Кузда 140 млн туп кўчат экилади

11:23 | 17.10.2026
•
18
Кузда 140 млн туп кўчат экилади
Катталаштириш

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг 2026 йил куз мавсумида республика бўйича 140 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўрмон агентлиги хабар берди.
Кўчат экиш қачон бошланади?
- 1 ноябрь — Қорақалпоғистон ва Хоразм;
- 5 ноябрь — Бухоро ва Навоий;
- 10 ноябрь — Тошкент шаҳри ва қатор вилоятлар;
- 20 ноябрь — Сурхондарё ва Қашқадарё.
Янги яшил ҳудудлар
- 2026 йил кузида 257 та «Яшил боғ» ва «Яшил жамоат парки» барпо этилади.
- 2030 йилгача уларнинг сони 1023 тага етказилади.
- Ҳар бир туман ва шаҳарда камида 5 тадан, узунлиги 10 километрдан кам бўлмаган сояли сайр кўчалари ташкил этилади.

Маҳаллаларни кўкаламзорлаштириш

Қарийб 4200 нафар «ўрмончи мураббий» 8992 та маҳаллага бириктирилди.

2027 йил 1 январдан «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети ва «Яшил лот» тизими жорий этилади. Шунингдек, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар ҳудудларида микроўрмонлар ташкил қилинади.

Лойиҳа доирасида «3–30–300» халқаро стандарти жорий этилиб, ҳудудларнинг яшиллик даражасини ошириш ва кўчатларнинг тутиб кетишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади