Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-June

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • Juma, 13

    +34 +20

  • Shanba, 14

    +37 +20

  • Yakshanba, 15

    +38 +20

  • Dushanba, 16

    +39 +20

  • Seshanba, 17

    +41 +20

  • Chorshanba, 18

    +42 +20

  • Payshanba, 19

    +37 +20

  • Juma, 20

    +35 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Декоратив гуллар "қироличаси" ойига қанча топади?

Ҳар қандай катта иш кичик қадамдан бошланади. Дилором Тиллаеванинг ҳикояси ҳам ана шундай камтарона, лекин ишонч ва меҳрга тўла қадамлардан бошланган. У ўз бизнесини бошлаш учун катта сармоя ёки мукаммал шароит кутмади. Аксинча, бор-йўғи 3 миллион сўм атрофидаги маблағ билан сунъий гуллардан гулдасталар тайёрлашни бошлади.
545 17:20 | 09.06.2025 17:20

Дастлаб бу ғоя фақат ўзи ва яқинлари учун тайёрланган гуллар билан чекланган эди. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлар ва гулдасталарнинг бадиий безаклари кенг омма эътиборини тортди. Буюртмалар сони ортиб борди, гуллар эса нафақат хонадонларни, балки аёлларнинг ҳаётини ҳам безай бошлади.
— Бошида хавотирда эдим: мижоз топаманми, маҳсулотларим ёқадими, деган саволлар қийнарди. Аммо ҳаракатдан тўхтамасдан, ҳар бир гулдастани меҳр билан ясадим. Шу боис бизга ишонганлар сони кундан-кунга ортди, — дейди Дилором Тиллаева.
Уйда ўтирган, фарзанд тарбияси билан машғул оддий аёл ўз қўли билан орзу қилган ишни бизнесга айлантирди. Айни пайтда у тайёрлаган гуллар нафақат пойтахт, балки вилоятлар миқёсида ҳам катта талабга эга.
— Олий маълумотли бўлишимга қарамасдан, узоқ йиллар болаларим тарбияси билан уйда ўтирганман. Ҳеч қандай махсус ускуна ёки цехсиз, уй шароитида бошлаган бу ишим аста-секин брендга айланди. Бугун мен ясаган гуллар кўплаб хонадонларни безаб турибди, — дейди у.


Қаҳрамонимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси ҳозирда юз минглаб кузатувчиларга эга. Унинг гуллари нафақат гўзаллик, балки илҳом ва умид ҳам улашмоқда. Бренд кўплаб аёлларни ўз устида ишлашга, уйдан чиқмасдан туриб ҳам мустақил даромад топишга ундайди.
— Бизнесим ривожлана бошлагандан кейин, мендан бу ишни ўрганишни хоҳловчилар кўпайди. Мен эса буни имконият сифатида қабул қилдим. Билим ва тажрибамни бошқалар билан бўлишишга қарор қилдим, — дейди у.
Ҳозирга қадар Дилором Тиллаева 50 дан ортиқ аёлга ҳунар ўргатган. Улар орасида ўз фаолиятини бошлаган ва мустақил даромад топаётганлар талайгина.


Феруза Раҳимова,
Қувонч Тўраев
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид