1211 эшитади
Ёлғиз онанинг муаммоси ҳал этилди

Розага ёлғиз боши билан рўзғор тебратиш осон бўлмади. Тўғри, маҳалла-кўй ёрдам беряпти. Бироқ, қўлда берганга қуш тўймас дейдилар. Агар бирон жойда ишлаб, бир-икки сўм топганида, кам-кўстини бироз тўғрилаган, иқтисоди анча яхшиланган бўларди. Иш излаб, мутасаддиларга бир неча бор мурожаат қилди, аммо натижасини кўрмади. Шу боис, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг "Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 ишонч телефони"га қўнғироқ қилиб, амалий кўмак сўради.
Мурожаат зудлик билан мутасаддиларга йўналтирилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масалани тегишли тартибда ўрганди.
Янгибозор туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда аёл истиқомат қиладиган “Ифтихор” маҳалласи масъул ходимлари Роза Ваисова билан учрашиб, суҳбатлашдилар.
Суҳбат жараёнида ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари кўриб чиқилди ва Розага "Vangibozor textile agro cluster" МЖЧдаги "ёрдамчи ишчи" вакант лавозими таклиф этилади.
Роза Ваисова ушбу таклифни қабул қилди. МЧЖ томонидан унинг ишга жойлашгалиги ҳақида буйруқ расмийлаштирилди. Шу тариқа аёл қисқа фурсатда ишли бўлди.
Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
“ISHONCH”







