+38C

+38C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Бир йилга 4,5 млн долларлик маош – 11:2 ўйинга отнинг калласидек харажат!

Кападзени четлаштирдик, ЖЧга чиқиб бўлган миллий жамоани Каннаварони олиб келдик, «янги даражага олиб чиқади, жаҳонга муносиб натижа кўрсатади» дедик. Хўш, нимага эришдик?..
Спорт
9076 11:42 | 28.06.2026 11:42

Ўзбекистон аҳли олам-олам умидлар билан яшади. Чемпион бўлмаслигимиз аниқ эди, гуруҳдан чиқишимиз эса реалдек кўринган бўлса-да, чиқа олмасак ҳам муносиб ўйин кўрсатишимизга ишонгандик. Аммо ўйиндан ўйинга шарманда бўлиб бордик…


Тўғри, йигитларнинг илк мусобақаси эди, жаҳон чемпионати тажриба бўлди. Дарвоқе, тажриба ҳақида: «Бу мусобақа мен учун ҳам катта тажриба бўлди» – деди Фабио Каннаваро. Нима, Ўзбекистон миллий термаси тажриба қуёнчаси бўлиб қолдими? Одатда тажриба учун, ўрганиш учун пул берилади. Демак биз ҳам тажриба майдони қилиб берибмиз, ҳам бир йилга 4 миллион евро (тахминан 4,5 млн доллар) пул тўлабмизда?!


Энди Каннаваронинг фаолиятига тўхталсак: тўғри, чемпион, «Олтин тўп» олган, кучли футболчи бўлган. Лекин мураббийлик йўналишида қандай натижаларга эришган? Ҳеч қандай!


Мухлислар ҳам анойи эмас:


«Агар Каннаваронинг ўрнига мени қўйиб қўйганда ҳам 5:0 га ютқазиб берардим. Жуда бўлса 6:0 га… Ҳарқалай бунинг ўрнига қанча мактабларимиз қурилган бўларди» – дея сарказм қилади журналист Жамолиддин Бобожонов.


* * *


«100 нафар ҳимоячи билан ўйнасак ҳам гол ўтказаверамиз. Тарих исботлаб бўлган. Олдиндан ҳужумкор ўйнаганмиз, бизда ҳужумкор ярим ҳимоя иқтидорлар етарли. Нега кучли жиҳатимиздан фойдаланмасдан кучсиз жиҳатимизни ишга солаверамиз? Тактика НОЛЬ! Бу тактика билан Мўғилистонни ҳам юта олмаймиз!» – дейди MIR” тахаллусли мухлис.


* * *


«Дарвозабон масаласи муҳим – буни англамаслик хато! Кападзе билан ҳам гуруҳдан чиқишимиз аниқ эмас эди. Каннаваро тактикаси эса бундан ҳам паст даража» – дейди шифокор Ўктам Қўлдошев.


* * *


«Кападзенинг кўнглини қаттиқ оғритганмиз, шекилли. Кимнингдир меҳнати қадрланмаса, хайрли бўлмайди. Дарвоқе, кимдир ундан кечирим сўрадими?» – деб ёзади Фатхулла Жаъфаров.


* * *


«Каннаваро бўлмаса ҳам гуруҳдан чиқа олмасдик, дейсизми? Бўлса бордир. Лекин халқнинг шунча пули ёнга қоларди» – дейди Ориф Қувватов.


* * *


«Футболчиларимиз мрамор гўштдан ейишмаган эканда…» – дейди мухлислардан бири.


* * *


«Бу сафар мураббийликка Моника Беллуччини олиб келинглар. Янада яхшироқ пиар бўлади МТЖ. Барибир ўйин ва натижа иккиламчи эканку?» – қочирим қилади журналист Шуҳрат Шокиржонов.


* * *


«Ўйинларни сотиб юбориш керак эди. Ҳарқалай Каннаваронинг ойлиги билан ЖЧга қилинган харажатларни қоплаб келардик» – дея кулади Улуғбек Усмонов.


* * *


«Каннаваро ўзи ихтиёри билан ариза ёзармикан, а?!» – деган савол қўяди Абдувоҳид Маҳкамов.


Дарвоқе, шартномани бекор қилиш ҳақида. Ҳозир афкор омма, миллионлаб мухлислар ғазабланиб турибди, пулни қайтариш ёки ишдан кетиш масаласини қўйишяпти. Аммо бу энди иложсиз. Каннаварони ҳайдаб юбориш мумкин, лекин унда шартнома бор. FIFAга шикоят қилади ва пулни қуртдек санаб олаверади.


Каннаваро билан шартномани тузганлар «Шарманда бўлсак, ҳамма ёмонлайдиган пайтда Каннаварони рўпара қилиб қўямиз. Ҳамма қарғишлар шунга қараб кетади» дея режалаштирилган деган тахмин ҳам йўқ эмас.


Фақат битта прогноз ўзини оқлади – Ҳожибой Тожибоевнинг «музқаймоқ еб келса ҳам майли» деган аскиясини эпладик. Қолгани бир гап бўлар…


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 2781 11:23 | 02.10.2023