Кўчмас мулк ва авто савдоларида банк комиссиялари кескин камайтирилади
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини олди-сотди қилишда банк комиссиялари чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки биринчи ўринбосари Сайдуллаев Нодирбек матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг айтишича, янги тартибга кўра, кўчмас мулк бўйича операциялар учун банк хизмати ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 фоизидан ошмайди — яъни тахминан 260 минг сўм атрофида бўлади.
Бу нимани англатади?
Оддий мисол: аввал 400 миллион сўмлик уй харид қилинганда, тижорат банклари орқали ўтказма учун ўртача 0,5 фоиз — яъни 2 миллион сўмгача комиссия тўланган. Энди эса шу операция учун банк хизмати ҳақи атиги 260 минг сўмдан ошмайди.
Шунингдек, автотранспорт воситалари учун ҳам комиссиялар пасайтирилди. Унга кўра, хизмат ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизигача — тахминан 153 минг сўм этиб белгиланади.
“Бу қарор орқали аҳоли учун ортиқча харажатларни камайтириш ва молиявий операцияларни янада шаффоф қилишни мақсад қилганмиз”, — деди Сайдуллаев.
Маълум қилинишича, бозор ҳажми ҳам катта: 2023 йилда 600 мингга яқин автомобил ва 300 мингга яқин кўчмас мулк олди-сотдиси амалга оширилган.
Янги тартиб эса ушбу операцияларда фуқаролар учун сезиларли молиявий енгиллик яратади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0