Қизиқарли фактлар: Дунё аҳлининг неча фоизи чапақай?

Кунига бир қути сигарет чекиб, йилига ярим стакан қатрон билан заҳарланаётганингизни биласизми?

17:33 | 17.11.2023
7,225
Қизиқарли фактлар: Дунё аҳлининг неча фоизи чапақай?
Катталаштириш

◾️ Бактерияларнинг атиги 1фоизи одамларда касалликларни келтириб чиқаради.

◾️ Киндикнинг илмий номи умбиликус.

◾️ Тиш инсон танасининг ўз-ўзини даволашга қодир бўлмаган ягона қисмидир.

◾️ Одам ухлаб қолиши учун ўртача 7 дақиқа керак бўлади.

◾️ Дунёда чапақайлар атиги 7 фоизни ташкил этади.

◾️ Олма ва бананларнинг хушбўйлиги озишга ёрдам беради.

◾️ Қулоқларини ҳаракатга келтира оладиган одамлар орасида фақат 1/3 қисми битта қулоқни ҳаракатга келтириши мумкин.

◾️ Одам бутун умри давомида ўртача 8 та кичик ўргимчакни ютиб юборади.

◾️ Инсон танасида яшовчи бактерияларнинг умумий вазни 2 килограммни ташкил қилади.

◾️ Одамнинг лаблари бармоқ учларига қараганда юзлаб марта сезгир. Ҳақиқий ўпиш юрак уриш тезлигини бир дақиқада 100 ёки ундан ортиқ уриш тезлигига оширади.

◾️ Ўпиш пайтида 278 хил бактерия бир одамдан бошқасига юқади. Яхшиямки, уларнинг 95 фоизи ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

◾️ Тиш эмали инсон танаси томонидан ишлаб чиқарилган энг қаттиқ тўқимадир.

◾️ Бошингизни деворга уриб, 150 килокалория йўқотишингиз мумкин.

◾️ Инсон тўғри чизиқлар чизишга қодир бўлган ягона жонзот.

◾️ Ҳаёти давомида одам териси тахминан минг марта алмашади.

◾️ Кунига бир қути сигарет чекадиган кишига йилига ярим стакан қатрон буюради.

◾️ Ҳақиқий эҳтиросли бўса мияда парашютдан сакраш ва тўппончадан отиш каби кимёвий реакцияларни келтириб чиқаради.

◾️ Эркакларнинг бўйи 130 см.дан пасти, аёлларнинг эса 120 см.дан пасти митти ҳисобланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

407 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади