1 октябрдан банк ва тадбиркорлар учун янги тартиблар кучга киради
1 октябрдан банк мижозлари ва тадбиркорлар учун бир қатор янги имкониятлар жорий этилади.

Фуқаролар my.gov.uz орқали ўз номига расмийлаштирилган банк карталари ҳақида маълумот олиши ва картани блоклаш учун онлайн ариза бериши мумкин бўлади.
Уй-жой ва автомобилни онлайн тарзда гаровга қўйиш, шунингдек, уларни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни бекор қилиш имконияти яратилади.
Ўзини ўзи банд қилганлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг кредит фоизлари бўйича харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.
Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман ва шаҳар штабларига ўтказилади.
Тадбиркор молиявий жариманинг 50 фоизини бир ой ичида тўласа, қолган қисмидан озод этилади. Жаримани 6 ойга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади.
Суд молиявий жарима ҳақидаги қарорни бекор қилса, аввал ундирилган маблағ 15 кун ичида қайтарилади.
Янги тартиблар Президентнинг ПҚ–265, ПФ–193 ва ПҚ–138-сон қарор ва фармонларида белгиланган.







