Касаба уюшма аралашгач, моддий ёрдам пуллари ундириб берилди

Йилнинг ўн бир ойи мобайнида узлуксиз ишлаган кишилар навбатдаги меҳнат таътилини интиқлик билан кутишади. Қай бири саёҳатга бориш, қай бири санаторийда дам олиш, бошқаси саломатлигини тиклаш ёки тўй қилиш ниятида бўлади.

12:00 | 04.06.2024
•
566
Касаба уюшма аралашгач,  моддий ёрдам пуллари ундириб берилди
Катталаштириш

Бир ойлик маош, яна шунча миқдордаги таътил пули ва даволаниш учун ажратиладиган моддий ёрдам пулининг бирданига қўлга тегиши бундай эзгу мақсадларни амалга оширишда жуда асқатади. «Жиззах сув таъминоти» МЧЖнинг Зомин тумани филиали ходимлари Санжар Ибодов, Шавкат Абдураҳмонов, Шуҳрат Эшонқулов, Жўмарт Қўшматов, Шаҳноза Баҳриддинова, Маҳмуд Абдураимов ҳам худди шундай орзулар билан навбатдаги меҳнат таътилига чиқишганди.
Иш берувчининг 2023 йил 3 июлдаги тегишли буйруқларида уларга моддий ёрдам пули ажратиш кўрсатилганди. Бироқ негадир бу маблағлар берилмади. Ходимлар анча кутишди, фойдаси бўлмагач, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти кенгашига мурожаат қилишди. Кенгаш эса 2023 йил 25 октябрда иш берувчига қонун бузилишини бартараф этиш хусусида тақдимнома юборди. Лекин иш берувчи уни бажаришни рад этди. Шу боис кенгаш бу сафар фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлар аро судига даъво аризаси киритди. Суд уни қаноатлантирди. Натижада, олти нафар мурожаатчига меҳнат таътили даврида даволанишлари учун жами 9 миллион 176 минг 845 сўм моддий ёрдам пули ундириб берилди.
С. МЎМИНЖОНОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади