил 12 июнда бўлиб ўтди.


undefined


1945 йил августь ойида Япония канални бомбардимон қилишни режалаштирди, аммо бу мамлакатнинг урушда таслим бўлиши сабабли амалга ошмади. 1977 йил 7 сентябрда Вашингтонда Панама ва АҚШ раҳбарлари 2000 йилдан бошлаб канал устидан назоратни Панама ҳукуматига ўтказиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. 1977 йил 23 октябрда шартнома Панама парламенти томонидан, 1978 йил 18 апрелда эса АҚШ Сенати томонидан ратификация қилинди. Шу тариқа канал устидан назорат тўлиқ Панамага ўтди.


Канал учун тўловлар расмий равишда Панамадаги давлат агентлиги бўлган канал маъмурияти томонидан олинади. Бож ставкалари кема турига қараб белгиланади. Контейнер кемалари учун тўлов йигирма футлик эквивалент бирликларда (TEU) ифодаланган уларнинг сиғимига қараб ҳисобланади. 2006 йил 1 майдан бошлаб курс TEU учун 49 АҚШ долларини ташкил этади. 2023 йилда канал давлатга 3,3 млрд доллар фойда келтирди.


undefined


Ҳозирда Панама канали Тинч океани ва Атлантика океанлари ўртасидаги ягона йўл, аммо қўшни Никарагуада яна бошқа канал қуриш ғояси бор. Бу ҳақда 2006 йилда мамлакат президенти Энрике Баланос маълум қилганди. 2012 йилда ҳукумат Гонконгнинг “Canal Development Investment Group” (HKND Group) инвестиция компанияси билан биргаликда бутун лойиҳани молиялаштиришни режалаштирган англашув меморандумини имзолади. 2016 йилда компания банкрот бўлиб, лойиҳа барбод бўлди. Воқеаларнинг бундай ривожига қарамай, Никарагуанинг ҳозирги ҳукумати канал қуриш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Ва агар лойиҳа ҳақиқатга айланса, у Панама канали билан жиддий рақобатлашиши мумкин.


Трамп ва Панама канали


Қизиққон сиёсатчи Доналд Трампга кўра, канал АҚШ манфаатлари учун хизмат қилиши керак. Трамп Америка кемалари учун транзит тўловлари камайтирилмаса, Панама каналини Вашингтон назоратига қайтаришни талаб қилиш билан таҳдид қилди. “Панама канали 110 йил олдин бизнес учун очилган ва Америка Қўшма Штатларига қимматга тушган – қурилиш пайтида 38 минг америкалик ўрмонда касаллик тарқатувчи чивинлардан нобуд бўлган”, деб ёзган Трамп Truth Social саҳифасида. У АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер даврида каналнинг Панама ихтиёрига берилишини “аҳмоқлик” деб атади.



Трамп баёнотида айтилишича, канал Панамага бировнинг манфаати учун эмас, балки Вашингтон ва Марказий Америка давлати ўртасидаги ҳамкорлик белгиси сифатида берилган. “Агар бу саховатли хайриянинг ҳам маънавий, ҳам ҳуқуқий тамойиллари ҳурмат қилинмаса, Панама канали бизга тўлиқ ва сўзсиз қайтарилишини талаб қиламиз”, — дея хулоса қилди президент.



Икки океан ва материкларни боғловчи муҳим каналнинг ҳам ўзига хос муаммолари мавжуд. Жумладан, 2010 йил декабрь ойида ёмон об-ҳаво ва тинимсиз ёғингарчилик натижасида сув сатҳининг кўтарилиши туфайли 95 йил ичида биринчи марта канал кемалар учун ёпилди. Бундан ташқари глобал исиш канал фаолиятига ёмон таъсир қилмоқда. 2023 йилда кучли қурғоқчилик туфайли Панама канали саёз бўлиб қолди ва маъмурият юк ташишга қаттиқ чекловлар қўйишга мажбур бўлди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид