Айрим тоифа ишчи-ходимларнинг иш ҳақи оширилади
Президент бу борада тегишли қарорини имзолади.
16:04 | 26.11.2024
•1,009

Катталаштириш
Президентнинг жорий йил 22 ноябрдаги “Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги ПҚ – 400-сон қарори билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошириляпти.
Унга кўра:
- 2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;
- 2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилдан бошлаб, маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳақида яқинда президент ҳузурида ўтган тақдимотда айтилган эди.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
15:41 | 29.09.2026
12:40 | 28.09.2026
10:25 | 28.09.2026
15:52 | 26.09.2026
15:51 | 26.09.2026
10:21 | 26.09.2026







