АҚШ ва Хитой $60 млрдлик товарларга тарифларни пасайтиради

АҚШ ва Хитой ўзаро савдода қиймати қарийб 60 миллиард долларлик товарларга тарифларни пасайтириш бўйича келишувга эришди. Томонлар бу орқали савдо муносабатларидаги айрим тариф тўсиқларини юмшатишни кўзламоқда.

09:39 | 29.09.2026
•
28
АҚШ ва Хитой $60 млрдлик товарларга тарифларни пасайтиради
Катталаштириш

Хитой АҚШдан импорт қилинадиган 1 619 турдаги маҳсулот, жумладан, маккажўхори, буғдой, гўшт, сут маҳсулотлари, ўсимлик мойлари, балиқ ва денгиз маҳсулотлари ҳамда тиббий жиҳозларга божларни камайтиришни режалаштирган. Бироқ АҚШ учун муҳим маҳсулотлардан бири — соя рўйхатга киритилмаган.

АҚШ эса Хитойдан импорт қилинадиган кичик маиший техника, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва байрам безакларига тарифларни пасайтиришни кўзламоқда.
Хитой Савдо вазирлигига кўра, келишувга киритилган маҳсулотларнинг қарийб 90 фоизига тарифлар энг кўп қулайлик бериладиган давлатлар учун белгиланган ставкалар даражасига туширилади. Чоралар икки давлат ички ҳуқуқий жараёнларни якунлагандан сўнг амалга кириши кутилмоқда.

Шунингдек, Вашингтон ва Пекин савдо сулҳини 2027 йил 10 январгача узайтиришга келишган. Бироқ технологик экспорт назорати ва Тайвань масаласи каби асосий келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.

Bloomberg маълумотларига кўра, 60 миллиард долларлик товарлар икки давлат ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажмининг нисбатан кичик қисмини ташкил этади. Шу боис келишув айрим тарифларни юмшатса-да, кенг қамровли савдо келишуви ҳалигача мавжуд эмас.

🏷️ Теглар:#АҚШ ва Хитой
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади