Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 940.1121.75

  • EUR

    14 055.55103.72

  • RUB

    145.620.97

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 11-March

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Seshanba, 11

    +12 +20

  • Chorshanba, 12

    +12 +20

  • Payshanba, 13

    +12 +20

  • Juma, 14

    +12 +20

  • Shanba, 15

    +11 +20

  • Yakshanba, 16

    +12 +20

  • Dushanba, 17

    +15 +20

  • Seshanba, 18

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

АҚШ Гренландияни сотиб олса, бу аср шартномасига айланиши мумкин

Сиёсат
409 12:47 | 17.01.2025 12:47

Янги ҳудудларни сотиб олиш иқтисодиёти


Гарчи АҚШ доим халқаро муносабатларга тижорий тус бериб келган бўлса-да, камдан-кам ҳолларда харидлари силлиқ кечган. Томас Жефферсон 1803 йилда Луизианани сотиб олиб, мамлакат ҳудудини икки баравар кенгайтирганида федерал миқёсда танқидларга учраган. Орадан 64 йил ўтиб, давлат котиби Уильям Сюард Россиядан Аляскани 7,2 млн долларга (ҳозирги курсда 162 млн долларга) сотиб олганида «Сюарднинг тентаклиги» деб баҳолашган. Энди эса Алясканинг сотиб олиниши устамон юриш, Луизиананинг харид қилиниши эса Американинг энг буюк президентларидан бирининг улкан ютуғи сифатида кўрилмоқда.


Албатта, ҳар икки битим фавқулодда фойдали бўлгани шу ердан мозийга боқилгандагина кўринади. Агар Доналд Трамп Данияга босим қилиб Гренландияни қўлга киритса, тарих уни кечирмайди. Сайланган президент 7 январ кунги баёнотида Гренландия ва Панама каналини олиш интилишида ҳарбий қудрат ёки иқтисодий урушдан фойдаланишни истисно қилмаслигини очиқ айтди. Америка дўстларини ўз ҳудудини беришга мажбурласа, улардан айрилади. Бироқ Трампнинг провокациялари яна шуниси билан ҳам тентакликки, Гренландияни сотиб олиш бўйича эркин ва яхши ниятда тузилган шартнома алалоқибат навбатдаги аср келишувига айланиши мумкин. Бундай битим Американинг, эҳтимолки, унинг НАТО бўйича иттифоқчилари хавфсизлигини оширади. Қолаверса, харид сўнгги сўзни айтишлари шарт ва шубҳасиз бўлган орол аҳли учун фойда келтириши мумкин.



Гренландиянинг нархи қанча?


Биринчи навбатда ҳисобланадиган омиллардан бири — оролнинг йиллик ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ). Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда у 3 млрд долларни ёки АҚШ ЯИМнинг етти мингдан бир улушини ташкил қилган. Гренландия ҳудуди АҚШнинг исталган штатидан катта бўлишига қарамасдан, аҳолиси бор-йўғи 56 000 киши.


Орол маҳсулотининг катта қисми — 43 фоиз ишчи кучининг меҳнати маҳсули (АҚШда бу кўрсаткич 15 фоиз). Орол ҳукумати харажатларининг ярмидан кўпроғини Дания қоплаб беради, яъни оролга йилига 500 млн доллар берилмоқда. Балиқчилик — Гренландия иқтисодиётининг энг йирик соҳаси. Агар давлат сектори ва бошқа харажат мажбуриятлари бир чет суриб турилса ҳамда Гренландиянинг узоқ муддатли ўсиши давом этаётгани эҳтимолда тутилса, АҚШ федерал ҳукумати ЯИМнинг 16 фоизи кўринишида солиқ олса (мамлакат бўйича ўртача кўрсаткич), шунингдек, 30 йиллик ғазначилик даромадлари бўйича чегирма билан ҳисоблаб чиқилса, баҳолаш 50 млрд долларни ёки АҚШ бир йиллик мудофаа харажатларининг йигирмадан бирига тенг қиймат келиб чиқади. Бу Гренландиянинг хомаки нархи.


Бироқ жаноб Трамп Гренландияни арзонлиги учун эмас, балки стратгегик ва иқтисодий салоҳияти учун қўлга киритиш иштиёқида ёнмоқда. Орол Америка ва Россия оралиғида, Арктика музликлари эриши давомида кемалар қатнови янада кўпаядиган ҳудудда жойлашган. Америкаликларнинг Гренландия шимоли-ғарбида қўним топган Питуффик фазовий базаси аллақачонлардан буён ҳарбийларни ракета ҳужумларидан бохабар этиб келяпти. Аммо Атлантика океанининг рус сув ости кемалари Америка шарқий соҳиллари ва Шимолий Атлантикага қараб сузувчи Гренландия — Исландия — Буюк Британия (GIUK) йўлаги бундан ҳам яхшироқ кузатув нуқтаси ҳисобланади.


