Лавозимга қайтган ходим ва янги ишчи: қонун ким томонда?

22:42 | 02.07.2026
733
Лавозимга қайтган ходим ва янги ишчи: қонун ким томонда?
Катталаштириш

Савол: Мен ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётганимга 4 ой бўлди. Яқинда мендан аввалги ходимнинг ўз ишига қайта тиклангани бўйича суд қарори чиққанлигини айтиб, ишдан бўшатишмоқчи. Шу тўғрими?

Жавоб: Меҳнат Кодексининг 168-моддасига кўра, меҳнат шартномаси ходим ёки иш берувчининг хоҳишидан ташқари ҳолатларда ҳам бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:

• ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилса;
• аввал шу лавозимда ишлаган ходим ишига тикланса;
• суд ҳукми ходимнинг ишни давом эттиришига тўсқинлик қилса;
• ишга қабул қилиш қоидалари қўпол бузилгани аниқланса;
• меҳнат муносабатларини давом эттиришга қонуний тўсиқлар юзага келса;
• ташкилот суд қарори билан тугатилса;
• ишга тиклаш ҳақидаги суд ёки меҳнат инспекцияси қарори бекор қилинса;
• ходим вафот этса ёки бедарак йўқолган деб топилса;
• қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатлар юзага келса.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади