Футбол: Дунё аҳли ўзбекни табрикламоқда!
Ўзбекистоннинг ўсмирлар жамоаси Осиё чемпиони бўлгани муносабати билан мамлакатимиз ва халқимизга дунёнинг турли бурчакларидан ижтимоий тармоқлар орқали табриклар йўлланмоқда.
Айни пайтда фейсбук саҳифаларида ҳам муҳокамалар "қизиган".
Изоҳларга бир эътибор беринг-а:
Амина Ҳамад: “Ўзбек мураббийи қўлини осмонга кўтарди, Худо унга жавоб берди”
Ҳаеф Халаф: “Ироқдан қардош Ўзбекистон жамоасини ғалаба билан табриклайман”
Яна турли аккаунтларда шундай изоҳлар қолдирилган:
"Биз ушбу ўйинда ноҳақликка учраган Ўзбекистон терма жамоасини табриклаймиз. Айниқса, иккинчи ўйинда қизил карточка олиб, улар якунда ғалаба қозонишди. Ўз миллий терма жамоаси ўсиб бораётган яхши авлод, уларга муваффақиятлар тилайман ва Ўзбекистон халқини табриклайман"
***
"Шарҳловчи ҳам ўзининг илтифотли ва холис эканлигини аслида ҳеч қандай изоҳ бермасдан кўрсатди. Лекин Худо улар билан. Ўзбекистонлик мураббий қўлини осмонга кўтариб, Худога арз қилганида кўзимга ёш келди".
***
"Ўзбекистон жамоасини Ироқнинг юрагидан табриклаймиз".
***
"Ўзбекистонга табриклар!!! Ўзбекистонни Япониядан табриклайман".
***
"Ҳатто фирибгарлик ва ҳакамлик адолатсизлиги Саудия Арабистонига фойда бермади. Мисрлик ўзбек биродарлар, табриклаймиз".
***
"Қасам ичаманки, мен қувончдан йиғлардим. Улар чемпион бўлишга лойиқ. Мураббий ҳудди Худо бор дегандек қўлини осмонга кўтарди".
Нима бўлганда ҳам, дунё ўзбекни тан олмоқда. Бу барчамиз учун фахр.
Юқоридаги таржима қилинган изоҳлар "Facebook" фойдаланувчиси Шоҳжаҳон Деҳқонов саҳифасидан олинди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0