Ўзбекистонда қарийб 40 йиллик поездлар ўрнини янги электропоездлар эгаллайди

10:23 | 19.09.2026
18
Ўзбекистонда қарийб 40 йиллик поездлар ўрнини янги электропоездлар эгаллайди
Катталаштириш

Ўзбекистонда шаҳар атрофи темирйўл қатновини янгилаш доирасида 157 млн.

евролик лойиҳа амалга оширилмоқда. Чехиянинг «Škoda Transportation» компаниясидан 10 та замонавий электропоезд харид қилиниши режалаштирилган.

Янги поездлар 1983–1987 йилларда ишлаб чиқарилган 10 та ER9Ye русумли эски таркибни алмаштиради. Тўрт вагонли ҳар бир поезд 432 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Поездларда иқлим назорати, Wi-Fi, видеокузатув ва электрон ахборот тизимлари бўлади. Ногиронлиги бўлган йўловчилар учун ҳам махсус жойлар ажратилади.

Янги электропоездлар Тошкент–Чирчиқ–Чиноркент, Тошкент–Янги йўл–Бекобод, Тошкент–Нурафшон–Оҳангарон–Ангрен, Тошкент–Келес, Қўқон–Наманган–Андижон–Марғилон, Самарқанд–Бухоро ҳамда Самарқанд–Қарши–Шаҳрисабз йўналишларида ҳаракатланиши режалаштирилган.

Лойиҳа натижасида ушбу йўналишларда кунига 32–40 минг нафар йўловчи ташиш имконияти яратилиши кутилмоқда. Билет нархи масофага қараб 10–30 минг сўм этиб белгиланиши режалаштирилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

390 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади