Гўзаллик салонларида жарроҳлик амалиётларининг ўтказилиши бу шунчаки дахшат – косметолог
Бугунги кунда гўзаллик нафақат ташқи кўриниш, балки инсоннинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаш воситасига айланди
Пластик жарроҳлик, косметология ва дерматология соҳаларидаги технологик ютуқлар ушбу йўналишларни замонавий ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантирди. Бироқ соҳанинг бундай ривожланиши билан бирга унга доғ тушираётган ҳолатлар ҳам афсуски кўп учрамоқда.
Гўзаллик салонларида фақат профессионал мутахассислар томонидан бажарилиши лозим бўлган жарроҳлик ёки косметологик муолажалар баъзан малакасиз шахслар қўлида хавфли тажрибаларга айланмоқда. Аксарият ҳолларда бу нотўғри муолажалар жиддий асоратлар келтириб чиқариб, инсон саломатлиги ва гўзаллигига зарар етказмоқда. Афсуски, ижтимоий тармоқларда бундай ҳолатлардан азият чеккан мижозлар талайгина.
Бу каби муаммоларни ўрганиш мақсадида биз олий тоифали шифокор-дермато-косметолог Феруза Фаттаҳовага мурожаат қилдик. Интервью давомида у косметология соҳасидаги долзарб муаммолар, мижозлар орасида кенг тарқалган нотўғри тушунчалар, шунингдек, хавфсиз ва профессионал хизматни таъминлашнинг асосий тамойиллари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Феруза Раҳимова
Мирнодир Миракмалов
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0