Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 918.3617.99

  • EUR

    13 951.83132.95

  • RUB

    144.650.85

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 10-March

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • Dushanba, 10

    +15 +20

  • Seshanba, 11

    +15 +20

  • Chorshanba, 12

    +17 +20

  • Payshanba, 13

    +17 +20

  • Juma, 14

    +17 +20

  • Shanba, 15

    +15 +20

  • Yakshanba, 16

    +17 +20

  • Dushanba, 17

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Халқаро шарҳ: америкача ажрашиш

Америка етакчиси 4 март куни Вакиллар палатаси ва Сенат аъзолари қаршисида нақ 1 соату 40 дақиқа «зерикарли», «мазмунсиз», «аниқликдан холи» дея баҳоланган нутқ сўзлади. Унга қадар фақат Билл Клинтонгина ўзининг 88 дақиқалик маърузаси билан рекордчи бўлиб турган эди...
Сиёсат
282 06:54 | 08.03.2025 06:54

Сайловолди кампаниясидаги асосий қарашларини яна бир бор такрорлаган Трамп маърузасининг асосий қисмини президентлик фаолиятидаги дастлабки ойда эришган муваффақиятларига бағишлади. У тарифлар ва миграция сиёсати ҳақида гапириб, ора-сирада Мексика кўрфазини Америка кўрфази, дея қайта номлаш, давлат хизматчилари учун масофавий ишлашни тақиқлаш ва фақат икки гендерни қонунан мустаҳкамлаш каби масалаларни ҳам ёдга олди.


Ташқи сиёсат ҳақида сўзлар экан, Панама канали устидан назоратни қайта тиклаш ва Гренландия хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


Агар буғ тортган кўзойнакларни тоза артиб, ижтимоий тармоқларда болалаётган юзаки фикрлардан бироз узоқроққа назар солиш имкони бўлса, АҚШ президенти Украинадаги можаро истиқболлари билан бир қаторда, Европада ушбу можарони қандай қилиб бўлса ҳам давом эттириш пайида бўлганлар устидан ҳам қалин чизиқ тортганини кўриш мумкин.


Трамп АҚШнинг глобал таъсири кучайиб бораётганини таъкидлар экан, яқин орада Европа Иттифоқига божхонa тўловлари жорий этилиши ҳамда Украинадаги тинчлик истиқболлари ҳақида маълум қилди. Муҳими шундаки, Трамп учун бу мавзулар чамбарас боғлиқ: Америка демократлари ва уларнинг «чуқур давлати», шунингдек, Европа етакчилари ва Евротузилмалардаги бюрократия, доимий урушни тарғиб қилаётган манфаатдор кучлар Трамп учун нафратли либерал жаҳон тартибини ифодалайди ва уни ҳар қандай йўл билан йўқ қилиш лозим.


Дарҳақиқат, Дональд Трамп бир неча ўн йиллардан бери такрор ва такрор бир гапни урғулаб келади. Яъни, «Америка Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўз ҳисобидан барча учун қулай тартибни яратди ва уни ҳали-ҳануз қўллаб-қувватлаб келмоқда. Барча хавф-хатарлар ва харажатлар АҚШ зиммасида. Бошқалар (асосан, энг яқин иттифоқчилар) эса шу тартиб соясида фаровон ҳаёт кечирмоқда ва АҚШ устидан кулмоқда, чунки ҳозир дунёда ҳеч ким уни жиддий қабул қилмаяпти. Ер юзида фақат АҚШ, Россия ва Хитойдек ҳақиқий кучларгина глобал масалаларни ҳал қилиши мумкин. Америка қўшинлари ҳимояси остида «муваффақиятга эришдим» деяётганлар, аммо унга ақл ўргатишга ва ҳатто қарши чиқишга журъат қилаётганлар – аслида ҳеч ким ва ҳеч нарса эмас. Уларнинг ҳақиқий ва мантиқий вазифаси – чакагини ўчириб, хўжайинга таъзим қилиш ҳамда бож, кўз ёш солиғини тўлаб юриш, холос».


Маърузадан фақат бир нарсани англаш мумкин: аввалги тартиб энди умуман ишламайди. Бу Трампнинг навбатдаги сиёсий баёноти эмас. У АҚШ саксон йил давомида қурган тизимни бузяпти ва таъкидлаяптики, Американинг ҳеч кимдан ҳеч қандай қарзи йўқ. Европа, Украина, НАТО – Америка солиқ тўловчилари маблағига таянган ҳар қандай тузилма энди ўзини ўзи таъминлаши керак. Ва бу ажралиш оғриқли кечиши аниқ.


Молиявий ёрдамга хайр


Дунёдаги барқарорлик узоқ йиллар норасмий шартнома асосида таъминлаб келинаётган эди. Америка молиявий ёрдам кўрсатади – иттифоқчилар ушбу тизимга риоя қилади. Шу тариқа АҚШ узоқ йиллар Европа хавфсизлигига сармоя киритди, Украинани ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлади, НАТО харажатларини қоплади. Иттифоқчилар эса тинч ва хавфсиз ҳаёт кечирди, жиддий таваккалчиликка қўл урмади.


Бироқ Трамп бу тизимни ҳеч қачон ёқтирмагани ҳам бор гап. У 1987 йилдаёқ бу ҳақда «Нега биз ўзга давлатлар кемаларини ҳимоя қилишимиз керак, улар эса қийин вазиятда бизга ёрдам беришмайди?» деган эди.


Бугун эса у нафақат савол, ҳатто унинг жавобини ҳам беряпти:


  • Киевга молиявий ёрдам минимал даражага туширилади;
  • Европа энди Вашингтон саховатидан умид қилмаслиги керак;
  • Америка – халқаро муаммоларни ҳал қилувчи эмас, балки ўз манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат.

Киев вазиятни ўнглай оладими?


Владимир Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи Украина учун сиёсий ғалабага айланиши керак эди. Бироқ у мураккаб воқелик олдида ожиз қолди. Молиявий ёрдам рад этилди, қўшимча қурол-яроғ ажратиш талабига «омборларимиз бўш» жавоби берилди, Украинага АҚШнинг текинга ёрдам берадиган даврлари ортда қолгани уқтирилди.


Ваҳоланки, яқин-яқингача Зеленский «эркин дунё»нинг бош қаҳрамони эди. Аммо Америка ўйин қоидаларини ўзгартиргач, унинг мақоми кескин ўзгарди. Украина стратегик активдан асабга тегаётган қарзга айланди – ундан қутулишни истаётганлар кўпаймоқда.


Энди Киев умид билан Европага кўз тикяпти, аммо Брюссель Вашингтон ўрнини боса оладими? Ёки Украина боши берк кўчага кириб бўлдими?


Навбат Европагами?


Агар АҚШ Киевни қўллаб-қувватлашни бас қилса, Европа ҳам янги воқеликка мослашишга мажбур бўлади. Бироқ Европа Иттифоқи Америка ҳарбий соябони остида яхши яшаётган ҳамда бошқаларга демократия ва инсон ҳуқуқларидан сабоқ берувчи маънавий ҳакам ролига анча ўрганиб қолган эди. Энди ушбу соябонни йиғиштирадиган пайт келгандек. Европа етакчилари Америка пуллари ва қурол-¬яроғларисиз Украинага ёрдам бериш лойиҳаси қулаётганига гувоҳ бўляптилар.


Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш масаласини илгари суриб, Европа элиталарини тузоққа туширди: агар улар урушни давом эттириш талаби билан чиқса, АҚШ кўз ўнгида ўз геосиёсий даъволарини Америка пули билан қондиришни истаётган очкўз, нонкўр ва фойдасиз вассалларга айланадилар, агар тинчликка рози бўлишса, стратегик хатоларини ва Кремль олдидаги мағлубиятини тан олишларига тўғри келади.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам Трамп ютади. У Европага нисбатан ҳам худди Зеленский билан ўйинда фойдаланган картасини ишга солади: «Урушни давом эттирмоқчимисиз? Марҳамат, ўзингиз тўланг».


Трамп ташқи савдо муносабатларида Европадан 25 фоизлик бож тўлашни талаб қилмоқда. АҚШ иттифоқчиликни «пул тўла ёки ҳимоясиз қол» тамойилига алмаштирмоқда. Брюсселда Европа келажаги борасида аниқлик йўқ. Айрим сиёсатчилар эса аллақачон ортга чекина бошлашди.


Хуллас, Америка етакчилиги остида қурилган жаҳон тартиби барқарорлик кафолати бўлолмаслиги тобора аён бўлиб боряпти. Назаримда, вариантлар жуда кам – учта эҳтимолий сценарийдан бири амалга ошиши мумкин:


Россия билан келишув


Америка ўйиндан чиқади, Киев эса реал воқелик қаршисида якка-ёлғиз қолади. Россия ўз шартларини илгари суради ва сўнгги йилларда эришган натижаларини мустаҳкамлайди.


Европа уйғонади


Эски тартиб қулаганини англаб етган Европа Иттифоқи қуролланишга зўр беради. Германия, Франция ва Британия янги ҳарбий иттифоқ тузиб, мустақил сиёсат юритиш йўлини танлайди.


Муроса


Европа кўпроқ тўлашга рози бўлади, вазиятни АҚШ назорат қилади, Украина давлат сифатида яшашда давом этади, аммо аста-секин Ғарб эътиборидан четда қолади.


Демак, саҳна тайёр. АҚШ энди дунё «назоратчиси» эмас. Украина фақат ўз кучига таянишни ўрганиши керак. Европа эса Америка соябонисиз қандай яшай олишини синаб кўради. Вашингтон учун бу – геосиёсий, иқтисодий ўйиндаги янги стратегия бўлса, Киев учун бир вақтлар берилган қоп-қоп ваъдаларнинг ҳавода ғойиб бўлишига тенг.


Трампнинг қарашлари аниқ: «Ҳар ким ўз пулини ўзи тўласин». Бу сўзлар нафақат НАТО ва Европага, балки ¬Украинага ҳам ишора: «Урушни давом эттирмоқчимисиз? Демак, маблағ топинг».


Бироқ бу ажрашиш Америкача ўтмоқда – ортга йўл йўқ. Киев АҚШнинг «эркатойи» мақомидан тушди, Брюссель эса ўз ўрнини англашига тўғри келяпти. Россия билан келишув, Европанинг ҳарбий мустақиллиги ёки мавжуд тизимни сақлаб қолиш – қайси йўл танланишини эса вақт кўрсатади.


Бир нарса аниқ: тарих саҳифаси алмашмоқда ва янги давр қоидалари ҳали-ҳамон ёзилмоқда. Қалам эса Трампнинг қўлида. Аммо у қаламнинг сиёҳини Европага ҳам, Киевга ҳам тўлатмоқчи. Савол шундаки, ким ва қанчага рози бўлади?


Жаҳонгир НАҲАНОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид