Валюта UZS
  • USD

    12 904.51-33.42

  • EUR

    14 575.64-89.5

  • RUB

    161.990.89

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 25-May

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • Yakshanba, 25

    +24 +20

  • Dushanba, 26

    +23 +20

  • Seshanba, 27

    +21 +20

  • Chorshanba, 28

    +23 +20

  • Payshanba, 29

    +20 +20

  • Juma, 30

    +22 +20

  • Shanba, 31

    +23 +20

  • Yakshanba, 01

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Нега Ўзбекистонда болалар учун фильмлар жуда кам?

Болалар учун кинофильмлар фақатгина кўнгилочар эмас, балки тарбиявий, ахлоқий, маънавий таъсирга эга восита бўлиши зарур. Болалар экранда кўрадиган ҳар бир қаҳрамонга тақлид қилади, шунинг учун бу уларга намуна, ўрнак бўлади. Шу боисдан ҳам, болаларга мўлжалланган контент жуда эҳтиёткорлик билан яратилиши лозим. Аммо бугунги кунда ушбу соҳада жиддий камчиликлар кузатилмоқда. Хўш, айтинг-чи, бугун болалар учун ўзимизда ишланган нечта фильмларни биласиз?
Жамият
198 12:15 | 24.05.2025 12:15

Муаммо нимада?

1. Молиявий ва тижорат тўсиқлар

Киноиндустрияда болалар фильмига сармоя киритиш тижорат нуқтаи назаридан манфаатли ҳисобланмайди. Шунга кўра, кўплаб студия ва продюсерлар катталарга мўлжалланган сериаллар, драма ва экшн жанрларига эътибор қаратилмоқда. Бу эса, болалар учун мўлжалланган фильмлар сонининг кескин камайишига олиб келмоқда.


2. Мутахассислар етишмаслиги

Болалар психологиясини тушуниб, улар учун мантиқан ва руҳан тўғри кино ярата оладиган сценарист ва режиссёрлар етишмайди. Миллий рассомлик ва дизайн институти доценти Нигора Ҳайдарова таъкидлаганидек:
«Миллий ватанпарварлик руҳидаги анимацион фильмларимиз жуда кам. Сабаби эса шу мавзудаги сценарийлар, умуман, адабий асарлар етарли эмаслиги билан боғлиқ.»



3. Хорижий контент таъсири

Бугун болалар асосан, хорижда ишлаб чиқарилган мультфильмлар ва фильмларни кўришмоқда. Бу эса уларни миллий қадриятлардан узоқлаштирмоқда. «DIP Animation Studiо» раҳбари Павел Ким шундай дейди: «Ўзбекистоннинг болалар учун мўлжалланган телеканалларида, асосан, хорижий контентни кўрасиз, яъни бу сизнинг мафкурангиз эмас, уларга бошқа давлатларнинг мафкураси, ғояси сингдирилган.»


4. Техник ва ҳуқуқий тўсиқлар

Болалар иштирокида фильм суратга олиш қонунан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам қийин. Жумладан, режиссёр Сарвар Каримов бу ҳақда шундай дейди:
«Болалар учун кино олиш бироз мураккаб. Кўп дубль қилишга тўғри келади. Меҳнат қонунчилигига кўра ҳам вояга етмаганларни 4 соатдан кўп ишлатиб бўлмайди.»


Ечимлар ва таклифлар

Бундай вазиятда давлат ва жамият биргаликда ҳаракат қилиши зарур:


- Субсидия ва грантлар: болалар учун фильм яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида, давлат томонидан махсус молиявий ёрдам дастурлари жорий этилиши керак.


- Мутахассислар тайёрлаш: болалар киноси соҳасида сценарийчи, режиссёр ва аниматорлар тайёрлаш учун махсус курслар ташкил этиш.


- Миллий контент улушини ошириш: телеканаллар ва онлайн платформаларда миллий контентнинг улуши оширилиши керак.


- Мактаб ва боғчалар билан ҳамкорлик: болалардан ташаббуслар қабул қилиб, улар иштирокида қисқа метражли фильмлар яратиш мумкин.


Хулоса

Болалар келажагимиз эканини ҳар доим эсдан чиқармайлик. Улар қандай контентни кўриши – уларнинг келгусида қандай шахс сифатида шаклланишларини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда болалар фильмлари, болалар анимацияси соҳасига эътиборни ошириш – бу нафақат ижодий, балки ижтимоий, маънавий бурчимиздир.


Мадина Мирсоатова,


ЎзЖОКУ 1-босқич талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Gulirano

18:38 | 24.05.2025

Gap yoq toppa togri malades

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4059 16:57 | 05.08.2023