Бугун маданият ва санъат ходимлари куни

2020 йил июнь ойида Президент томонидан “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун имзоланган эди.

09:57 | 15.04.2024
•
990
Бугун маданият ва санъат ходимлари куни
Катталаштириш

Шунга кўра, 15 апрель - Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди.

Айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу сана Халқаро маданият куни сифатида нишонланади.

Хусусан, 2008 йилдан Италия, Испания, Россия, Аргентина, Мексика, Куба, Латвия ва Литва каби давлатларда 15 апрель – Халқаро маданият куни тантана қилинади.

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган юртдошларимиз айнан мана шу байрам кунида эъзоз ва ҳурматга сазовор бўлишади.

🏷️ Теглар:#маданият
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади