Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +3 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +7 +20

  • Dushanba, 21

    +11 +20

  • Seshanba, 22

    +11 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +8 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
455 16:55 | 23.07.2024 16:55

– Ёз жазирамаси авжига чиққан шу кунларда далада ишловчилар ва ишлаб чиқариш цехларида меҳнат қилаётганларга осон бўлмаяпти. Аномал иссиқ кузатилганда иш берувчилар зиммасига қай тахлитдаги меҳнат шароити яратиш масъулияти юклатилади?


Гулноз Абдураҳмонова, Самарқанд вилояти


Кун мавзуси бўйича йўлланган саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори Усмон Каримов жавоб беради:


– Корхоналарда йилнинг иссиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари, цехлар бўлимлар ва бошқа ёпиқ иншоатларда микроиқлимнинг меъёрлари СанҚваМ 0324-16 талаблари асосида бўлиши лозим.


Яъни, енгил I-категорияли ишларда ҳаво ҳарорати 24-27 0С, ҳавонинг нисбий намлиги 40-60% ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,1-0,2 м/сдан ошмаслиги, ўрта оғирликдаги II-категорияли ишларда ҳаво ҳарорати 22-25 0С, ҳавонинг нисбий намлиги 40-60% ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3 м/сдан ошмаслиги, оғир III-категорияли ишларда ҳаво ҳарорати 21-23 0С, ҳавонинг нисбий намлиги 40-60% ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,4 м/сдан ошмаслиги лозим (Иш категорияси - организмнинг умумий энергия сарфи асосида ишларнинг оғирлик даражасини фарқлаш).


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25, 276, 352, 359-моддаси ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ, барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.


Иш берувчи томонидан ҳаво ҳарорати юқори даражага кўтарилганида биноларда миқроиқлим шароитини яхшилайдиган ускуналарнинг (кондиционер, вентиляция, ишлаб чиқариш майдонларга ўрнатилган қуруқ ҳавони намлаштириш ускуналари ва бошқалар) фаолиятини таъминлаши ва назорат қилиш, техник жиҳатдан бундай ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиш имкони бўлмаган тақдирда ходимларнинг иш режимини ўзгартириш ва дам олиш вақтларини кўпайтириш ёки иш вақтини қисқартирилиши, ходимларни бепул тоза ичимлик (минералланган) сув билан таъминлаш чоралари кўрилиши лозим.


Меҳнат шароитлари бўйича йилнинг иссиқ даврида очиқ майдонларда бажариладиган ишлар иш категориясига (Iа-III) мувофиқ ҳаво ҳарорати 34,2°C-36,0°C дан юқори бўлганда инсон соғлиғи учун ўта хавфли ҳисобланиб (0141-03-сон СанҚваМ), мазкур ҳолатда иш режимини ўзгартирган ҳолда, яъни иш вақтини куннинг салқин вақтларига кўчирган ҳолда ишни ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.


Агарда ходим очиқ майдонда (қурилиш майдонларда, далаларда) фаолиятини амалга ошириётган бўлса, иш берувчи томонидан мавсумга мос бўлган ҳимоя воситалари ажратилиши, иш режимини ўзгартирилиши (дам олиш вақтларини узайтириш ёки ишлаш соатларини ўзгартириши ёки вақтинча ишни тўхтатиши, иш вақтнинг қисқартирилиши), шунингдек ходимларни бепул тоза ичимлик (минерал) сув билан таъминланиши лозим.


Шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади.


Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб олинган ҳолда амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 21, 22, 355-моддасига мувофиқ ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлигига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриши, агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлигига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолиши бўйича талаблар белгиланган.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2227 16:57 | 05.08.2023