Цукерберг компанияси Ўзбекистонга 9 ойда 40 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган
Давлат солиқ қўмитаси электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компанияларнинг жорий йил январ-сентябр ойларида қанча солиқ тўлагани ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 61 та хорижий компания томонидан 2024 йил январь-сентябрь ойларида 101,9 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 баробар кўп.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларида келтирилишича, ушбу компаниялар кўрсатган хизмат ҳажми 9 ойда 849,1 млрд сўмни ташкил этади.
Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.
Яъни:
- Мета - 41,1 млрд сўм;
- Гоогле - 26,1 млрд сўм;
- Аппле - 22,6 млрд сўм;
- Амазон - 3,7 млрд сўм;
- Воокинг.сом - 2,2 млрд сўм;
- Зоом - 1,4 млрд сўм;
- Нетфлих - 1,3 млрд сўм;
- Аccа - 1,2 млрд сўм;
- Яндех Эуропе - 1,1 млрд сўм;
- Хсолла - 900,3 млн сўм.
“Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди”, – дейилади ДСҚ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг мос даврида шу йўналишдаги 52 та хориж компанияси Ўзбекистон бюджетига 48,3 млрд сўм солиқ тўловларини амалга оширган.