Гренландия замини қаърида улкан табиий захиралар яширинган. АҚШ ҳукумати «ўта муҳим» дея баҳолаган 50 хил минералдан 43 таси оролда мавжуд. Эҳтимол, Хитойдан ташқаридаги ноёб металларнинг энг катта конлари ҳам бўлиши мумкин. Ҳарбий соҳа ва экологик тоза энергетика қурилмалари ишлаб чиқаришда бу ашёларнинг ўрни беқиёс. АҚШ геология хизматининг 2008 йилги баҳолашига кўра, Гренландия соҳилларидаги конлар 52 млрд баррелгача нефт бера олади, бу жаҳонда тасдиқланган захираларнинг тахминан 3 фоизи демакдир.


Иқлими оғир, ҳудуди бепоён Гренландиянинг ер ости қазилма бойликларига деярли қўл урилмаган. Оролнинг бешдан тўрт қисми абадий музликлар билан қопланган. Бу ерда ҳатто аҳоли масканларини боғловчи йўллар ҳам йўқ. Ҳукумат нефт қидиришни 2021 йилда тақиқлаган. Аммо иқлим исиши оқибатида фойдали қазилмаларни қўлга киритиш тобора осонлашиб, қиймати ўсиб бормоқда. Ҳозирданоқ киши бошига ҳисоблаганда, тарихдаги энг йирик фойдали қазилмалар васвасаси бошланган. Тахминан 170 та манзилда компаниялар бурғилашга киришиб кетган, ваҳоланки, ўн йил аввал уларнинг сони 12 та эди.



Оролни кимдан сотиб олиш мумкин?


Дания 2009 йилда Гренландияга мустақилликни қўлга киритиш ҳуқуқини амалда тортиқ этди, бунинг учун орол аҳолиси референдумда овоз бериши керак. Оролнинг миллатчи ҳукумати бу инъомдан фойдаланиб қолишни жуда ҳам истайди. Дания шунинг баробарида ҳудудга ўз табиий захиралари назоратини ҳам топширган (Дания тақдим этадиган грантлар улардан келадиган даромадлар ўсишига ҳамоҳанг озайиб боради). Шу боис исталган харид Дания билан эмас, бу мустамлакачилик дея баҳоланарди, балки орол аҳолиси билан амалга оширилиши шарт.


Агарда АҚШ юқоридаги келтирилган бўлғуси солиқлар оқимини хомчўтласа ва оролда яшовчи ҳар бир кишига 1 млн доллардан таклиф қилса-чи?! Ҳудуднинг бойлиги ва аҳамиятини ҳисобга олган Америка, эҳтимол, ҳар бир гренландияликни мултимиллионерга айлантириш баробарида ўзи ҳам хариддан улкан фойда олиши мумкин.


Турган гапки, бу йўсиндаги келишувни романтиклар ва миллатчилар пасткашлик дея таърифлашган бўларди. Наҳотки орол ўз кучларига таяна олмаса? Ана, Исландия 380 минг аҳолиси билан эплаяптику. Гренландия янада кўпроқ Америка ҳарбий базаларини жойлаштириб, буёқда табиий захираларини ўз билганича ишлатса бўлади. Нега эркинликдан воз кечиб, Вашингтон томонидан бўладиган сиёсий назоратга бўйин эгиш керак?


Табиат захираларини ўзлаштириш қатор хатарлардан холи эмас. Улардан бири — неъматларнинг адолатли тақсимланишига тўғаноқ бўлувчи коррупция. Улкан даромад олаётган мамлакатни 56 000 киши самарали бошқара оладими? Бу худди кичик бир шаҳарчага Саудия Арабистонининг мислсиз нефт конларини топширишдек гап. Фойдали қазилмаларнинг ўзлаштирилиши мигрантларнинг улкан оқимини юзга келтиради. Миллий хавфсизлик энди фақат босқин хавфи билан эмас, гибрид урушлар, саботаж (иш ташлаш) ва TikTokда тарғиботларнинг олдини олиш билан ҳам шуғулланишига тўғри келади. Агар Гренландия АҚШга сотилса, унда Америка маъмурияти ва хавфсизлик тизимининг бутун қудрати шу ҳудудга йўналтирилади, шунингдек, бу ерда фойданинг тенг тақсимланиши (ҳамма америкаликлар билан бўлгани каби) жорий қилинади.


Гренландиянинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш унинг фуқароларининг референдумга қўйилиши мумкин бўлган таклифни кўриб чиқиш ҳуқуқларини ҳурмат қилишни англатади. Танлов эркин бўлиши учун Трамп куч ишлатиш таҳдидидан воз кечиши керак. Шундан кейингина у оқ айиққа озгина лахм гўшт ташлаб кўрса бўлади.


Аброр Зоҳидов, манба: The Economist, 2025 йил 10 январь


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид