Букрини гўр тузатади
1978 йилда фирибгарлик қилгани учун 12 марта судланиб ва қилмишлари юзасидан 29 йил қамоқ жазосини ўтаган Сайт Сельмер исмли кимсада саратон касаллиги аниқланади. Уйида вафот этсин, деб қамоқдан озод қилинади ва уй қамоғига ўтказилади.
Сельмер қамоқдан озод бўлган куниёқ ўнлаб газеталарга “Мен ўляпман. Хоҳласангиз у дунёдаги қариндошларингизга 5 доллар эвазига мактубингизни етказиб бераман. 15 долларга эса хоҳлаган совғангизни етказаман” деган мазмунда эълон беради.
Ҳақиқатда у бир ойдан кейин вафот этади. С.Сельмер билан бирга мактублар ва совғалар солинган яна 13 та тобут дафн этилади. Бундай ғаройиб “беминнат” хизмати учун ишлаб топган 2,7 млн. долларни эса якка-ю ягона фарзанди Элизабетга васият қилиб қолдиради.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0