“Гиламингни ким олади дейишганди, буюртмаларга улгура олмаяпмиз”

Ўзбекистон тумани “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи Муҳаббат Ғофуровани таниганлар “эжа” деб атайди. Қаҳрамонимизнинг отаси қирғиз, онаси ўзбек бўлган. Ота томоннинг барчаси гиламдўзлик билан шуғулланган. “Эжа”га ҳам бу ҳунар ота томондан ўтган.

13:41 | 22.11.2025
•
6,056

Муҳаббат опа охирги марта ким исми билан чақирганини эслай олмайди.

63 ёшни қарши олган “эжа” қўлда тўқиган гиламлари билан донг таратган. Мўъжазгина ўтов эса унинг иш жойи. Бу ерда неваралари ва келинлари билан қўй ва туя юнгидан ип йигириб, гилам тўқийди. Табиий ранглар ва қўл меҳнати асосида тайёр бўлган гилам ҳам арзон турмайди.

“Асосан буюртмалар хориждан бўлади. Бизда қўлда тўқилган гиламни унчалик ҳам хушлайверишмайди. Лекин хорижликлар бу ишимизни ниҳоятда қадрлашади. Асосий мижозларимиз туркияликлар. Жуда кўп гилам буюртма қилишади. Мана яқинда 200 та гиламга буюртма беришди, лекин буюртмани бекор қилдим”, — дейди “эжа.”

Ishonch.uz мухбири “эжа”нинг ўтовида бўлиб, унинг иш фаолияти, қиймати баланд бўлган гиламнинг тўқилиш жараёни билан танишди.

Жамшид Эргашев
Ishonch.uz

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади