НАБИРАМГА

18:09 | 27.11.2026
•
17
НАБИРАМГА
Катталаштириш

Президент Шавкат Мирзиёевнинг набирасига йўллаган мактубидан

руҳланиб ёзилган шеър

Шавкатим, савлатим – кўзим гавҳари,

Дардимнинг малҳами, дилим жавҳари.

Ташна ўйларимнинг ўзинг кавсари,

“Бобо” деган сўзига бол йиққан, болам,

“Бобо” десанг, кўкимда ой чиққан, болам.

Қўйнимда ўтирсанг, жисмим олар тин,

Кулган юзинг ширин, сочларинг майин.

Рост экан – данакдан мағзидир ширин,

Илдизи заминга қўл чўзган, болам,

Вужуди осмонга бўй чўзган, болам.

Бу замин тупроғи асли муқаддас,

Не шоху, олимлар олганлар нафас.

Ижоди оламни қила олган маст,

Шундай буюк аждодга авлодсан, болам,

Шундай буюк йўл сари бунёдсан, болам.

Оз эмас йўлингдан чиқишинг кутган,

Эголмай бошингни, аламин ютган.

Қўрқма, Темур қиличи дунёни тутган,

Мардлари майдонда – менинг шер, болам,

Мудом олға интилгин, қаддинг кер, болам.

Сен ҳур ерда туғилдинг, толеи порлоқ,

Инсонларин кўнгли оқ, нияти оппоқ.

Фаровон кун учун кўтарган байроқ,

Ҳар “шукур” сўзига каломсан, болам,

Ҳар кўнгил сўраганга “салом”сан, болам.

Сендан олис кетмай, сенга яқинман,

Сенинг осмонингда чаққан чақинман.

Қирқ миллион томирда оққан оқинман,

Ҳар “ўзбек” кўнглига қарагин, болам,

Ҳар “ўзбек” дардига ярагин, болам.

Шавкатим, савлатим – кўзим гавҳари,

Дардимнинг малҳами, дилим жавҳари.

Ташна ўйларимнинг ўзинг кавсари,

“Бобо” деган сўзига бол йиққан, болам,

“Бобо” десанг кўкимда ой чиққан, болам.

Бобур Раҳмат ўғли,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси умумий бўлими ходими

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади